Tasdiqlayman” О’quv ishlari prorektori


Босимнинг тикланиш эгри чизиғи шаклига турли омилларнинг таъсири


Download 2.18 Mb.
bet19/43
Sana03.12.2023
Hajmi2.18 Mb.
#1800842
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43
Bog'liq
Quduq.Gid.Tadqiq

Босимнинг тикланиш эгри чизиғи шаклига турли омилларнинг таъсири.
Босимнинг тикланиш эгри чизиғининг кўриб чиқилган методлари бир жинсли қатламда ишлаётган қудуқни бир лаҳзада беркитиш шароити учун ишлаб чиқилган бўлиб, қудуқ тўхтатилгунга қадар босимнинг стационар тақсимланиши ва босимнинг тикланишининг изотермик шароитини ифодалайди. Маълумки, амалиётда қудуқларда бундай шароитларга роия қилиш мумкин эмас. Шу сабабли тегишли методларнинг координаталарида босимнинг тикланиш эгри чизиқларининг шакли ўзгаришларига учрайди, қоида бўйича, улар тўғри чизиқдан фарқланади. Бунда босимнинг тикланиш эгри чизиғининг шаклини бўзилиши унга қандай омил таъсир этганига қараб юзага келади ва бу жараён унинг турли участкаларида содир бўлиши мумкин.
Босимнинг тикланиш эгри чизиғининг бошланғич участкалари шаклининг бўзилиши қўйидаги омиллар таъсирида юз бериши мумкин.
Қудуқ оғзи беркитилгандан кейин ҳам қудуққа кираётган газ омилининг мавжудлиги. Бунда бошланғич участка, V.7 – a расмда кўрсатилганидек, тўғри чизиқдан пастга томон қийшаяди. Босимнинг тикланиш эгри чизиғи, қоида бўйича, ва координатали нуқтадан бошланади. Бундай босимнинг тикланиш эгри чизиғини оқимни ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаш V.1.4. – банда келтирилган.
Қудуқ туби зонаси параметрларининг қатлам параметрларидан анча фарқланишини, шу жумладан, уларнинг конденсатнинг ажралиш натижасида ёмонлашуви ва жадаллаштириш ишлари натижасида яхшиланишида кўринади. Агар қудуқ туби зонасининг ўтказувчанлиги қатлам ўтказувчанлигидан яхши бўлса, бошланғич участка тўғри чизиқдан юқорига томон қийшаяди. (V.7 – б расмга қаранг). Агар қудуқ туби зонасининг параметри ёмонлашган бўлса, у ҳолда бошланғич участка пастга қараб қийшаяди ва газ оқими таъсирида босимнинг тикланиш эгри чизиғига ўхшаш кўришга эга бўлади. Газ оқимини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаш методини қўллаш бу ҳолатда бошланғич участкани тўғриламайди.

Технологик сабалар, шу жумладан:



  1. қудуқ оғзини б ёқилишига нисбатан қудуқ туби б ёқилишини кечиқиш вақти. Кечиқиш вақти чизиғи билан экстраполяция қилинган эгри чизиқнинг бошланғич участкасининг кесишган нуқтасига тўғри келади. Бу ҳолатда коэффициенти бўлганда аниқланиши керак. Босимнинг тикланиш эгри чизиғининг кўриниши V.7 – в расмда акс эттирилган.

  2. тўхтатилгунича ишлатилган қувурлар бирикмасидан ёки фавора қувурларидан босимнинг тикланиш эгри чизиғини ўлчаш. Бунда босимнинг тикланиш тэгри чизиғининг дастлабки нуқталари бошланғич қудуқ туби босими дан анча патсда бўлиши мумкин. Эгри чизиқнинг бошланғич участкаси тиклиги билан ажралиб туради, бу ҳолатни айниқса эркин шароитидагига яқин бўлаг дебитда қудуқни ҳаво оқими билан тозалашдан сўнг кўзатиш мумкин (V.7 – г расмга қаранг).

Босимнинг тикланиш эгри чизиғининг сўнгги участкасининг шаклини бўзувчи асосий омиллар қўйидагилардир.
Қатлам чегаралари таъсири, яъни босимнинг тикланиш эгри чизиғини қайта ишлаш пайтида қабул қилинган чегара шароитларининг қудуқнинг тадқиқот жараёнидаги ишлаш зарактерига мос келиши. Масалан, чекланган қатлам шароитида, чексиз қатлам формуласи бўйича ишлаётган қудуқлаги босимнинг тикланиш эгри чизиғи қайта ишлангандан сўнгги участка қийшаяди (V.7 – д расмга қаранг).
Қудуқ тубидаги ва оғзидаги статик температурада анча фарқ бўлшан юқори дебитли қудуқлар босим тикланишининг ноизотермик жараёни. Бундай ҳолларда, қудуқ оғзидан босимнинг тикланиш эгри чизиғининг ифодалашда температурани барқарорлашувини ҳисобга олмаслик сўнгги участка шаклининг сезиларли бўзилишига (V.7 – е расмга қаранг), шунингдек, унинг қиялигининг ўзгаришига ва қатлам параметрларини аниқлашда шу билан боғлиқ ҳатоликларга олиб келиши мумкин.
Қудуқнинг сиздириш областида яққол ифодаланган ҳар хил таркибли зоналарнинг бўлиши, шу жумладан ўтказмайдиган экранларнинг, қийиқланиш зоналарининг,сбросларнинг ва б.мавжудлиги.
Бомининг тикланиш эгри чизиғининг сўнгги участкаларининг шакли экранлар қиёфаси ва сонига боғлиқлиги, шунингдек, ҳар хил таркибли қатламларда босимнинг тикланиш эгри чизиғини ишлаш методлари V.1.4. – банда берилган. Босимнинг тикланиш эгри чизиғининг кўриниши (V.7 – ж расмда) акс эттирилган.
Қудуқни ишлашдан тўхтатиш олдиндан унинг иш режимини бўзилиши тадқиқотлар технологияси, масалан, чуқурлик асбобларини тушириш билан боғлиқ. Бунда қудуқнинг ўзгарган режимда ишлаш вақти қанча кўп бўлса, унинг стволини қийшайган участканинг ўзунлиги ҳам шунча кўп бўлади. Шу сабабли қатлам параметрларини ишончли аниқлаш учун барқарорлашган режимда қдуқ тўхтатилгандан сўнг босимнинг тикланиш эгри чизиғини ўлчаш тўғри бўлади, акс ҳолда режим бўзилишини босимнинг тикланиш эгри чизиғини қайта ишлашда ҳисобга олиш керак бўлади.
Кесимда турли фильтрацион параметрли бир неча қатламларнинг мавжудлиги. Бу ҳолатда чегаранинг таъсир кўрсатиш вақтининг бошланиши энг яхши қатламнинг пьезоўтказувчанлиги билан аниқланади. Бу босимнинг тикланиш эгри чизиғида майдони бўйлаб ҳар хил бўлган қўшимча тўғри чизиқли участка билан қайд қилинади.
Келтирилган омиллар босимнинг тикланиши эгри чизиғинингн барча мумкин бўлган шаклларини белгилай олмайди, наинки амалда айрим омиллар биргаликда таъсир этади, баъзан турли қўшимча омиллар ҳам таъсир этиши мумкин.

Download 2.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling