Ташқи қорин чурралари асорати
Download 30.56 Kb.
|
НАЗАРИЙ ҚИСМ
Ўз – ўзидан туғирланган қисилган чуррада хирургнинг тактикаси: статционар шароитда беморни диққат билан кузатиб борилади. Бундай беморларни қисилишдан кейин асоратлар пайдо бўлса операция қилинади. Агар беморда асоратдан кейинги биринчи иккинчи кунларда тана харорати кўтарилса, тахикардия ривожланса, қоринда оғриқлар сақланиб қолса, қорин парда таъсирланиши пайдо бўлса ва интоксикация белгилари ривожланса бундай ҳолда тезкор равишда операция ўтказилиш лозим, яъни, бунда ўрта лапоротомия қилинади ва қисилган аъзо резекция қилинади. Йўлдош чурра кесиш амалиёти бундай ҳолларда бажарилмайди. Агар асоратлар кузатилмаса бундай ҳолда бир неча кундан сўнг “ ““совуқ давр да операция қилиш мақсадга мувофиқдир.
Чурра ихтиёрий тўғирланганидан кейинги узоқ даврида сурункали ичак тутилишига хос бўлган белгилар билан характерланадиган асоратлар вужудга келиши мумкин. Бунда ичак қовузлоқлариаро битишмалар, бошқа аъзолар ва париетал қорин парда билан битишмалар хосил бўлиши ва ичак бўшлиғини торайтирувчи чандиқли стриктуралар ривожланиши мумиким. Ичакнинг чандиқли стриктуралари, уни некрозга учраган шиллиқ қаватининг кўчган ерида пайдо бўлиб кейинчалик бу ерда боғловчи тўқималар ривожланиб ва у чандиққа айланишидан юзага келади Қисилган сон чуррасини липома, сон чурраси лимфаденити, қисилган чов чурраси ва сон каналининг ташқи тешиги сохасидаги варикоз тугунларнинг ўткир тромбофлебити билан диффереинцияланади. - сон соҳасидаги липома яхши сифатли юмшоқ ўсма бўлиб, бириктирувчи тўқима клетчаткаларидан чиқиб ўзида ёғ тўқималарини ушлайди. Липома устидаги тери ҳаракатчан, оғриқсиз, юмшоқ-эластик консистенцияли, чегараси аниқ эмас, йўтал турткиси манфийдир. Даволаш оператив, режали равишда ўтказилади. Лимфаденит - сон лимфа тугунларининг ўткир яллиғланиши бўлиб улар кескин катталашган, пайпастлаганда оғриқли, аввал харакатчанг, тери билан ёпишмаган бўлади. Кейинчалик атроф тўкима шишиши ва инфильтрацияси натижасида улар харакатсиз халталарни хосил қилади. Тери бир оз гипермиялашади, кейинчалик инфильтрат юмшайди ва марказида флюктуация ўчоғи пайдо бўлади. Тананинг умумий харорати кўтарилади, баъзан қалтираш ва интоксикацилар кузатилади. Қиёслашнинг асосий моменти анамнез хисобланиб, унда оёқ-қўллардаги ёки тананинг бошқа қисимларида бирламчи ялиғланиш ўчоғи мавжуд бўлади. Download 30.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling