Тақсимот логистикаси Режа: Тақсимот логистикаси тушунчаси


Тақсимот логистикасининг вазифалари


Download 69 Kb.
bet3/5
Sana29.03.2023
Hajmi69 Kb.
#1306202
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тақсимот логистикаси

Тақсимот логистикасининг вазифалари
Тақсимот логистикаси, етказиб берувчи – истеъмолчи муносабатларида моддий оқимни бошқариш бўйича барча вазифалар мажмуини ўз ичига олади. Бунда тайёр маҳсулотни истеъмолчигача харакати жараёнида ечиладиган моддий оқимлар бошқа-руви вазифалари асосий ўринни эгаллайди.
Тақсимот логистикаси вазифаларини ечиш жараёнида қуйидаги саволларга жа-воб топиш лозим:

  • қайси канал бўйича маҳсулотни истеъмолчига етказиш;

  • маҳсулотни қандай қадоқлаш;

  • логистикага омборлар тармоғи керакми, агарда керак бўлса, қандай, қанча ва қаерда;

  • хизмат кўрсатишнинг қайси даражасини таъминлаш, ва бошқа қатор масалалар.

Микро ва макро даражадаги логистик тақсимот вазифалари таркиби ҳар хил. Корхона даражасида, яъни микро даражада логистика қуйидаги вазифаларни ўз олди-га қўяди:

  • реализация жараёнини режалаштириш;

  • буюртма қабул қилишни ва қайта ишлашни ташкил этиш;

  • қадоқ турини танлаш, бутлаш ҳақида қарор қабул қилиш, ва юклашдан олдинги бошқа операциялар бажарилишини таъминлаш;

  • маҳсулот юклашни ташкил этиш;

  • етказиб беришни ташкил этиш ва ташишни назорат қилиш;

  • реализациядан кейинги хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

Макро даражадаги логистика вазифалари қуйидагилар:

  • моддий оқимни тақсимлаш чизмасини танлаш;

  • хизмат кўрсатиладиган ҳудуддаги тақсимот марказларнинг (омборларнинг) оп-тимал миқдорини аниқлаш;

  • хизмат кўрсатиладиган ҳудудда тақсимот маркази (омбор) жойлашувининг оп-тимал жойини аниқлаш, ҳамда моддий оқимни туман, вилоят, мамлакат ҳудудидан ўтиш жараёнининг бошқаруви билан боғлиқ бошқа қатор вазифалар.



Моддий оқимни истеъмол тизимига тушиш вариантлари
Барча холларда моддий оқим истеъмолга бориб тушади, у эса ишлаб-чиқариш ёки ишлаб-чиқариш бўлмаслиги мумкин.
Ишлаб-чиқариш истеъмоли – бу жамият маҳсулотини ишлаб-чиқариш эҳтиёж-ларида, меҳнат воситаси ёки предмети (буюми) сифатида жорий ишлатилишидир. Но-ишлаб-чиқариш истеъмоли – бу жамият маҳсулотини ноишлаб-чиқариш соҳалари-нинг корхона ва муассасаларидаги шахсий ёки аҳоли истеъмолига жорий ишлатили-шидир.
Моддий оқимнинг логистика чегараларида харакатланишининг барча босқич-ларида уни ишлаб-чиқариш истеъмоли содир бўлади. Логистик занжирни якунловчи сўнгги босқичдагина, моддий оқим ноишлаб-чиқариш истеъмоли соҳасига тушади.
Логистик занжир ишлаб-чиқариш истеъмоли билан якунланиши хам мумкин. Масалан: меҳнат қуроллари оқими, заводда ишлаб-чиқарилган тракторлар кейинча-лик яна ишлаб-чиқаришда «истеъмол» қилинади. Шунингдек, ишлаб-чиқариш истеъ-молига, моддий оқимларнинг тақсимот марказидаги шаклланиши жараёни ҳам кира-ди. Бу ерда саралаш, қадоқлаб юк партияларини шакллантириш, сақлаш, бутлаш каби операциялар амалга оширилади. Бу операциялар мажмуи айланиш соҳасидаги ишлаб-чиқариш жараёнини ташкил этади.
Харакатланишнинг барча босқичларида, моддий оқим логистик жараён ишти-рокчиларининг меҳнат предмети сифатида хизмат қилади. ишлаб-чиқариш техник мақсадларда ишлатиладиган маҳсулот харакати босқичида бу қайта ишланмаган хом-ашё материаллари, ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва бошқалар бўлиши мумкин. Товар харакати босқичида моддий оқим тайёр истемол моллари харакатидан иборат бўлади.
Умумий ҳолда, моддий оқимларнинг етказиб берувчиси ва истеъмолчиси иккита микрологистик тизим сифатида номоён бўлади, улар логистик канал, ёки бошқача қи-либ айтганда тақсимот канали билан ўзаро боғланганлар.

Download 69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling