Тақсимловчи тўғон ва ариқларнинг излари топилган бўлиб, шу ариклар орқали экинларни суғорганлар. 1957-1959 йилларда Қизил кир ll тепалигида ўтказилган археологик қазув натижасида бир қанча ахоли яшайдиган уйлар топилган
Download 17.09 Kb.
|
31 bet-WPS Office — копия
31 bet тақсимловчи тўғон ва ариқларнинг излари топилган бўлиб, шу ариклар орқали экинларни суғорганлар. 1957-1959 йилларда Қизил кир ll тепалигида ўтказилган археологик қазув натижасида бир қанча ахоли яшайдиган уйлар топилган. Бу уйлар қамиш ва ёгочдан қурилган бўлиб, ташкариси эса лой билан сувалган. Уйлар тўрт бурчакли бўлиб, уларнинг кўпчилигининг размери тахминан 7х5 метр ва айримлари каттароқ бўлган. Ҳар бир уйнинг ўртасида ўчоқ бўлиб, бу ўчоқларда доимий олов ёниб турган. Бундан шундай хулосага келиш мумкинми, бу ерларда яшовчи уруғлар оташпарастлар бўлганлар. Уйлардан хўжалик, рўзғор буюмлари-қизил-кора ангобали косалар, пиёлалар, офтоба, куза, сувдон (филяга), хум, тувак ва бошка сопол идишлар чиккан.35-40 см, катталикда яргучок (бугдой, арпа ва хоказо донли экинларни икки тош орасида ишкалаб, ун чикаради), темир пичоклар, темирдан ясалган камон ўклари, аёлларнинг турли тақинчоқлари топилган. Ўша ердаги мозорларнинг биридан бир аёлнинг склети топилган, унинг оёкллари ва кўлларида, бўйнида олтиндан ясалган тақинчоклар билан бирга кўмилаган. Академик Яхьё Ғуломовнинг хулосасига қараганда, бу аёл эрамиздан аввалги ll-l асрларда яшаган. Шу ердаги уруғ бошлиғининг яқин кишиларидан бўлган. Айникса, эрамиздан олдинги 1 аср ўрталарига доир ҳукмрон Гиркоднинг кумуш тангалари диққатга сазовордир. Танганинг аверсида (юзида) ўнг томонга қараб турган подшонинг бошининг сурати, реверсида ( танганинг орқа томони) тикка турган, ўнг қўлида найза ушлаган кандайдир жангчининг расми туширилган. Булардан ташқари, бир неча Бухоро хукмдорларининг кумуш тангалари топилган. Бу тангалар Бухоро сўгдларининг эрамиздан олдинги ll-l асрларига доир тангалари бўлиб хисобланади.Қизилқирдан ташқари, Хожа Уббон минтақасидаги юкорида зикр этилган тепаликларнинг бирортасида, ҳатто Хожа Уббоннинг ўзида археологик казилмалар ҳалигача олиб борилмаган, бу тепаликларнинг бирортаси текширилмаган. Лекин, ХlХ асрнинг 30 йилларида Бухорога келган А.Бернсга Хожа Уббонда маҳаллий аҳоли томонидан топиб олинган эрамиздан аввал lll-l асрларга доир Грек-бақтрия подшолигининг бир неча кумуш тангалари ва ўша даврга оид бўлган моддий ашёларни келтириб берганлар. Бу моддий ашёлар одамлар ва хайвонларнинг суратлари солинган, сўгдча ёзувлар битилган сопол ва қимматбаҳо тошлардан иборат бўлган. Демак, Хожа Уббон ва унинг атрофидаги ўнлаб тепаликлар эрамиздан бир неча асрлар мобайнида шаҳристон, ёки аҳоли яшайдиган қўргонлар бўлган. Уларнинг атрофлари эса обод водийдан иборат бўлиб, бу ерларда яшаган энг кадимги аждодларимиз суғориш каналлари ва ариклар казиб, дехкончилик қилганлар. Кейинрок Зарафшон дарёсининг суви озайиши натижасида бу ерлардаги обод водийлар чўл-биёбонларга айланган. Хожа Заффарон Бухоро-Газли йўли яқинида жойлашган бўлиб, Хожа Уббондан 9 км (бир тошлик) йўлдир. Агар кимда-ким Хожа уббонга зиёратга бормокчи бўлса, олдин Хожа заффаронга тушиб зиёрат қилиши керак эмиш, чунки буни Хожа уббоннингг ўзи васият қилган экан.Хожа Заффарондан ҳам сария ва пес касалига учраганларнинг бир қисми шифо топиб кетмокдалар, айримлари эса бутунлай соғаймасдан у ерда бир неча йиллар давомида қолиб кетганлар.Авлиёдаги қудуқ сувидан ичиб ва чўмиладилар. Айрим кишилар шу авлиёдан шифо топдик, бу авлиё ҳам Хожа Уббон каби фойдалидир, деб айтадилар. Эҳтимол, бу ерда кудукдаги шифобахш сув минералларга бойдир. Лекин медицина ходимлари ҳалигача бу ерда илмий текшириш ишлари олиб борганлари йўқ. Турғунлик даврининг маҳаллий ҳакамлари авлиё, мозорларга қарши "кураш" очиб, у ерлардаги моддий ёдгорликлар, меъморчиликнинг ажойиб санъат намуналарини ер билан яксон килдилар. Шундай оғир мусибат Хожа Уббондаги ХlV аср меъморчилигининг ажойиб намунаси бўлган мукаддас жойга тушди, яъни маҳаллий ҳакамлар ташаббуси билан кўпгина иншоотларнинг тагига портловчи моддалар куйиб, кулини кукка совурдилар. Пахта монокультураси кенг жорий килиниши натижасида Бухоро воҳасидаги кадимги замонларда " минг шаҳарлар" ҳисобланган юзлаб тепаликлар пахта монокультурасининг курбони булди ва пахта ерига кўшилди. Айниқса, 50-80 йиллардаги собик Бухоро вилоят партия комитетининг қарор ва кўрсатмалари натижасида тарихий обидаларга хужум кучайиб кетди. "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг 10 февраль 1989 йил сонида Матназар Абдуҳакимовнинг куйидаги мисралари, тургунлик даврида килинган имонсизликларини очиб ташловчи мисоллардан бири бўлиб хисобланади, уларнинг кўпчилиги қилган бу катта жиноятлари учун жавобгарликка тортилмаган бўлсалар ҳам, аммо тарихда ёмон отлик бўлиб коладилар. Тарих хеч качон уларни кечирмайди. Инқилоб номидан муртад ҳакамлар, Юртга солиб дахшат, дард, ларзаларни, Бу йўлда бир вактлар тош тўшаганлар, Майдалаб метиндек мадрасаларни. Улар қишлоклардаги тепаликларни, авлиё ва мозорларни халк меъморчилигининг ажойиб намуналарини йук килибгина қолмай, Бухоро шахридаги бир неча аср давомида асраб келинган мадрасалар, карвон саройлар, хаммомлар, савдо тимларини қандайдир 40-50 йил ичида яксон Download 17.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling