Ташкентский государственный


Педагог-тарбиячилар ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари


Download 181 Kb.
bet3/9
Sana17.09.2023
Hajmi181 Kb.
#1680120
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ОДОБ АХЛОК Коидалари

4. Педагог-тарбиячилар ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари


4.1. Педагог-тарбиячилар ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари «устоз-шогирд» анъанасига асосланиши лозим.
4.2. Ўқитувчи синфга кириб келиши билан ўқувчилар ҳурмат юзасидан ўринларидан туриб кутиб олишлари ва бараварига «Ассалому-алейкум!» - деб салом беришлари, ўқитувчи рухсатидан сўнг ўринларига ўтиришлари лозим. Бунда бошланғич синф ўқувчилари ўқув кунининг биринчи дарс соатида, юқори синф ўқувчилари ҳар бир дарсда синфга кирган фан ўқитувчисига ҳудди шундай тартибда муносабатда бўладилар.
4.3. Ўқувчиларнинг дарс машғулотлари давомида ўзбошимчалик билан мактабдан ташқарига чиқиб кетиши тақиқланади (агар ўқувчи машғулотга келмаса, бунинг сабабларини исботловчи ҳужжатлар - тиббий маълумотнома ёки ота-онасининг тушунтириш хати синф раҳбарига тақдим этилиши лозим).
4.4. Мактаб ҳудудида ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган, ахлоқсизлик ва зўравонликни тарғиб этувчи, паст савиядаги «оммавий маданият» элементлари акс этган тасвирлар мавжуд бўлган нашр-матбаа маҳсулотлари (плакатлар, китоблар, рисолалар, буклетлар, дафтарлар, ён дафтарлар, расм дафтарлари ва бошқалар)нинг сотилишига ва тарқатилишига йўл қўйилмайди.
4.5. Мактабда дарс машғулотларининг бошланиши ва тугаши «Кириш» ва «Чиқиш» қўнғироқлари билан тартибга солинади. «Кириш» қўнғироғи дарс бошланганлигини билдириб, у чалингандан сўнг барча ўқувчилар ва дарс жадвалида белгиланган фан ўқитувчилари зудлик билан тегишли синф хоналарига кириб, машғулотни бошлашлари лозим.
Дарс машғулотини тугаганлигини билдирувчи «Чиқиш» қўнғироғи ўқитувчи учундир. Ўқитувчи машғулот якунланганлигини эълон қилгандан кейингина ўқувчиларнинг синфдан чиқишларига рухсат берилади. «Чиқиш» қўнғироғи чалингандан сўнг ўқитувчи томонидан ўқувчиларни узоқ вақт синф хонасида ушлаб туришга йўл қўйилмайди. Ўқитувчи синфдан чиқаётганда ўқувчилар ўринларидан туриб, «Хайр, саломат бўлинг!» - деб ҳурмат кўрсатадилар.
4.6. Дарс машғулотлари ва тадбирлар вақтида мобил телефонларидан фойдаланиш барча учун тақиқланади. Мактабда ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин ўқувчи ва ўқитувчилар телефонини ўчириб қўйиши лозим. Шунингдек, мактаб ҳудудига кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ўқитувчи, ходим ва бошқа келувчи шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни «овозсиз» режимга ўтказиши) шарт.

Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling