Ташкентский государственный


Жамоа аъзоларининг одоб-ахлоқига оид умумий қоидалар


Download 181 Kb.
bet2/9
Sana17.09.2023
Hajmi181 Kb.
#1680120
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ОДОБ АХЛОК Коидалари

3. Жамоа аъзоларининг одоб-ахлоқига оид умумий қоидалар


3.1. Умумий ўрта таълим мактабларида ҳамжиҳатлик, ўзаро ишонч, ҳурмат, бир-бирига ғамхўрлик қилиш ҳамда аҳил-иноқлик жамоа аъзоларининг ўзаро муносабатларидаги муҳим шартлардир.
3.2. Умумий ўрта таълим мактабларида ўзаро муносабатларнинг асосий тамойили – бир шахснинг ҳуқуқи бошқа шахснинг ҳуқуқини поймол қилмаслиги лозим. Жумладан:

  • жамоа аъзосининг сўз эркинлиги – унга бировга туҳмат қилиш, ҳақорат қилиш, ўзаро муносабатларда умумэътироф этилган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи беҳаё сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди;

  • эътиқод эркинлиги – таълим муассасаларида ибодат қилиш, дарс вақтида масжидларга бориш ҳуқуқини бермайди;

  • кийиниш эркинлиги – таълим муассасаларига унинг Низомида белгиланмаган кийим бошда, диний маросим либосларида ҳамда тарбия жараёнига салбий таъсир кўрсатувчи очиқ ва калта либосларда келиш ҳуқуқини бермайди ва ҳоказо.

3.3. Жамоа аъзолари умумий ўрта таълим мактабига ораста бўлиб, унга монанд кийимда келиши лозим. Уларнинг таълим муассасасига одамлар диққатини тортадиган, елка, кўкрак ва қорин, шунингдек тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда ёки диний ибодат либосида, металл занжирлар, тўғноғичлар, танага турли мунчоқлар қадаган ҳолда ёки спорт кийим ва пойабзалида келиши тақиқланади.
3.4. Таълим муассасасида ҳар бир жамоа аъзосининг шаъни ва қадр-қиммати ўзаро ҳурмат қилиниши, жамоа аъзолари ўзаро муносабатларда «Сиз» деб мурожаат қилиши одат тусига кириши лозим. Уларнинг бир-бирига нисбатан ҳурматсизлик қилиши, ўзаро муносабатларда беҳаё сўзлар ишлатиши қатъиян тақиқланади.
3.5. Жамоа аъзолари умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудида юрганда бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши, йўлак ёки коридорнинг ўнг томонидан юришлари, бир-бирига дуч келганда, албатта саломлашишлари керак. Бунда ўқувчилар ўқитувчиларга, ўғил болалар қизларга, кичик ёшдагилар катта ёшдагиларга биринчи бўлиб салом беришлари тавсия этилади (ушбу ҳолатларда қўл бериб сўрашиш истисно бўлиб, ёши катта шахслар ёки хотин-қизлар биринчи бўлиб қўл узатганидан кейингина уларга жавобан қўл узатиш мумкин).
3.6. Таълим муассасалари биноларига кириш жойларида тирбандлик юзага келса, ўқувчилар ўқитувчи ва ходимларга, ўғил болалар қизларга, юқори синф ўқувчилари бошланғич синф ўқувчиларига йўл беришлари лозим.
3.7. Миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган ёки умумий ўрта таълим мактабининг ички муносабатларига тааллуқли масалаларни Интернет тармоғига жойлаштириш ёки ундан турли мақсадлар йўлида фойдаланиш тақиқланади.
3.8. Компьютерларда таълим муассасасига тегишли бўлмаган маълумотларни, шунингдек, турли кинофильмлар, ноқонуний диний маълумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни тарғиб қилувчи ҳар қандай материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва тарғиб этиш қатъиян ман этилади.
3.9. Ўқитувчилар ва ўқувчилар тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ва дарсга ўз вақтида келиши, иш куни ва дарс жараёнидан унумли фойдаланишлари лозим.
3.10. Таълим муассасасида ҳар қандай ҳуқуқбузарлик содир этиш, жумладан, туҳмат қилиш, ҳақорат қилиш, тан жароҳати етказиш, гиёҳванд моддалар, психотропик воситалар, спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, жанжаллашиш, қимор ва тавакалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўйнаш қатъиян ман этилади.



Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling