Таъсир,рефлексия, стериотипизация, ижтиоий нормалар, санкциялар


Иродавий акт ва унинг тўзилиши


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/23
Sana01.03.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1240480
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
Bog'liq
5-maruza matni

Иродавий акт ва унинг тўзилиши 
Ихтиёрий ҳаракатнинг дастлабки бошланғич нуқтаси ҳаракат 
мақсадининг вужудга келиши ва шу мақсаднинг ўртага қўйилишидир.
Мақсад-кишининг шу пайтда маъқул ёки зарур деб топган иш 
ҳаракатини тасаввур этиш демакдир. Масалан, инсон педагогика 
университетига кириб ўқишни зарур деб топди ёки вилоятга иш билан 
бориб келиш зарурлигини тушунди, дейлик. Буларнинг ҳаммасида 
кишининг мақсади ўз- ўзидан зоҳир бўлаётганга ўхшайди, баъзан эса бу 
мақсад бир қадар фикр юритиш натижасида юзага келади.
Мақсадни тасаввур қилиш одатда шу мақсадга эришиш истагини ва 
зарур ишни амалга ошириш билан боғлиқ бўлиб, у қуйидагича 
ифодаланиши мумкин.
Хатти-ҳаракатдан кутилган мақсад турлича равшанликда тасаввур 
этилиши мумкин. Мақсад қанча равшан бўлса, унга етишиш йўлидаги 
интилиш ҳам шунча муайян бўлади.


Мақсад кўзлаш кишининг аввало шахсий (биологик ва маданий 
руҳий) эҳтиёжларига боғлиқ. Кўпинча кишининг мақсад кўзлаши ва бирон-
бир нарсага интилиши теварак-атрофдаги табиий вазиятга, ёки худди шу 
пайтда киши яшаётган жамиятга боғлиқ бўлади. Масалан, киши қийин 
аҳволга тушиб қолса, шу аҳволидан бир амаллаб қутилишни ўз олдига 
мақсад қилиб қўяди. Киши шу вазиятни маълум даражада ўзгартириш, бир 
нимага барҳам бериш, бир нима қилиш, бир нима кўриш ва шу каби 
мақсадни ўз олдига қўя олади. Киши жамоат тартибини биров 
бўзаётганлигига бевосита гувоҳ бўлиши ва тартиб бўзувчиларга қарши 
кураш учун шу онда қандайдир чоралар кўришни мақсад қилиб қўйиши 
мумкин.
Кишида келиб чиқадиган эҳтиёжлар дарров яққол тасаввур 
қилинадиган мақсад тарзида ҳосил бўла қолмайди. Кўнгилдан кечаётган 
эҳтиёж ва интилишлар турли даражада англаниши ва турлича тасаввур 
қилиниши мумкин. Масалан, келиб чиқадиган эҳтиёж ва интилишлар 
баъзан истак тарзида кўнгилдан кечади-киши ҳозирги аҳволдан 
норозилигини ҳис қилиб туради-ю, лекин қандай мақсадга 
етишилаётганини, бинобарин, шу мақсадга эришишга доир йўл-
йўриқларни аниқ билмайди. Истак шундай ҳолатки, бунда одам ўзига 
алланима кераклигини ҳис қилиб туради-ю, бу нарсани нима эканлигини 
аниқлаб ололмайди, яъни уни тасаввур қилолмайди, фаҳмига етмайди. 
Бундай одамнинг ўзи баъзан “менга бир нарса керак, бир нарса 
етишмаяпти, аммо бу нарсанинг нима эканлигини ўзим ҳам билмайман” 
деган гапни кўнгилдан ўтказади. Бошқа кишилар тўғрисида ҳам: “нима 
истаётганини ўзи билмайди” деймиз.
Истак пайтида киши қандай мақсадга интилаётганини бу мақсадга 
эришишнинг йўл-йўриқларини англаб етмас экан, демак, истакни бевосита 
амалга ошириш ҳам мумкин эмас.
Эҳтиёж кўнгилдан кечиб, мудом кучайган шу эҳтиёжни қондиришга 
интилиш мақсади ҳам англанила бошлайди. Бундай англанилган эҳтиёжлар 

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling