Ташқи қорин чурралари асорати


Download 30.56 Kb.
bet1/6
Sana24.12.2022
Hajmi30.56 Kb.
#1058973
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
НАЗАРИЙ ҚИСМ


Ташқи қорин чурралари асорати.
Чурраларнинг қисилиши энг кўп ва хавфли асоратлардан хисобланиб, тезкор жаррохлик давосини талаб қилади. Қисилиш - чурра қопчаси ичидаги аъзоларнинг эзилишига олиб келади (куп холларда чурра дарвозасида чурра қопчасининг бўйин қисмида). Аъзолар чурра қопчасининг ичида сиқилса унда қопча ичидаги бирор бир камера хисобига бўлди. Аъзолар бир-бирлари билан ва чурра қопчаси билан битишган бўлиб у чандирли тортишма билан хам эзилиши мумкин (тўғирланмас чурраларда).
Сиқилиш кўп холларда ўрта ва кекса ёшдаги одамларда пайдо бўлади. Бўйин қисми тор ва чандирли ўзгарган унча катта бўлмаган чурралар, катта тўғирланадиган чурраларга нисбатан кўпроқ сиқидади. Қисилиш фақатгина узоқ вақтлардан бери мавжуд бўлган чурраларда пайдо бўлавермай, баъзан чурра илк пайдо бўлишиданоқ ўзини қисилиш билан билдириши хам мумкин. Бунда барча аъзолар қисилиши мумкин, кўпинча ингичка ичак ва катта чарви қисиладилар.
Этиология и патогенез. Пайдо бўлиш механизмига қараб эластик, нажасли, аралаш ва комбинирлашган қисилишлар тафавутланади.
Эластик қисилиш қориничи босимининг бирдан жисмоний зўриқишда, йўталишда ва кучанишидан келиб чиқади. Бунда чурра дарвозасининг кескин йирилиб кетиши кузатилиб, натижада чурра қопчаси ички аъзолари одатдагидан қўпроқ чиқиб кетади. Чурра дарвозасининг аввалги холига қайтиши чурра ичидаги аъзоларининг қисилишига олиб келади Эластик қисилишда чурра қопчаси ичига чиққан аъзолар ташқаридан эзилади.
Нажасли қисилиш кўпроқ кекса ёшдаги одамларда кузатилади. Чурра қопчасидаги олиб келувчи ичак қовузлоғида ичак хосиласининг кўплаб йиғилиб кетиши туфайли, шу ичакнинг олиб кетувчи қисмининг эзади, ўз ўрнида чурра дарвозаси чурра хосилаларини янада эзишини кучайтиради, натижада нажасли қисилишга эластик қисилиш қўшилиб кетади. Шундай қилиб қисилишнинг аралаш тури пайдо бўлади
Патологоанатомик манзараси. Қисилган аъзода қон- ва лимфаайланишлари бузилади, веноз стаз оқибатида ичак деворига, ичига ва чурра қопчаси бўшлиғига трансудация кузатилади (чурра суви). Ичак ционатик ранг олади, чурра суви шаффовлигича қолади. Ичак деворидаги некротик ўзгаришлар унинг шиллиқ қаватидан болшланади. Энг кўп жарохат странгуляцион чизиқ сохасида, яъни, ичакни қисган халқа ерида хосил бўлади. Вақт ўтиши билан патоморфологик ўзгаришлар прогрессивлашади ва қисилган ичак гангеранаси юзага келади, ичак кўк-қора рангига айланади, кўплаб субсероз қонққуйилишлари хосил бўлади. Ичак бўшашган, перистальтикаланмайди, ичак тутқичи томирлари пулсайияси кузатилмайди. Чурра суви хиралашади, геморрагиклашиб нажас хидли тус олабошлайди. Ичак девори перфирацияга учраши ва нажасли флегмонанинг ривожланишига ва перитонитга олиб келиши мумкин.

Download 30.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling