Тақсимот логистикаси Режа: Тақсимот логистикаси тушунчаси


Download 69 Kb.
bet1/5
Sana29.03.2023
Hajmi69 Kb.
#1306202
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Тақсимот логистикаси


Тақсимот логистикаси


Режа:
1. Тақсимот логистикаси тушунчаси
2.Тақсимот логистикасининг вазифалари
3.Логистик каналлар ва логистик занжирлар.
Xулоса
Фойдаланилган адабиётлар
Тақсимот логистикаси тушунчаси
«Тақсимот» сўзи жуда кенг қўлланилади, унинг луғавий маъноси – бирор-бир нарсани кимларгадир (нималаргадир) бўлиб бериш, унда ҳар бирига ўзига тегишли қисми тақдим этилиши тушунилади.
Иқтисодиётдаги тақсимот – бу ишлаб-чиқариш жараёнининг бир босқичидир, олдин моддий неъматларни ишлаб-чиқариш, кейин эса тақсимлаш, яъни яратилган маҳсулотдаги ҳар бир ишлаб-чиқарувчининг улушини аниқлаш, лозим. Бунда ушбу ишлаб-чиқарилган маҳсулотга бўлган эгалик хуқуқи тақсимланади. Маҳсулотларнинг ўзи эса, масалан омбордаги сабзавотлар, ишлаб-чиқариш жараёни иштирокчилари орасида тақсимланмайди.
Агрологистикада тақсимот деганда ушбу жараённинг буюмлашган, сезиладиган бир маъноси тушунилади. Эгалик хуқуқлари тақсимоти билан боғлиқ қонуниятлар ҳам эътиборга олинади, аммо улар текшириш ва оптималлаштиришнинг асосий пред-мети ҳисобланмайди. Тақсимот логистикасида ўрганиладиган асосий предмет – мав-жуд материаллар захирасининг жисмоний тақсимот жараёнини рационаллашувидир. Маҳсулотни қандай қадоқлаш лозим, қайси йўналиш бўйича жўнатиш керак, омбор-лар тармоғи керакми (керак бўлса, қандай?), қандай воситачилар керак – айнан шу ма-салаларни тақсимот логистикаси ечиши лозим бўлади.
Логистика моддий оқимларнинг тўлиқ бошқарувини ўрганади ва амалга оши-ради, шунинг учун ҳам барча босқичларда тақсимот масалаларини ечиш, яъни нима-нидир кимларгадир бўлиб бериш зарур бўлади:

  • товарлар харид қилинганда етказиб берувчилар орасида буюртмалар тақсим-ланади;

  • юклар корхонага келиб тушгандан сўнг, улар сақлаш жойлари бўйича тақсим-ланади;

  • ишлаб-чиқаришнинг ҳар хил бўлимлари ўртасида моддий захиралар тақсим-ланади;

  • савдо жараёнида моддий оқимлар тақсимланади ва ҳоказо.

Тақсимот логистикаси чегараларини белгилаб олиш учун, капитал ишлаб-чиқа-риш жараёнининг чизмасини кўриб чиқамиз (7.1-расм), маълумки у учта босқичдан иборат.
Ишлаб-чиқариш воситаларини харид қилиш босқичидаги моддий оқимлар харид логистикасининг ўрганиш ва бошқариш объекти бўлсалар, ишлаб-чиқариш босқичи-даги моддий оқимлар – ишлаб-чиқариш логистикаси объекти ҳисобланади. Тайёр маҳсулотларнинг тақсимоти ва реализацияси босқичидаги моддий оқимлар эса – тақ-симот логистикасининг объекти бўладилар.

Download 69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling