Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
-модда. Муҳофаза чоралари
Download 165.5 Kb.
|
77 II 26 05 2000 Ташки иктисодий фаолият
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
- 25-модда. Антидемпинг божлари
- 26-модда. Компенсация божлари
- 27-модда. Олиб кирилаётган товарларга қўйиладиган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария ва экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормалари
24-модда. Муҳофаза чоралари
Товар импортининг кўпайганлигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан муҳофаза чоралари қўлланилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Муҳофаза чораларининг қўлланилиш тартиби қонунчилик билан белгиланади. (24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги Қонунининг II бўлими (6 — 9-моддалари)га қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. [ОКОЗ: 1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.05.00 Антидемпинг божлари] 25-модда. Антидемпинг божлари Демпинг нархларидаги товар импортига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан антидемпинг божлари қўлланилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Антидемпинг божларининг қўлланилиш тартиби қонунчилик билан белгиланади. (25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги Қонунининг III бўлими (10 — 15-моддалари)га қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. [ОКОЗ: 1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.06.00 Компенсация божлари] 26-модда. Компенсация божлари Субсидия билан таъминланган товар импортига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан компенсация божлари қўлланилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Компенсация божларининг қўлланилиш тартиби қонунчилик билан белгиланади. (26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги Қонунининг IV бўлими (16 — 21-моддалари)га қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. 27-модда. Олиб кирилаётган товарларга қўйиладиган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария ва экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарлар Ўзбекистон Республикасида белгиланган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария ва экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига: ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган стандартлар, талаблар, қоидалар ва нормаларга мос келмайдиган товарларни; Олдинги таҳрирга қаранг. қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда сертификатга, маркировкага ёки мувофиқлик белгисига эга бўлмаган товарларни олиб кириш тақиқланади. (27-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) [ОКОЗ: 1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар] Download 165.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling