Ташкилотнинг стандарти


- лаборатория тарозилари ГОСТ 24104 бўйича


Download 0.49 Mb.
bet9/11
Sana01.05.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1419650
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ЛАГОХИЛИН Ўзб-16

- лаборатория тарозилари ГОСТ 24104 бўйича;

- KBr-калий бром таблеткалари ГОСТ 4160-74

12.2.Синовларни ўтказиш Лагохилин дитерпеноидини спектрларни олиш хона хароратида олиб борилади.Аввал KBr спектр учун мўлжалланган KBr гранулалари ҳавончада майдаланиб, бир жинсли кукун ҳолига келтирилади ва пресс-формада диаметри 13 мм бўлган таблетка ҳосил қилинади, таблеткани қўрилмага жойланиб спектри олинади. Кейин, 2 мг лагохилин дитерпеноиди ва 200 мг KBr гранулалари ҳавончада майдаланиб, бир- бири билан аралаштириб, бир жинсли кукун ҳолига келтирилади ва пресс-формада диаметри 13 мм бўлган таблетка ҳосил қилинади, таблеткани қўрилмага жойланиб спектри олинади.

Ts 03535693-001:2016


12.3 Натижаларни қайта ишлаш.

3200-3600 (гидроксил гурухлари валент тебранишлари) - OH гурухларнинг ютилиш соҳаси ҳисобланади.

13. Маҳсулотнинг тозалигини аниқлаш

Лагохилин дитерпеноиди тозалиги юпқа қатламли хроматография (ЮҚХ) усули ёрдамида аниқланади.

13.1.Аппаратура, материаллар ва реактивлар.

- Силуфол пластинкалари (Silufol, Чехия);

- ЮҚХ учун камера (V=100-500 cм3,);

- шиша найчалар (намуналар эритмасини пластинкага қўйиш учун)

- Хроматография учун системалар: (2та система) I. этилацетат-ацетон 5:1 II. углерод тўрт хлорид -ацетон 7:5

- 10% Н2SO4 (этанол).

13.2.Синовларни ўтказиш

Ҳажми 5 мл бўлган бюксга 0,001г Лагохилин дитерпеноиди намунасини солиб, уни 1 мл этил спиртида эритилади. Силуфол пластинкасига (15х60мм) (старт нўқтаси)га шиша найча(капиляр) орқали 10 мкл лагохилин намунаси эритмаси томизилиб қўритилади. Сўнг у ичида сурувчи эритувчи яъни система ( I. этилацетат-ацетон 5:1 II. углерод тўрт хлорид -ацетон 7:5) бўлган махсус зич ёпиладиган камерага тушириб қўйилади. эритувчи, яъни система силуфол пластинкага шимилиб маълум баландликгача кўтарилгандан сўнг, силуфол пластинка камерадан олинади ва эритувчи етиб борган юқори чегара (фронт чегараси) белгилаб олинади. шундан сўнг, силуфол пластинка қуритилиб, махсус танлаб олинган ранг берувчи модда Н2SO4 нинг спиртдаги 10% эритмаси пуркалади. Қуритиш шкафида 100ОСда 2-3 минут ушлаб турилади маълум масофада бўялган доғлар ҳосил бўлади. (Ҳар бир система учун тегишли Rf ни келтириш керак).


Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling