Ташқи сарлавҳа


Фреймлар ҳақида умумий маълумот


Download 1.03 Mb.
bet22/25
Sana24.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1115580
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
html o`quv qo`llanma

Фреймлар ҳақида умумий маълумот.
Бизга маълумки бир вақтнинг ўзида браузер ойнасига иккита HTML ҳужжатни юклай олмаймиз. Агар биз ишлатаётган Web саҳифаларимизнинг барчасида бир хил меню бандлари мавжуд бўлса ҳар сафар Web саҳифани юклаганимизда бир хил маълумотни қайта-қайта юклашга тўғри келади. Бу маълумотлар унча катта бўлмаслиги мумкин, лекин уни юклаш маълум бир секундларни олади. Шунинг учун Web саҳифаларнинг ўзгармайдиган элментларини ҳар сафар юкламасдан ўзгаришсиз қолдириш керак. Бу муаммоларни ечиш имкониятлари бор. Биз битта ойнани бир нечта тўғри тўртбурчакларга бўлиб уларнинг ҳар бирига битта HTML ҳужжат юклашимиз мумкин. Бу тўғри тўртбурчак соҳаларни биз фреймлар деб атаймиз. HTML да фреймларнинг икки хил кўриниши мавжуд бўлиб булар оддий ва сурилувчи фреймлардир. Фреймли структурага эга бўлган ҳужжатлар ва тэглари ёрдамида яратилади. Бу икки тэг орасида ҳосил қилинаётган алоҳида фреймларга оид маълумотлар эълон қилинади. Алоҳида фреймлар ва тэглар ёрдамида яратилади. Агар сизнинг браузерингиз фреймларни тушунмаса у ҳолда экранда </i>ва <i> тэглари орасида ёзилган маълумот тасвирланади.
тэгининг асосий вазифаси браузер ойнасини бир нечта бўлакларга бўлиш. Бунинг учун асосан вертикал ва горизантал бўйича фреймлар ўлчами ва сонинии кўрсатиб турувчи rows ва cols параметрлари ишлатилади.

  • cols параметри браузер ойнасида горизантал бўйича фреймлар сони ва ўлчамини кўрсатади. Параметр қиймати сифатида вергуллар билан ажратилган фреймлар ўлчамлари рўйхати келтирилади. ўлчамлар одатдагидек сонларда ёки процентларда берилади. Жимлик бўйича 100% қиймат ишлатилади.

  • rows параметри браузер ойнасида вертикал бўйича фреймлар сони ва ўлчамини кўрсатади. Параметрга қиймат бериш cols параметри билан бир хил бўлади.

Лабаратория ишни бажаришга амалий кўрсатма
Мисол: 3_1

Фреймлар



<br />афсуски сизнинг браузерингиз фреймларни тушинмайди. Браузернинг янги <a href="/1-fafur-fulom-ijodi-aida-ujidagi-manbalardan-fojdalaning.html">версияларидан фойдаланинг </a><br /> <br />





3.1-расм. Фрейм кўриниши.

Диққат билан HTML кодни ва унинг экранда чиқарган натижасини таҳлил қилиш натижасидан кўринадики, бу ерда ва тэглари ишлатилмаган. Бу тэглар орасида экранда ҳосил қилниши керак бўлган барча асосий маълумотлар ёзилади, тэги бўлса браузерга ойнани фреймларга ажратиш ҳақида маълумот беради. Юқоридаги мисолда биз clos параметрини иккита қиймати билан ишлатдик. Бу қийматда биринчи фрейм учун 150 пиксел жой иккинчи фрейм учун эса қолган жойнинг ҳаммаси ишлатилиши кўрсатилган. Мисолда кўрганимиздек тэглари ҳар бир фреймни алоҳида эълон қилади ва уларнинг хоссаларини кўрсатади. Мисолимизда биз қиймат сифатида html ҳужжатнинг манзилини қабул килувчи src парамерини ишлатдик.


Бундан ташқари биз </i> ва <i> тэгларини ҳам ишлатдик. Бу тэглар орасида ёзилган маълумот браузер томонидан фрейм технологияси тушунилмаган ҳолатда экранда пайдо бўлади. Берилган ўлчамда бўлинган фреймлар чегарасини фойдаланучи томонидан ўзгартириш имконияти мавжуд. Бунинг учун сплиттер деб номланувчи чегара чизиғидан сичқонча кўрсаткичи билан ушлаб суриш кифоя. Асосий браузер ойнасини битта устунда жойлашган иккита фрейм ва қолган жойни эгалловчи учинчи фрейм кўринишида бўлишимиз учун куйдаги html кодни ёзишимиз керак.



Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling