Таъсир,рефлексия, стериотипизация, ижтиоий нормалар, санкциялар
Ирода кучи ва характер қатъияти
Download 1.17 Mb. Pdf ko'rish
|
5-maruza matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ирода кучи ироданинг муҳим сифатидир.
Ирода кучи ва характер қатъияти. Ирода маълум куч билан юзага
чиқади: баъзи ҳолларда кишининг иродаси кучли суръатда намоён бўлса, бошқа ҳолларда кучсиз намоён бўлади. Ирода кучи ироданинг муҳим сифатидир. Ирода кучининг турли даражаси иродавий жараённинг ҳамма босқичларида кўринади. Ирода кучи аввало эҳтиёжларни ҳис қилишда ва интилишда кўринади, биз кучли ҳамда кучсиз интилишларни, кучли ҳамда кучсиз ҳохишларни фарқ қиламиз. Ирода кучи равшан ва аниқ мақсад қўйишда, шунингдек мазкур мақсадга етишишга ёрдам берадиган йўл, восита ва усулларни очиқ тасаввур қилишда намоён бўлади. Бу очиқ равшанлик даражаси эса кишининг турмуш тажрибасига, билимига ва умумий савиясига боғлиқ. Аниқ мақсад қўйишда инсон тафаккури ва айниқса реал хаёллар (фантазия) нинг тараққий этиши хусусиятлари катта ролъ ўйнайди. Ирода кучи тезлик билан қарорга кела олишда ва қарорни мустаҳкамлигида, саботлиликда кўринади. Юксак ғоявий тамойилларга асосланган оқилона қатъиятлик ва саботлик кучли ирода белгиларидандир. Қатъиятсизлик иккиланиш, қабул қилинган қарорнинг бажарилишига шубҳа билан қараш ва саботсизлик кучсиз ирода белгиларидандир. Ирода кучи жасорат деб аталадиган дадилликда айниқса равшан кўринади. Жасорат кишининг шундай ҳолатики, бунда киши тез қарорга келади ва уни бажаришга аҳд қилади. Ҳатто саломатлигини ва ҳаётини хавф остида қолдириши мумкинлиги ҳаёлига ҳам келмайди. Жасорат кишининг бошқа кишиларга эмас, балки ўзига берган амридир. Киши аҳлоқий бурчининг талабига кўра, буюк мақсадга эришиш учун бир зумда ҳаёт билан ўлимдан бирини танлаб олса, бундай жасорат ирода кучи эканлигини кўрсатади. Жасорат шундай қарорки, у гўё иш-ҳаракатга айланади. Бу иш- ҳаракат эса кучли зўр беришни талаб қилади. Характер хислати бўлган дадилликда одамнинг қанчалик пухта ўйлаб иш кўришига қараб, бу дадиллик махсус тусга киради. Пухта ўйлаб иш кўришни ўзи юксак ғоявийликка ва кишининг ахлоқий тамойилларига асосланган тақдирда ижобий хислат ҳисобланади. Ўйлаб, шошмасдан бир қарорга келадиган кишиларни мулоҳазакор кишилар деб атаймиз. Одатда ўзгарувчан айрим ҳислар кайфиятлар таъсирида тез бир қарорга келадиган характерли, дадил кишилар ҳам мавжуд. Булар ҳиссиётга бериладиган тасодифий кайфиятли кишилардир. Бундай кишилар одатда саботсизлиги, шошма-шошарлиги ва калта ўйлаши билан ажралиб турадилар. Киши унча иккиланмасдан ўйлаб, эътибор билан тўғри бир қарорга келса ва шу қарорни дадил амалга ошира билса, дадиллик характернинг ижобий хислати бўлади. Бир неча имкониятдан бирини танлаб олишга тўғри келадиган иш – ҳаракат бир қадар хавф-хатар билан боғланган бир мураккаб вазиятда дадиллик айниқса яққол кўринади. Қатъиятсизлик характернинг салбий хислатидир, қатъиятсизликда киши сустлик билан бир қарорга келади, қабул қилган қарорини кўпинча ўз вақтида бажармайди. Бундай одам қабул қилган қарори тўғрилигига шубҳаланади, турли имкониятлардан бирини танлаб олишда иккиланади, айниқса қиладиган иш-ҳаракатлари хавф-хатар билан боғланган бўлса, шундай аҳволга тушади. Шу сабабли қатъиятсиз кишилар кўпинча кам фаолликлари билан ажралиб турадилар ёки умуман пассив бўлиб, ялқов, танбал деган таассурот туғдирадилар. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling