«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor


-МАВЗУ: МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АСОСИЙ ТЕРМИНЛАР


Download 1.72 Mb.
bet91/96
Sana10.04.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1349295
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
Bog'liq
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12

16-МАВЗУ: МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АСОСИЙ ТЕРМИНЛАР
ТАЪЛИМ -билим бериш, малака ва кўникма ҳосил қилиш жараёни бўлиб, кишини ҳаётга меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситасидир. Таълим жараёнида билим ўзлаштирилади ва тарбия амалга оширилади.
Таълимнинг моҳияти, мақсади ва мазмуни жамиятнинг маданий тараққиёти, фан -техникасининг ривожланганлиги, ишлаб чиқариш технологияларининг амалга жорий этиш даражаси кабилар билан белгиланади. Ижтимоий муносабатлар, умумий маълумотга бўлган талаб ва эҳтиёж, кишиларнинг касбий тайёргарлигига, таълим ҳақидаги ғояларга қараб кишилик жамиятининг турли давр (босқич)ларида таълимнинг моҳияти, мақсади, мазмуни, ташкил этиш шакллари, амалга ошириш методлари ва воситалари ўзгариб, такомиллашиб боради.
ТАЪЛИМНИ БАҲОЛАШ - педагоглар томонидан баҳолаш ва таълим жараёнида эришилган натижаларни ўқувчиларнинг ўзлари баҳолашларини жорий этиш; четга оғиш аниқланганда уларнинг сабабларини аниқлаш, кўникмалар ва билимларда топилган камчиликларни тўлғазиш, режалаштирилган янги вазифаларни лойиҳалашни ҳам назарда тутади.
ТАЪЛИМ УСЛУБИ – ўқитувчи (педагог) билан ўқувчи (талаба)лар орасида билим бериш ва уни олиш мақсадида амалга ошириладиган ўзаро алоқаларни тизимга солувчи педагогик тадбирлар.
ЎҚИТИШ – ўқитувчи ва таълим олувчининг биргаликдаги фаолияти ва бу жараёнда болаларнинг маълумот олиши, ўқув кўникма ва малакасини эгаллаши, тарбияланиб, ривожланиб бориши назарда тутилади.
ДИДАКТИКА – грекча didaskien сўзидан олинган бўлиб, ўқитаман, ўқишни ўргатаман маъноларини англатади. Шунга кўра дидактика – бу ўқитиш назариясидир. Дидактика ўқитиш жараёнининг шакллари, методлари, тамойиллари, мазмуни, вазифаси ва мақсадларини ишлаб чиқади.
ДИДАКТИКАНИНГ ПРЕДМЕТИ – таълим-тарбия муассасаси шароитда муаллимнинг раҳбарлиги остида амалга ошадиган ўқув жараёнидир. Дидактикада ана шу жараённинг қонуниятлари тадқиқ қилинади, ҳар хил типдаги таълим-тарбия муассасаларида у ёки бу даражада бериладиган таълим мазмунини белгилашнинг илмий асослари, ўқитиш воситалари ва методларининг самарадорлигини ошириш йўллари ҳамда таълимнинг ташкилий шакллари ишлаб чиқилади.
МЕТОДИКА – Педагогиканинг ўқитиш, қонуниятлари, қоидалари, ташкил этиш шакллари, амалга ошириш ва натижаларини назорат қилиб баҳолаш методи ҳамда воситаларини ўзида мужассамлаштирувчи фан тармоғидир. Ҳар бир ўқув фани ўқитиш соҳаси ўргатишнинг вазифалари, мазмуни, методлари ва ташкилий кўриниши ҳақидаги методика асосида қурилади.
Мақсадга етишда муайян тўсиқни енгиб ўтиш учун қўлланиладиган тадбир ва чоралар мажмуини УСУЛ дейилади.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling