«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor
Download 1.72 Mb.
|
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Қарор қабул қилиш.
- 4. Амалга ошириш.
- 5. Текшириш.
- 6. Хулоса чиқариш.
2. Режалаштириш.
Бу босқичда талабалар мустақил равишда иш режасини тузишади, яъни иш топшириғини ҳал қилишга қаратилган ўзларининг бажарадиган иш босқичларини режалаштирадилар. Талабалар бу ерда ўзларининг дастлабки назарий билимларига таянадилар ва шахсий ёзувларидан фойдаланишади. 3. Қарор қабул қилиш. Талабалар ўқитувчи билан биргаликда режани амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилишди. Агар муаммони ечишда турли ечимлар юзага келса, у ҳолда энг унумли ечим танланади. Ўқитувчи доимо маслаҳатчи сифатида қатнашиши керак. 4. Амалга ошириш. Талабалар иш топшириғини тузилган режага мувофиқ бажаришади, ўқитувчи эса уларнинг ишини назорат қилиб туради. Ўзлаштириш натижалари аниқлик, пухталик, чидамлилик, юқори сифатли каби кўрсаткичларга асосланади. 5. Текшириш. Талабалар бажарган топшириқлари натижаларини ўзлари текширишади (Масалан сифат кўрсаткичларини) ва «Баҳолаш варағига қайд қиладилар. Талабалар бир-бирларининг ишларини текширишлари мумкин. Ўқитувчи натижаларни «Хулосалар» варағига ёзиб қўяди. 6. Хулоса чиқариш. Ўқитувчи иш жараёни ва натижаларни таҳлил қилиб якуний суҳбат ўтказади ва кейинги сафар нималарга эътибор бериш кераклигини айтиб ўтади. Йўналтирувчи матн усулининг моҳияти шундаки, талабалар иложи борича ўзлари мустақил ўрганишлари лозим. Шу сабабли ҳам, дидактик ва машқ материаллари шундай тузилиши керакки, улар асосан мустақил ўрганишга қаратилиши лозим. Талабаларга бериладиган топшириқлар аниқ белгиланган бўлиши, яъни уларни ўқув нуқтаи назаридан унумли бажариш мумкин бўлиши, ҳамда ҳажми ва қийинлиги жиҳатидан белгиланган ўқув мазмунларига жавоб бериши керак. Бугунги кунда талабаларнинг мустақил ишлаши ўзлаштиришда юқори самара бермоқда, яъни уларда биргаликда мулоқотда бўлиш, режа тузиш, қарор қабул қилиш, ҳамда ўз ишини текшириш каби қобилиятлар ривожланади. Бундан ташқари талабанинг ўқишни тугатгандан кейин унинг иш фаолиятида кутиладиган натижа шуки, улар иш тартибини иқтисодий мезонлар (тежамкорлик) асосида режалаштириш ва амалга оширишлари керак. Масалан, улар тежамли ишлаб чиқариш усулларини қўллаш, материаллардан ёки энергиядан тежамли фойдаланиш усулларини билишлари керак. Йўналтирувчи матн усулини ўқув жараёнига қўллаш бўйича назарий ва амалий тажрибаларга асосланиб, қуйидаги илмий хулосалар берилади: - ўрганиш-ўзлаштириш жараёнининг асосини мустақил бажариладиган иш -ҳаракатлар ташкил қилади; - иш-ҳаракатларнинг талабалар томонидан мустақил равишда режалаштирилиши, амалга оширилиши, текширилиши ва баҳоланиши лозим; - иш ҳаракатлар ўзида техникавий, меҳнат хавфсизлиги, ҳуқуқий, экологик каби масалаларни қамраб олиши керак; - иш ҳаракатлар талабаларнинг билим тажрибасига интеграция бўлиши лозим. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling