Тақсимот логистикаси Режа: Тақсимот логистикаси тушунчаси


Download 69 Kb.
bet2/5
Sana29.03.2023
Hajmi69 Kb.
#1306202
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тақсимот логистикаси

Д Т П Т1 Д1
харид ишлаб-чиқариш тақсимот
логистикаси логистикаси логистикаси
Капитал ишлаб-чиқариш жараёни ва логистиканинг функционал соҳалари.
Тақсимот логистикаси бу истеъмолчининг талаб ва манфаатларига мувофиқ тайёр маҳсулотни унгача етказиш жараёнидаги ташиш, омборга қўйиш ва бошқа мод-дий ва номоддий операцияларни режалаштириш, назорат қилиш ва бошқариш тўғри-сидаги билимлар мажмуидир. Шу билан бирга ушбу ахборотни узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳам тақсимот логистикаси доирасига киради.
Тақсимот логистикаси қуйидаги тамойилларга асосланган:

  • моддий ва ахборот оқимларини бошқариш жараёнини маркетинг мақсадлари ва вазифаларига бўйсуниши;

  • тақсимот жараёнининг ишлаб-чиқариш ва харид жараёнлари билан тизимли ўзаро алоқаси (моддий оқимларни бошқариш нуқтаи- назаридан);

  • тақсимот ичидаги барча функцияларнинг тизимли ўзаро алоқаси.

Тақсимот логистикасининг таърифи қуйидагича ифодаланади: тақсимот логисти-каси – бу хар хил улгуржи харидорлар ўртасидаги, яъни улгуржи савдо жараёнида амалга ошириладиган, ўзаро алоқадор функциялар мажмуасидир.
Чакана савдо жараёни, одатда, Агрологистикада тадқиқот этилмайди. Бу жараён сама-радорлиги, логистика доирасидан ташқаридаги омилларга боғлиқ, масалан ис-теъмолчилар психологиясини билишга, савдо залини безаш маҳоратига, рекламани ташкил этишга ва бошқаларга. Чакана савдо жараёнида моддий оқимларнинг рацио-нал ташкил этилиши албатта зарур, аммо унинг аҳамияти моддий оқим харакатининг олдинги босқичларидагига нисбатан анча кам.
Шуни ҳам айтиш лозимки юқорида айтилганларнинг барчаси бутун чакана савдо жараёнига эмас, (у ўз ичига улгуржи харид ва чакана савдоларни олади), балки фақат-гина чакана савдога, яъни истеъмолчиларга хизмат кўрсатишга, тегишли.
Тақсимот логистикасининг ўрганиш объекти – етказиб берувчидан истеъмолчи-гача бўлган харакат босқичидаги моддий оқимлардир.
Моддий оқим тақсимоти анчадан буён фаолиятининг ахамиятли томони бўлиб келмоқда эди, аммо нисбатан яқиндагина у энг мухим функциялардан бири мавқеига эга бўлди. Ривожланган бозор иқтисодиётига эга давлатларда 50-60чи йилларгача тақ-симот тизимлари ҳеч қандай бошқарувсиз ривожланиб келди. Тақсимот каналларини танлаш, товарларни қадоқлаш, уларни ташиш ва истеъмолчига етказишга тайёрлаш, ишлаб-чиқариш ва материалларни харид қилиш масалалари бир-бири билан ўзаро алоқада ечилар эди. Биргаликда тақсимот функциясини ташкил этувчи айрим кичик-роқ функциялар, мустақил функциялар сифатида таърифланар эди. 60-70-йилларнинг бошларидагина, ишлаб чиқилган маҳсулот тақсимотига доир барча функцияларни ягона бошқариш функциясига бирлаштириш самарадорлигини оширишга олиб кели-шини англадилар. Бунинг натижасида тақсимот функциялари корхона ва ташкилот-ларнинг функционал бошқаруви тузилмасига киритилди.
Савдодаги тақсимотнинг ҳар хил функциялари интеграциясига, дўконларни таъ-минловчи махсус тузилмаларни бўлиниши ва ривожланиши мисол бўлиши мумкин. Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда, 70-йилларда, бундай тақсимот тузилмаларини йирик чакана савдо ташкилотлари барпо этиб, уларни ривожланти-ришга киришдилар. Тақсимот марказларининг самарадорлигига товарларнинг йирик партияларини олиш муносабати билан бериладиган чегирмалар ҳисобига, етказиб бе-риш самарадорлиги ҳисобига, ҳамда бир тақсимот марказида хизматлардан фойдала-нувчи дўконлар захираси тўпланиши ҳисобига эришилади.



Download 69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling