Ташкентский государственный
V боб. Ўқитувчиларнинг ўзаро муносабатлари
Download 127.5 Kb.
|
odob ahlok koidalari (adliya ok) 08.04.13
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI боб. Мактаб жамоаси аъзоларининг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари 25.
V боб. Ўқитувчиларнинг ўзаро муносабатлари
19. Ўқитувчилар ўзаро муносабатларда – ягона жамоа, ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларига амал қилишлари лозим. 20. Ўқитувчиларнинг ўзаро муносабатларида инсон қадр-қимматига ҳурматсизлик қилиш ман этилади. 21. Мактаб маъмурияти ва ўқитувчи-ходимларнинг иш фаолиятига доир масалалар бўйича ҳамкорлик қилишда бир тарафнинг бошқа тарафга тазйиқ ўтказишига ёки шунга ҳаракат қилишига, шунингдек, адолат тамойилларига ёки таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган қарорлар тайёрланишига йўл қўйилмайди. 22. Жамоада бирор бир масала билан маъмуриятга мурожаат қилиш ўрнатилган тартибда ташкил этилади. 23. Ўқитувчи ва бошқа ходимларнинг таълим муассасасида маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилаш бўйича ташаббус ва ғоялари рағбатлантирилади. 24. Маъмурият ўқитувчилар ва ходимларнинг касбий ва интеллектуал жиҳатдан ривожланишлари учун қулай иш жойи, замонавий компьютер, интернет тармоғи, кутубхона фонди ва ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш, шунингдек, дам олишлари ва жисмонан чиниқишлари учун барча шароитларни яратиб бериш чораларини кўради. VI боб. Мактаб жамоаси аъзоларининг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари 25. Ўқитувчиларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари: мазкур одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишда ўқувчиларга ибрат бўлиш; мактаб манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш; бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан маъмуриятни хабардор қилиш; умумий ўрта таълим мактабининг шаъни ва нуфузига доғ туширадиган ҳар қандай ҳолатларнинг олдини олиш; умумий ўрта таълим мактаби тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик; дарс жараёнида ўқувчиларга одоб-ахлоққа оид миллий анъаналаримиз, урф-одат ва қадриятларимизни кенг тушунтириб бориш; ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, паст савияли «оммавий маданият» хуружларидан огоҳ этиб бориш. Download 127.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling