Таъсир,рефлексия, стериотипизация, ижтиоий нормалар, санкциялар


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/23
Sana01.03.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1240480
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
5-maruza matni

 
ҲИССИЁТ 


нарса ва ҳодисаларга бўлган ички кечинмаларимизнинг онгимизда акс 
эттирилишга айтилади. Қ.Турғунов муаллифлигидаги луғатда ҳиссиёт-
шахснинг воқеликдаги нарса ва ҳодисаларга, кишиларга ҳамда ўз-ўзига 
бўлган 
муносабатларида 
келиб 
чиқадиган 
ёқимли 
ёки 
ёқимсиз 
кечинмалардан иборат. Профессор Э.Ғозиев муаллифлигидаги «Умумий 
психология» дарслигида ҳиссиёт одамда, тирик мавжудотлар миясида, яъни 
шахсларнинг эҳтиёжларини қондирувчи ва унга монелик қилувчи 
объектларга нисбатан унинг муносабатларини акс эттириш маъносида 
қўлланилади. 
Юқоридаги таърифлардан кўриниб турибдики, ҳиссиёт бизнинг 
туйғуларимизнинг ўзига хос акс эттириш жараёни бўлиб, бунда нарса ва 
ҳодисаларни акс эттириш жараёнида бизда туғиладиган ички кечинмалар ва 
муносабатлар акс эттирилади. Демак, ҳиссиётлар ўз- ўзидан юзага 
келмасдан, ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг таъсири билан боғлиқ 
равишда юзага келади. 
Адабиётларда ҳиссиёт билан бирга эмостия тушунчаси ҳам кенг 
доирада қўлланилади. Айнан эмостия тушунчасининг мазмуни нимадан
иборат ва ҳиссиёт тушунчаси билан ўзаро боғлиқлиги қандай деган савол 
туғилади? Шунга мувофиқ эмостия тушунчасининг мазмун моҳиятини 
ёритадиган бўлсак; жумладан профессор Э.Ғозиевнинг “Умумий 
психология” дарслигида эмостия-одатда ташқи аломатлари яққол намоён 
бўладиган ҳис- туйғуларни, ички кечинмаларни ифодаланишидан иборат 
психик жараённи юзага келишининг аниқ шаклидир, деб таърифланади. 
Эмостия-шахснинг воқеликка ўз муносабатини ҳис қилишидан келиб 
чиқадиган, унинг эҳтиёж ва қизиқишлари билан боғлиқ бўлган ёқимли ёки 
ёқимсиз кечинмаларидир. Келтирилган таърифлардан кўринадики, ҳиссиёт 
тушунчаси эмостияга нисбатан кенгроқ тушунча бўлиб, шахснинг кундалик 
ҳаёти, турмуш тарзидаги барча жабҳаларни қамраб олади. 
Ҳиссиётлар ўзининг юзага келиши нуқтаи назаридан одамнинг 
эҳтиёжлари, қизиқишлари ва интилишлари билан боғлиқ бўлади. Масалан,
одамнинг органик эҳтиёжларини қондириши билан боғлиқ бўлган ҳиссиётлар 
одамда роҳатланиш, қаноатланиш туйғусини юзага келтиради. Органик 
ҳиссиётларни қондира олмаслик одамнинг руҳини тушириб, кайфиятини 
бўзиб, азобланиш, тоқатсизланиш ҳиссига сабаб бўлади. 
Одамнинг ҳиссиётлари унинг мазмуни ҳамда шакллари, ижтимоий- 
тарихий шароит билан боғлиқ бўлади. Ижтимоий тарихий тараққиёт даврида 
одамнинг эҳтиёжлари ўзгариб боради. Натижада одамда борган сари янги,
янги ҳиссиётлар, чунончи, маънавий, интеллектуал ва эстетик ҳиссиётлар 
пайдо бўлади.
Ҳиссиётлар ҳам бошқа билиш жараёнлари каби одамнинг фаолиятлари 
давомида намоён бўлади. Масалан, меҳнатсеварлик ҳиссини юзага 
келтириш учун маълум муддат давомида ижтимоий фойдали меҳнат билан 
шуғулланиш керак. У ёки бу фаолият даврида юзага келган ҳиссиёт ана шу 
фаолиятнинг ўзига таъсир қилиб, уни ўзгартиради. Масалан, ҳоҳламасдан 
ўзини мажбур қилиб ишлаётган одам билан ўзи ҳоҳлаб ситқидилдан


ишлаётган одам ишининг унумдорлиги ўртасида жуда катта фарқ мавжуд. 
Одамнинг кайфияти яхши хурсанд, руҳи тетик бўлганда иши ҳам баракали
бўлади, аксинча одамнинг дили ғам, қандайдир ташвишли ёки ғамгин 
бўлганда қўли ишга бормайди. Ана шу жиҳатдан олганда ҳиссиётнинг инсон 
ҳаётидаги роли жуда каттадир. Ҳиссиёт бошқа билиш жараёнларига ҳам 
таъсир қилади. Масалан, одамнинг руҳи тетик, хурсанд бўлган пайтда, 
идроки ҳали жуда жонли, эсда олиб қолиши, туйғуларга бой, тафаккури 
ўткир, нутқи бурро бўлади.
Ҳиссиёт одамда содир бўлаётган ҳодиса ва нарсалардан шахс 
сифатидаги одам учун аҳамиятли бўлганлари ҳақида дарак берувчи 
сигналлар тизими ҳисобланади. Мазкур ҳолда сезги аъзоларига таъсир 
қилувчи чексиз миқдордаги қўзғовчилардан аниқ бўлиб ажралади, баъзилари 
бир-бирлари билан қўшилиб кетади ва пайдо бўлган ҳиссиёт билан бирлашиб 
кетади. Натижада таассурот уйғотиб, бирор ҳиссий ном билан ифодаланган 
хотира образлари тариқасида сақланиб қолади. Буни физиологик жиҳатдан 
шундай тушунтириш мумкин: маълум қўзғатувчилар тирик мавжудотлар 
учун хотиржамлик ҳақида дарак берувчига айланади. Ҳиссий кечинмалар эса 
инсоннинг шахсий тажрибасида таркиб топадиган рефлекслар тизимини 
мустаҳкамлаш сифатида намоён бўлади. Ҳиссиётнинг мана шу дарак 
берувчилик вазифаси психологияда ҳиссиётнинг импрессив томони деб 
аталади. Импрессив сўзи лотинча таассурот деган маънони англатади.
И.П.Павлов 
тирик 
мавжудотларнинг 
атрофимиздаги 
муҳитга 
мослашувида ҳосил қиладиган бўзиладиган динамик стреотиплар орқали 
бирор ҳиссиёт ва эмоционал кечинмаларнинг ижобий ва салбий сифатларини 
тушунтириб беради.
Динамик стереотип деганда ташқи қайтарилиш натижасида ҳосил 
қилинган шартли рефлекслар, нерв боғланишларининг барқарор тизими 
тушунилади. Ҳар турли қийинчиликлар ва қаршиликларга дуч келиши 
натижасида динамик стереотипларнинг «ўзгариши» салбий эмоционал 
ҳолатни юзага келтиради. Ҳиссиёт бу унинг кечирилишининг турли 
шакллари фақат дарак вазифасини эмас, балки бошқарувчилик 
функстиясини ҳам бажаради. Эмостия ҳаракатлари жуда кўп тана 
ўзгаришлар ифодаланади. Одам организмидаги ўзгаришлар кечирилаётган 
ҳиссиётнинг объектив кўрсаткичи ҳисобланади. Мослашиш характерига оид 
бўлган, яъни овознинг ўзгариши, мимика, имо-ишора, организмда содир 
бўладиган жараённинг қайта ўзгаришидан иборат ихтиёрсиз ва онгли 
ҳаракатлар психологияда эмоционал ҳаракатларнинг экспрессив томони деб 
аталади.
Ҳиссиётлар одатда жуфт-жуфт бўлиб учрайди. Масалан, ёқимли- 
ёқимсиз, хуш-нохуш, хурсанд-хафа, ғазаб-муҳаббат, нафрат каби ана шундай 
ҳиссиётлар субъектив характерга эга бўладилар, лекин уларнинг ташқи 
ифодаси ҳам бўлади. Масалан, ҳушчақчақ одам билан ғамгин одамнинг юз 
ифодасини кўз олдимизга келтириб кўриш мумкин. Айнан мазкур жараён 
психологияда амбивалентлик ёки икки тарафламалик деб аталади. 

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling