Ташкентский государственный


ж) Шунингдек, турли давраларда


Download 181 Kb.
bet7/9
Sana17.09.2023
Hajmi181 Kb.
#1680120
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ОДОБ АХЛОК Коидалари

ж) Шунингдек, турли давраларда:

  • ўзининг намунавий хулқи ва билими билан ўқувчилик одоби ҳақида юксак ижобий таассурот ҳосил қилишга интилиш:

  • кўча-кўйда бемақсад юрмаслик, катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлиш, жамоат транспортларида кекса, ногирон ва ёш болали йўловчиларга жой бериш;

  • доимо комилликка интилиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб фазилатларни чуқур англаш;

  • ўз мактаби манфаати, унинг шаъни ва нуфузи тўғрисида қайғуриш, уларни сақлаб қолишда жонкуярлик қилиш ва уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш.

7. Мактаб жамоаси аъзоларининг одоб-ахлоқида
ман этиладиган ҳолатлар


7.1. Ўқитувчи ва тарбиячилар томонидан:

  • жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш, ўзгаларнинг шахсий ва оилавий муаммоларини муҳокама қилиш;

  • жамоа аъзолари ва бошқалар устидан турли иғво, ғийбат ва бўҳтонлар уюштириш;

  • ўқувчилар билан ўз ҳамкасабаларининг шахсий камчиликларини муҳокама қилиш;

  • ўқувчиларни ўқув машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш;

  • ўқув машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;

  • ўқув машғулотларига спиртли ичимликлар истеъмол қилган, соч-соқолни тартибга келтирмаган ва кийиниш одобига риоя қилмаган ҳолда келиш;

  • мактаб ҳудудида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш кабилар қатъиян ман этилади.

7.2. Ўқувчиларга:



  • машғулотлар якунлангунга қадар мактаб ҳудудидан педагоглар рухсатисиз ташқарига чиқиш;

  • ўқитувчиларга ва бошқа ўқувчиларга нисбатан ҳурматсизлик қилиш;

  • машғулотлар вақтида асоссиз гапириш, ўқитувчи билан бошқаларнинг баҳосини муҳокама қилиш;

  • ёлғон гапириш, ўқитувчиларни чалғитиш билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;

  • ёзма ишлар ва оралиқ назоратларни бажариш вақтида четдан ёрдам олиш, ўзгаларга ёрдам кўрсатиш;

  • бошқа ўқувчилар томонидан тайёрланган топшириқлар ёки ёзма ишларни ўз номидан топшириш;

  • машғулотларни ўтказиб юбориш ёки кечикиб келиш;

  • моддий жиҳатдан яхши таъминланганлигини турли йўллар билан кўз-кўз қилиш кабилар қатъиян ман этилади.




Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling