«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor


Тажриба-синов ишларининг бориши ва олинган натижаларни таҳлил қилиш


Download 1.72 Mb.
bet89/96
Sana10.04.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1349295
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   96
Bog'liq
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12

Тажриба-синов ишларининг бориши ва олинган натижаларни таҳлил қилиш
Мутахассислик фанларини модулли методика асосида ўқитиш орқали таълим самарадорлигини ошириш кузатилади. Бунинг учун маълум вақт мобайнида таълим муассасада назорат ва тажриба-синов гуруҳларида тадқиқот кузатув ишларини олиб борилади.
Ўтказилган тажриба ишларининг натижалари қуйидаги шаклдаги жадвалларда киритилади. (2-жадвал)
2 – жадвал

Таълим
муассасаси номи


назорат гуруҳида таълим
олувчиларнинг ўзлаштириш даражаси


тажриба синов гурухи таълим
олувчиларининг ўзлаштириш даражаси


талаба
сони


паст %

ўрта %

юқори
%





талаба
сони


паст %

ўрта %

юқори
%














Мутахассислик фанидан тажриба-синов натижасида назарий билим ва амалий кўникмалар қуйидагича баҳолашади.


3 – жадвал

Мавзунинг номи

назорат гуруҳи

тажриба синов гурухи

талаба
сони


"2" %

"3" %

"4" %

"5" %

талаба
сони


"2" %

"3" %

"4" %

"5" %

1. Ҳақиқийлик











2. Объективлилик











3. Ишончлилик











4. Диагностик баҳо











5. Балл бериш











6. Ёзма топшириш орқали











Ўртача











Юқорида келтирилган жадваллар бўйича натижалар қиёсланади ва назорат ҳамда тажриба-синов гуруҳлари ўзлаштирганлик даражаси фарқи гистограммада тасвирланади.


Мутахассислик фанларини модулли ўқитишни яхши ташкил этилиши ва ўтказилиши натижасида таълим самарадорлигини оширишга эришилганлиги ёки эришилмаганлиги тўғрисида хулоса қилинади.
15-МАВЗУ: МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРДАН ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАРНИНГ ПЕДАГОГИК САМАРАДОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ТАЖРИБА СИНОВЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ
Ўқув адабиётлари янги авлодининг яққол намунаси бўлган электрон дарсликларни педагогик самарадорлигини аниқлаш бўйича тажриба синов ишларини ўтказиш учун таълим муассаси (касб-ҳунар коллежи ёки институт) танланади.
Тажриба синов ишларининг дастлабки босқичида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
-назорат-синов гуруҳлари танланиб, тажрибали мутахассислик фани ўқитувчилари бириктирилади;
-электрон дарсликлар воситасида машғулотларни ўтказиш учун компьютер хоналари тайёргарлик ҳолати текширилди;
-талабаларнинг компьютер саводхонлиги ва уларда ишлаш кўникмалари аниқланди;
-тажриба-синов ишлари бўйича «Мутахассислик» фанини электрон дарсликлар воситасида ўқитиш жараёнини ташкил этиш бўйича, тарқатма материаллар, фанни ўзлаштириш бўйича талабалар билимларини баҳолаш тестлари ишлаб чиқилади;
Танланган таълим муассасада тасдиқловчи тажриба синов ишларини олиб бориш давомида «Мутахассислик» фанидан назарий ва амалий машғулотлар ўтказилиши ўрганилади.
Тажриба-синов ишлари мақсади ва вазифалари қуйидагича белгиланади:
- танланган тажриба-синов коллежларида «Мутахассислик» фанини электрон дарсликлар воситасида ўқитиш жараённи ташкил этишни, йўлга қўйиш ва амалга ошириш мазмунини ўрганиш;
- тажриба-синов ишларида иштирок этаётган назорат ва тажриба синов гуруҳларда «Мутахассислик» фанини электрон дарсликлар ёрдамида анъанавий ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларини ажратиб олиш, таълим шароитларида ўқитишни ташкил этиш бўйича педагогик фаолиятни йўлга қўйиш. Турли тавсиялар, йўл-йўриқлар ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш;
- электрон дарсликлар воситасида ўқитиш жараёнида самарали усулларни қўллаш;
- ««Мутахассислик» фанини электрон дарсликлар ёрдамида ўқитишда талабаларнинг муносабатларини ўрганиш.
Тажриба – синов ишларини олиб боришда олинган натижаларни самаралилигини, талабаларнинг билим ва кўникмаларини баҳолашда иккита параллел тажриба синов ва назорат гуруҳларида анъанавий ва электрон дарсликлар ёрдамида ўқитиш жараёнида электрон дарсликлардан самарали фойдаланиш имкониятлари аниқланади. Электрон дарсликларни ўқув жараёнида қўллашдан асосий мақсад талабаларни мустақил ишлаш ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилиши лозим.
Назорат гуруҳларида ўқитиш жараёни амалдаги анъанавий ўқув дастури ва методикасига биноан амалга оширилса тажриба-синов гуруҳларида электрон дарсликлар воситасида амалга оширилади. Назорат гуруҳларида ўқитувчи ўқитиш жараёнининг марказида турган бўлса, тажриба синов гуруҳларида ўқитувчи ўқув жараёнида маслаҳатчи сифатида иштирок этади. Тажриба синовини ўтказишдан мақсад, биринчидан электрон дарсликларнинг ўқув жараёнидаги самарадорлигини аниқлаш бўлса, иккинчидан талабаларни фанга қизиқишини ва уни мустақил ўзлаштириш имкониятларини ўрганиш ва учинчидан иккала гуруҳларда «Мутахассислик» фанини тўлиқ ўтказилишига кетадиган вақтни аниқлашдан иборат бўлди.
«Мутахассислик» фанини ўқитишда назорат ва тажриба синов гуруҳларида «ҳар бир фаолият тури бўйича талабаларнинг билимлари тестлар ва назорат саволлари ёрдамида баҳоланиб қайд қилиниб борилади. Ушбу фан буйича машғулотлар иккала гуруҳда ҳам тўлиқ ўтказилиб бўлингандан кейин, ҳар иккала гуруҳда тест синови ўтказилди.
Фаннинг мазмуни бўйича тестлар ишлаб чиқилади.
Тажриба-синов натижаларини таҳлил қилиш ва математик-статистик ишлов бериш методикасини А ва В гуруҳлар мисолида кўриб чиқамиз.
А ва В гуруҳларида ўтказилган тест синов натижалари қуйидаги 4 –жадвалга киритилади.
Тажриба синов натижаларини тартибли шкалалар орқали аниқладик. Бунинг учун Lградация ли тартибли шкалалардан фойдаланиб, унда { xi
} ва {yi} натурал сонларни L қийматлардан бирини қабул қилдик. Оддийлик учун кўплаб қийматлар бирдан L гача бўлган кўплаб сонлар деб ҳисоблаш мумкин. Унда гуруҳ кўрсаткичлари бўлиб, етарли балларни тўплаган талабаларнинг сони ҳисобланди. Яъни, тажриба синов гуруҳи учун баллар вектори: n = (n1, n2, . . . . . ., n L)
4-жадвал.
А -назорат ва В- тажриба синов гуруҳларида ўтказилган тест синовлари натижалари (масалан: жадвалга ҳар бир талабанинг 20 та дан иборат тестларга берган тўғри жавоблар сони киритилади)


Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling