Tashkent inter-district economic court


Download 125.41 Kb.
Pdf ko'rish
Sana23.04.2023
Hajmi125.41 Kb.
#1383643
Bog'liq
1b348281-9b35-44c8-905a-bfc958816bbc



TOSHKENT TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
100097, Toshkent shahri, Chopon-otakochasi, 6
TASHKENT INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
100097, Tashkent, Chopon-ota street,6
Tel: (+99871) 288-47-66 
Fax: (+99871) 273-09-40
е-mail: i.toshkent@sud.uz
А Ж Р И М
(Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш
ва ишни суд муҳокамасигатайёрлаш тўғрисида)
Тошкент шаҳри 2022 йил 17 июнь 4-1001-2217/22231-сонли иш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Н.Тўлқинов,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “Агробанк” АТБ манфаатида жавобгар “My-Insurance” МЧЖнинг Жиззах вилояти
филиали ва қўшимча жавобгар “My-Insurance” МЧЖ ҳисобидан 15.900.000 сўм суғурта
товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб
чиқиб, даъво аризасини қабул қилиш учун етарли асослар мавжудлиги ҳамда низони ўз
вақтида ва тўғри ҳал этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Давлат
божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 2-банди ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 148, 152, 153, 162, 163-моддаларига асосан, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
1. Даъво аризаси давлат божисиз иш юритишга қабул қилинсин ва иш қўзғатилсин.
2. Иш 2022 йил 06 июль куни соат 10:30да Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
биносида (манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон-ота кўчаси,
6-уй) бўладиган суд мажлисида кўриб чиқиш учун тайинлансин.
3. Ишда иштирок этувчи шахслар, иқтисодий суд ишларини юритишнинг
бошқа иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 166-
моддасида белгиланган видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш
ҳуқуқи тушунтирилсин.
Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишлари учун
ишда иштирок этувчи шахслар, иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа
иштирокчилари суд муҳокамаси тайинланган кун ва вақт ўз хоҳишларига кўра
Тошкент туманлараро иқтисодий судига ёки Жиззах вилояти судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъати биносига келишлари мумкин.
 
4. Ишни суд муҳокамасида кўришга тайёрлаш учун:
Даъвогарга даъво аризасига илова қилинган ҳужжатларнинг аслини ва даъвони
асословчи ҳужжатларни судга тақдим қилиш таклиф этилсин.
Жавобгарга даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатларни
тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
5. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинсин.
6. Тарафлар низони келишув битими ёки медиатив келишув тузиш орқали ҳал этиш
ҳуқуқига эга. 
Тарафларга ўз вакилларини суд мажлисида белгиланган тартибда расмийлаштирилган
ишончнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари лозимлиги тушунтирилсин. 
Даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриш
тўғрисида арз қилмаган бўлса,
Иқтисодий 
процессуал кодексининг
107-моддаси 6-бандига асосан иқтисодий суд даъвони кўрмасдан қолдиради. 
Судья
С.Н.Тўлқинов
Ҳужжат имзоланган: Тўлқинов Сардорбек Ниғматилла ўғли, 17.06.2022
4-1001-2217/22231

Download 125.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling