Стритбол
Мусобақалар Ўзбекистон баскетбол федерациясининг амалдаги
қоидалари асосида 16-21, 22-26, 27-30 ёшли эркак ва аёллар ўртасида
ўтказилади. Мусобақада ҳар бир ёш тоифасида 5 нафар эркаклар ва 5 нафар
аёллар иштирок этади. Делегация таркибига 1 нафар мураббий ва 1 нафар
киритилади.
Ўйинлар
Ўзбекистон
баскетбол
федерациясининг
баскетбол
қоидаларига асосан эркаклар ва аёллар учун расмий 3 х 3 ва баскетбол
қоидаларига мувофиқ истиснолар билан ўтказилади.
Ўйинлар баскетбол майдонининг тенг ярмида 1 та халқада ўтказилади.
Мусобақада ўйин вақтида ҳар бир жамоадан 3 нафардан иштирокчи
қатнашади. Жамоа талабномасида 5 нафар иштирокчи қайд этилиши
мумкин.
Узоқ масофадан зарба бериш зонасидан халқага туширилган тўп учун
2 очко, бошқа масофадан ҳар қандай вазиятда ҳамда жаримадан туширилган
тўп учун 1 очкога тенг бўлади.
Мусобақаларнинг
республика
финал
босқичида
ҳудудий
мусобақаларда биринчи ўринни эгаллаган маҳалла жамоалар ўртасида
“А-лига” йўналишида, иккинчи ўринни эгаллаган маҳалла жамоалари
ўртасида “В-лига” йўналишида ва учинчи ўринни эгаллаган маҳалла
жамоалари ўртасида “С-лига” йўналишида ўтказилади.
Бунда: “А-лига”, “В-лига” ва “С-лига” ғолиблари ўзаро куч
синашишлари орқали ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Миллий кураш
Мусобақалар ҳаракатдаги Халқаро Кураш ассоциациясининг амалдаги
қоидалари асосида 16-21, 22-26 ёшли ўсмирлар ва қизлар ўртасида
ўтказилади.
Мусобақалар 16-21 ёшли ўсмирлар ўртасида 46, 50, 60 кг вазн
тоифасида, 16-21 ёшли қизлар ўртасида 48, 52, 63 кг вазн тоифасида
ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |