Таъсир,рефлексия, стериотипизация, ижтиоий нормалар, санкциялар
Инсон ва ҳайвонлардаги эмоциялар
Download 1.17 Mb. Pdf ko'rish
|
5-maruza matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.3.Ҳиссий ҳолатларнинг ифодаланиши
Инсон ва ҳайвонлардаги эмоциялар
Одам ҳис-туйғулари билан ҳайвон ҳиссиётлари ўртасида жуда катта фарқ бўлади. Одамда жуда кўп миқдорда ҳис-туйғулар борки, бундай ҳиссиётлар хайвонларда учрамайди. Шунинг учун ҳам одам ҳам хайвон учун умумий бўлган ғазабланиш, қўрқиш, жинсий ҳиссиёт, қизиқувчанлик, хурсандчилик, ғамгинлик эмоциялари ҳайвонларда сифат жиҳатидан фарқ қилади. Шу ўринда С.Шехтернинг эмоционал факторларнинг пайдо бўлиши когнитив-физиологик констепстиясини келтириб ўтиш жоиз. Инсоний эмоциялар «инсонийлаштирилган» ижтимоий шароит билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Эмоцияларнинг «инсонийлашуви» шундай намоён бўладики, ичдан кечадиган ҳиссиётлар мазмуни, жуда бой ва мураккабдир. Одамлар билан меҳнат, сиёсат, маданияти, оилавий ҳаёт ўртасида пайдо бўлган муносабатларнинг кўплиги, соф инсоний ҳиссиётларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Улар болаларга одоб билан жавоб беришни, суҳбатдошига очиқ кўнгиллик билан жилмайиш, кексалар ва ногиронларга ҳурмат билан жой беришни ўргатди. Одам ўз ҳиссиётларини ўзи бошқаради. Баъзи кишилар эмоцияларини яшириш ниятида қарама- қарши эмоцияларни ифодалайдилар. Масалан, қайғуриш ёки қаттиқ оғриқ пайтида кулимсираш, кулгилари келган пайтда юзларини жиддий, ўйчан ҳолга келтира оладилар. Лекин ўзининг имо- ишоралари ва мимикаларини бошқара олишга қараганда нафас олиш, қон айланиш ва овқат ҳазм қилиш тизимидаги ўзгаришларни ушлаб қолиш жуда қийин бўлади. Одам хаяжонланган пайтда бир маромда нафас ола билади, кўз ёшларини ушлаб қола олади, лекин рангини ўзгартириш ёки қизартиришга қодир эмас. Аммо эмоцияларни пайдо қилувчи нарсалардан ўзини чалғитиши мумкин. 14.3.Ҳиссий ҳолатларнинг ифодаланиши Ҳиссий ҳолатларнинг ифодаланиши биринчидан, ифодали ҳаракатлар (юз ифодаси, қўл, оёқ ҳаракатлари), иккинчидан организмдаги турли ҳодисаларни, яъни ички аъзолар фаолиятининг ва ҳолатининг ўзгаришида, учинчидан табиатда, яъни организм қон таркибидаги ва бошқа суюқликлардаги кимёвий ўзгаришларни, шунинг билан бирга модда алмашинувида бўладиган ўзгаришларни ўз таркибига олади. Ҳис-туйғуларнинг ташқи ифодасига юз ифодаси, имо-ишора, важоҳат ва қадду-қоматнинг ўзгариши, айирув, ташқи чиқарув безларининг фаолияти (сўлак, тер ажралиши) ва айрим ҳаракатлар хусусиятларидаги ўзгаришларни киритиш мумкин. Бунга нутқнинг фаол ўзгаришлари, «овоз мимикаси» ва гаплар таркибининг синтаксис ўзгариши, «тутилмасдан гапириш», ёки алоҳида «силлиқлик» ҳамда «ифодалилик»нинг юзага келиши ниҳоят ҳиссиёт ўзининг тўла қисман ифодасини топадиган хатти- ҳаракатларга тааллуқлидир. Кишининг эмоционал кечинмалари вақтида нутқининг тезлиги ўзгаради. Кўпинча нутқнинг синтаксис тўзилиши бўзилади, тезлиги ва аҳамияти ўзгаради. Ўтказилган текширишлар шуни кўрсатадики, ғамгинлик ва маъюслик ҳисларини ифодаловчи кишининг овози беихтиёр пасайиб кетади, сўзлашган кишининг товуши ҳам бўлиниб - бўлиниб чиқади. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling