«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor
Ишчанлик ёки ролли ўйинлар
Download 1.72 Mb.
|
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психогимнастика
- Жуфт-жуфт бўлиб ишлаш
- Гуруҳларда ишлаш
Ишчанлик ёки ролли ўйинлар
Ишчанлик ёки ролли ўйинлар – муаммоли вазифанинг бир туридир. Фақат бу ўринда, матнли материал ўрнига таҳсил олувчилар томонидан роллар ўйналадиган ҳаётий вазият саҳналаштирилади. Ишчанлик ва ролли ўйинлар ўқитиш методи сифатида қуйидаги вазифаларни бажаради: ўргатувчи: ижодий қобилиятни ўстириш; шу жумладан: янги вазиятларни тушунтириш, аниқлаш ва таҳлил қилиш; ривожлантирувчи: мантиқий тафаккурни, нутқни, атроф-муҳит шароитига ўрганиш қобилиятини ўстириш; мотивацион: таҳсил олувчиларни ўқув фаолиятига ундаш, мустақил хулоса чиқаришга рағбатлантириш; тарбиявий: маъсулиятни, коммуникативликни шакллантириш. Психогимнастика Машғулот бошланишидан олдин тахсил олувчиларнинг ишга лаёқатлилигини ошириш, диққатларини жалб қилиш ва интеллектуал фао лликларини ошириш учун психогимнастика машқларидан бирини бажариш тавсия этилади. Психогимнастика – жуда ҳам хилма-хил машқларни: ёзма, оғзаки, вербал ва новербал машқларни ўз ичига олади. Улар кичик гуруҳларда (2-3 киши) ёки барча таҳсил олувчилар билан биргаликда бажарилиши мумкин. Психогимнастика ёрдамида гуруҳларни фаоллаштириш, чарчоқни пасайтириш, кайфиятни ўтариш каби масалалар ечилади. Машғулотларда таълимни ташкил этишнинг бир нечта турларидан фойдаланиш мумкин, лекин ўтказилган тажрибалар таълимнинг «жуфт-жуфт бўлиб ишлаш» ва «гуруҳларда ишлаш» каби ташкилий шакллари яхши самара беришини кўрсатди. Жуфт-жуфт бўлиб ишлаш Жуфт-жуфт бўлиб ишлаш – таълимнинг ташкилий шаклларидан бири бўлиб, жуда содда ва осон ташкил этилади, шунингдек гуруҳларда ишлаб ўрганмаган талабалар учун жуда қулай. Ундан дастлабки амалий машғулотларда, катта бўлмаган қисқа муддатли семинарларда фойдаланиш мумкин. Камчилиги шундаки, қўйилган масалани икки кишига нисбатан 4-6 кишилик кичик гуруҳда ечиш самаралироқ ҳисобланади. Гуруҳларда ишлаш Гуруҳларда ишлаш усули кўп вақтни эгалласада, юқори натижа беради. Гуруҳда ишлаш учун 20 минутдан кам вақт бериш тавсия этилмайди. Бундан ташқари гуруҳда ишлашнинг барча босқичлари пухта ишлаб чиқилган бўлиши, барча ёрдамчи воситалар (қоғоз, фломастерлар, тарқатма материаллар, ватман ва бошқалар) тахт бўлиши лозим. Машғулотларда кичик гуруҳлар турли хил вазиятларни, муаммоларни мустақил ҳолда таҳлил қиладилар, умумлаштирадилар ва хулоса чиқарадилар. Шунингдек ҳар бир кичик гуруҳ ўз ишини тақдим қилади. Машғулот якунида таълим олувчилар ва ўқитувчи ўртасида тескари алоқани таъминлаш мақсадида машғулотга якун ясалади. Бунда таълим олувчилар ўқув куни бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирадилар: ўқув мақсадига қай даражада эришилди, қўйилган масалаларни ечишда уларга нималар ёрдам берди ва нималар халақит берди ва ҳоказолар. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling