Ташкентский государственный


IV боб. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари


Download 127.5 Kb.
bet3/8
Sana13.12.2022
Hajmi127.5 Kb.
#1000610
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
odob ahlok koidalari (adliya ok) 08.04.13

IV боб. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари

14. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари «устоз-шогирд» анъанасига асосланиши лозим.
15. Ўқитувчи синфга кириб келиши билан ўқувчилар ҳурмат юзасидан ўринларидан туриб кутиб олишлари ва бараварига «Ассалому-алайкум!» - деб салом беришлари, ўқитувчи рухсатидан сўнг ўринларига ўтиришлари одобдан ҳисобланади. Бунда бошланғич синф ўқувчилари ўқув кунининг биринчи дарс соатида, юқори синф ўқувчилари ҳар бир дарсда синфга кирган фан ўқитувчисига худди шундай тартибда муносабатда бўладилар.
16. Ўқувчиларнинг дарс машғулотлари давомида ўзбошимчалик билан мактабдан ташқарига чиқиб кетиши тақиқланади.
17. Мактабда дарс машғулотларининг бошланиши ва тугаши «Кириш» ва «Чиқиш» қўнғироқлари билан тартибга солинади. «Кириш» қўнғироғи дарс бошланганлигини билдириб, у чалингандан сўнг барча ўқувчилар ва дарс жадвалида белгиланган фан ўқитувчилари зудлик билан тегишли синф хоналарига кириб, машғулотни бошлашлари лозим.
Дарс машғулотини тугаганлигини билдирувчи «Чиқиш» қўнғироғи ўқитувчи учундир. Ўқитувчи машғулот якунланганлигини эълон қилгандан кейингина ўқувчиларнинг синфдан чиқишларига рухсат берилади. «Чиқиш» қўнғироғи чалингандан сўнг ўқитувчи томонидан ўқувчиларни узоқ вақт синф хонасида ушлаб туришга йўл қўйилмайди. Ўқитувчи синфдан чиқаётганда ўқувчилар ўринларидан туриб, «Хайр, саломат бўлинг!» - деб ҳурмат кўрсатадилар.
18. Дарс машғулотлари ва тадбирлар вақтида мобил телефонларидан фойдаланиш барча учун тақиқланади. Мактабда ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин ўқувчи ва ўқитувчилар мобил телефонларини ўчириб қўйишлари лозим. Шунингдек, мактаб ҳудудига кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ўқитувчи, ходим ва бошқа ташриф буюрувчи шахслар ўз мобил телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни «овозсиз» режимга ўтказиши) шарт.


Download 127.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling