Тақсимот логистикаси Режа: Тақсимот логистикаси тушунчаси


Download 69 Kb.
bet4/5
Sana29.03.2023
Hajmi69 Kb.
#1306202
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тақсимот логистикаси

Логистик канал – бу мод-дий оқимни муайян ишлаб-чиқаришдан унинг истеъ-молчисигача етказишни амалга оширувчи, қисман тартибга солинган ҳар хил воси-талар кўплигидир.
Моддий оқимни етказиб берувчидан истеъмолчигача бўлган харакати жараёни-нинг муайян иштирокчилари танланмагунча бу кўплик қисман тартибга солинган бў-либ қолаверади. Бундан кейин эса логистик канал логистик занжирга айланади (4.3-расм). Масалан маҳсулотни воситачи фирма орқали реализация қилиш хақида қарор қабул қилинганлиги, бу истеъмолчи билан бевосита ишлашни рад этиб, тақсимот ка-налини танлашдир. Муайян воситачи фирмасини, муайян ташувчини, муайян суғурта корхонасини танлаш эса – бу логистик занжирни танлашдир.
Логистик занжир – бу ташқи моддий оқимни бир логистик тизимдан иккин-чисигача етказиш бўйича логис-тик операцияларни амалга оширувчи, логистик жа-раён иштирокчиларининг чизиқли тартибга солинган кўплигидир.
Макрологистика даражасида, логистик каналлар ва логистик занжирлар бу мак-рологистик тизимлар орасидаги алоқалардир. Макрологистик тизимнмнг турига боғ-лиқ ҳолда тақсимот каналлари ҳар хил кўринишга эгадирлар. Тўғри алоқаларга эга бўлган логистик тизимларда тақсимот каналлари ҳеч қандай улгуржи – воситачи фир-маларга эга эмас. Эгилувчан тизимларда эса бундай воситачилар мавжуд.
Тақсимот каналини танлашда, товар харакати шаклини – транзит ёки омбор – танлаш амалга оширилади. Логистик занжир танланганда – муайян дистрибьютор, та-шувчи, суғурталовчи, экспедитор, банкир ва ҳоказолар танлови амалга оширилади. Бунда турли хил эксперт баҳолари услубиётлари, операцияларни текшириш услу-биётлари ва бошқалар ишлатилиши мумкин.
Логистик канални танлаш имконияти, логистик жараёнлар самарадорлиги оши-шини муҳим резерви (захираси) ҳисобланади.




Истеъмол моллари тақсимоти каналларининг турли хил вариантлари
Тақсимот каналларини кўриб чиқамиз, улар бўйича товарлар сўнгги ишлаб-чи-қаришдан тақсимот марказлари орқали охирги истеъмолчига бориб тушадилар (5.5.-расм).
8
т ранзит оқими

№1 тақсимот маркази (иш-лаб-чиқариш жойида)
1 6

Сўнгги ишлаб-чиқариш А

2


3

Сўнгги ишлаб-чиқариш В



№1 тақсимот маркази (истеъ-мол жойида)

4 5




транзит оқими
7

Download 69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling