Tasdiqlayman" O‘quv ishlari bo‘yicha prorektor X. Sh. Kadirov " " 2022-yil tarix fakulteti "Jahon tarixi" kafedrasi


Имом – арабча, маъноси, олдинги. Мусулмонлар жамоасидаги етакчи. Инсон омили


Download 0.5 Mb.
bet26/29
Sana03.11.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1743301
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Tasdiqlayman” O‘quv ishlari bo‘yicha prorektor X. Sh. Kadirov ” -fayllar.org

Имомарабча, маъноси, олдинги. Мусулмонлар жамоасидаги етакчи.
Инсон омили – ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги воқеаларни белгиловчи фактор.
Ислимий нақш – гул ёки ўсимликсимон нақш.
Ишчи – саноатда фаолият юритадиган шахс.
Карточка – ёзма манбалар тўғрисида энг муҳим маълумотларга эга қоғоз.
Каталоглаштириш – ёзма манбаларни тавсифлаш натижасида тизимлаштириш.
Китобат тарихи – қўлёзма китобнинг ёзиб тугалланган санаси.
Лавҳа – қўлёзма матни ичидаги нақш.
Лачак – қўлёзма муқоваси четидаги учбурчак нақш.
Литографик китоб - аввал тошга ёзилиб, сўнг фабрика қоғозига кўчирилган китоб.
Лола нақши – қўлёзма муқовасидаги саҳҳоф номи битиладиган юқори ва пастида жойлаштириладиган кичик нақш.
Мазҳаб – мусулмончиликдаги йўналиш.
Манба - деб ўзида бўлиб ўтган воқеа, ҳодиса тўғрисида маълумотга эга моддий ва маънавий ёдгорликка айтилади.
Матн ўлчами - ўрта аср қўлёзмаси матн эни ва узунлиги.
Маьнавият – инсоннинг руҳий олами, маънавий тушунчалари мажмуаси.
Миллий ғоя – республика барча аҳолисини манфаатларини ўзида ифода этган фикрлар мажмуаси.
Мистар – қоғоз вароғи юзига матнни жойлаштириш учун яратилган устига йирик ип тортилган қилин картон.
Мистар боғлаш – матнни турлича жойлаштириш мақсадида картонга ипни боғлаш.
Монографик тавсиф – ёзма манба тўғрисидаги мукаммал тавсиф.
Муаллиф номи – ўрта аср қўлёзмаларини яратган шахс исми.
Мужаллид – жилдловчи, муқовачи.
Музаҳҳиб – қўлёзма китобларга суюқ олтин воситасида нақш ишловчи уста наққош.
Мусаввир – қўлёзма китобга тасвир яратувчи уста, рассом.
Мустақиллик – истиқлол.
Муқаддима - тарихий асар асосий қисмидан аввалги қисми.
Муқова - ёзма манба, қўлёзма китобни ташқи варағи.
Муҳралаш – оҳорланган қоғозни қаттиқ тош, чиғаноқ ва бўри тиши асосида ишлов бериш.
Муҳрлар – ўрта аср қўлёзмасига эгалик қилган нуқузли шахслар муҳри. Эксклибрис.
Наби - пайғамбар, Аллоҳ тоомонидан танланиб, инсонларни эътиқодга бошловчи.
Нашр- тарихий асарнинг босма усулда кўпайтирилгани.
Наққош – қўлёзма китобни нашқлар билан безайдиган уста.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling