Тавсифнома


Download 29.5 Kb.
Sana06.08.2023
Hajmi29.5 Kb.
#1665511
Bog'liq
Равшан тавсифнома


Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Бюджет ҳисоби ва назорати” мутахассислиги 2-курс МБХ-01 гурух магистранти
Кувандиков Равшан Ачилбаевичга
ТАВСИФНОМА

Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Бюджет ҳисоби ва назорати” мутахассислиги 2-курс МБХ-01 гуруҳ талабаси Кувандиков Равшан Ачилбаевич 2023 йил 6 феврал санасидан 2023 йил 31 март санасигача бўлган муддатда – Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирлиги бухгалтерия бошқармасида стажировка ўтади. Ушбу стажировка даври давомида Кувандиков Равшан Ачилбаевич белгиланган дастур асосида ҳар бир мавзу бўйича Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларини ўрганиб чиқди.


У ўз иш стажировкаси давомида “Бюджет ташкилотларида номолиявий активлар ҳисобини такомиллаштириш” мавзусида магистрлик диссертация иши бўйича амалий маълумотларни ўрганиб чиқди.
Кувандиков Равшан Ачилбаевич илмий амалиёт (стажировка) ўташ даврида олган билим ва кўникмаларини амалда қўллаб, ўз билим ва тажрибасини янада оширди. У ўзининг тиришқоқлиги, интизоми, билими ва намунали ҳулқи билан ходимлар орасида ҳурмат қозонди. Айниқса белгиланган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида, пухта бажариши бизнинг ушбу талабага нисбатан ишончимизни янада оширди.
Биз юқоридагиларни инобатга олиб, Кувандиков Равшан Ачилбаевич келажакда давлатимизнинг равнақи йўлида астойдил хизмат қилишига ҳамда ўз соҳасининг етук мутахассисларидан бири бўлишига қатъий ишонч билдирамиз.


Илмий амалиёт (стажировка) раҳбари,
Ўзбекистон Республикаси табиат
ресурслари вазирлиги
бош бухгалтери __________________
Download 29.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling