Умумий мезонлар қуйидагича:
Ўзлаштириш кўрсаткичи 86-100 % баҳо бўлганда:
- фан ўқув дастурига киритилган мавзулар бўйича мустақил иш материалларини тўлиқ ўзлаштирганда, ўз хатоларини талаба ўзи тузата билган холда;
- фанга қизиқиши, яратувчанлиги, янги техника-технологияларга интилиши, мураккаб топшириқларни бажаришга ҳаракатланганлиги.
Ўзлаштириш кўрсаткичи 71-85 % балл берилади:
- фанни ўқув дастурига киритилган мавзулар бўйича мустақил иш материалларини тўлиқ изохлаб берган, баъзи аҳамиятга эга бўлмаган хатоларга йўл қўйган ва бу хатоликларни ўқитувчи кўрсатмаси асосида тузата олган ҳолда.
- фанга қизиқиш, янги техника-технологияларга қизиқишни намоён этиши, мураккаб топшириқларни бажаришга интилишига.
Ўзлаштириш кўрсаткичи 55-70 % балл берилади:
-фанни ўқув дастурига киритилган мавзулар бўйича мустақил иш материалларини тўлиқ изоҳламаган, фанни бошқа қисмларини ўрганишга халақит бермайдиган айрим ахамиятга эга бўлмаган хатоликларга йўл қўйган ва бу хатоликларни ўқитувчи ёрдамида тузатилган ҳолларда;
- фанни ўрганишда янги техника-технологияларга қизиқиши пассивлиги, мураккаб топшириқларни бажаришга интилиши йўқлиги.
Ўзлаштириш кўрсаткичи 55 % баҳодан паст бўлганда:
- ўқув дастурига кирган мавзулар бўйича мустақил иш материалларини тўлиқ билмаган, тизимлаштирилмаган ва тузатиб бўлмайдиган хатоликларга йўл қўйган ҳолда.
Саволлар ва топшириқлар
1. Ўқитиш жараёнини қандай тушунасиз?
2. Ўқитиш жараёни неча босқичдан иборат ва қайсилар?
3. Таълимда ташкилий шарт-шароитлар қайси талабларни ўз ичига олади?
4. Дарснинг мазмуний ва дидактик тузилиши асосини нима ташкил этади?
5. Ўқув мақсадлари нималарни ўз ичига олади?
6. Назарий билим, ақлий маҳорат ва кўникмалар қайси ўқув мақсадлари билан белгиланади?
7. Аффектив ўқув мақсадлари ўз ичига нималарни олади?
8. Ўқув- дидактик воситалар деганда нимани тушунасиз?
9. Ўқитувчи ўқув ва дидактик материалларни тайёрлашда нималарни инобатга олиши зарур?
10. Мутахассислик фанларини ўқитишда назарий машғулотларни қанақа кетма-кетликда ўтказиш тавсия этилади?
11. Баҳолаш ва унинг моҳияти тўғрисида тушунча беринг?
12. Баҳолашнинг асосий хусусиятлари нимадан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |