«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor


Мунозара, фикрлашга мажбурлаш, ишчанлик ёки ролли ўйинлар, гуруҳий ишлаш усуллари


Download 1.72 Mb.
bet71/96
Sana10.04.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1349295
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   96
Bog'liq
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12

Мунозара, фикрлашга мажбурлаш, ишчанлик ёки ролли ўйинлар, гуруҳий ишлаш усуллари
Мунозара – фаол ўқитиш методи бўлиб, муҳокама, маълум муаммо бўйича фикр алмашинув кўринишида ўтади. Бу метод ўқитиш жараёнида ўзининг имкониятлари кенглиги жиҳатидан алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу методдан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
- Янги билимларни шакллантириш;
- Таҳсил олувчиларда у ёки бу саволларни чуқур ўйлаб кўриш, туб маъносига етишига мотивацияни таъминлаш;
- Таҳсил олувчиларга далил ва уларга асосланган хулоса орасидаги фарқни тушуниб етишни ўргатиш;
- Коммуникатив кўникмаларни шакллантириш, таҳсил олувчиларга ўз фикрида мустаҳкам туриш ва уни ҳимоя қилишга ёрдам бериш.
Мунозара самарали бўлади, агарда:
- Эркин мунозара бўлса;
- Ёки бирор йўналишда бошқариладиган мунозара бўлса.
Эркин мунозарада ўқитувчи уни фақат бошлаб беради ва мунозарага аралашмайди, у ҳакам ролида бўлади. Бу ерда, муҳокама қилинаётган жараённинг ўзиг а урғу бериш керак ва ҳар бир талабани ўз далилларини аниқ ифода этишга рағбатлантириш лозим.
Бошқариладиган мунозара қўлланилганда, ўқув вазифасининг туб маъносини акс эттирадиган хулосага келиш учун уни режалаштиришга тўғри келади. У, фақат ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзу ва саволларга тегишли бўлиши керак.
Фикрлашга мажбурлаш
Фикрлашга мажбурлаш - ғояларни генерация қилиш методидир. Тренинг қатнашчилари бирлашган ҳолда қийин муаммони ечишга ҳаракат қиладилар: уни ечиш учун шахсий ғояларини илгари сурадилар (генерация қилади).
Бу методнинг барча асосий вазифаси - муаммони мустақил тушуниш ва ечишга таълим олувчиларни мотивациясини уйғотишдан иборат.
Пинборд
Бу ўқитиш методининг моҳияти шундан иборатки, унда мунозара ёки ўқув суҳбати амалий усул билан боғланиб кетади. Мазкур метод қўлланилганда таҳсил олувчиларда мулоқот юритиш ва мунозара олиб бориш маданияти шаклланади, ўз фикрини фақат оғзаки эмас, балки ёзма равишда баён этиш маҳорати, мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмаси ривожланади.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling