Таянч кон босими назарияси режа


- расм. Нишаб ётқизиқ юзасида таянч кон босимининг тарқалиш умумий характери


Download 381.5 Kb.
bet2/3
Sana10.04.2023
Hajmi381.5 Kb.
#1348223
1   2   3
Bog'liq
ТАЯНЧ КОН БОСИМИ НАЗАРИЯСИ

2- расм. Нишаб ётқизиқ юзасида таянч кон босимининг тарқалиш умумий характери:
а- гcпҲ билан солиштириладиган кучсизланган кучланишлар нимҳудуди, б- юқори даражали кучланиш нимҳудуди, в- 2-кучсизланган кучланиш нимҳудуди, г- гcпҲ га яқинлаштирилган кучланиш нимҳудуди; 1- қазиб олиш ковжойи мустаҳкамлагичи, 2, 3, 4, 5, 6- таянч кон босимининг мос равишда кучланишлар жамланиши назариясига кўра, шахталардаги кузатишлар натижасида, В.Д. Слесарьев таълимига кўра, қайишқоқ асосдаги балкалар назариясига кўра, ётқизиқ асосида тарқалиш эгри чизиқлари.
Ўтган асрнинг 50-йилларидан бошлаб таянч кон босимини бошқариш муаммолари тўхтовсиз ўрганилмоқда. Ва натижада уни бошқариш йўллари аниқланди:
шип тоғ жинслари дарзликлар босими характери ва частотасининг ўзгариши ҳамда аралаш пуч тоғ жинслари ва қопловчи тоғ жинслари мустаҳкамлик хусусиятларининг ўзгартириш;
асосий шип ва кўприксимон жойлашган тоғ жинслари қулашлари оралиқ масофаларининг ўзгартириш;
асосий шипнинг қиялик бурчагининг ўзгартириш;
чет ҳудудлар деформацияларининг ўзгартириш;
мустаҳкамлагичларнинг реактив қаршилигининг ўзгартириш;
қазиб олиш ковжойи узунлигининг ўзгартириш.
Бўларнинг мақсадларида механиқ, портлатиш, физик-кимёвий ва биокимёвий жараёнлардан фойдаланилади.
Механиқ жараён ётқизиқ таг ва устки қисмларини бир марта ва кўп марталик таъсир кўрсатиш, ён ҳудудларда кичик ва катта диаметрли скважиналар бурғилаш орқали амалга оширилади.
Аммо кўп йиллик ўрганишлар қазиб олиш ковжойидан ташқарида қулатиб тушириш ва тўлғазма қўлланилиши бўшлиқларида таянч кон босимининг мавжудлигига ишончсизлик билдирилмоқда. Баъзи олимлар таянч кон босими мавжуд бўлмасдан тоғ жинслари фақат эгиш зўриқишига дуч келади деган хулосага келишган.


Тоғ жинси массивининг мустаҳкамлик шароитининг яратилиши.
Юқори кон босими кон массивида кўмир ёки бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан ҳосил қилинадиган бўшлиқлар натижасида пайдо бўлувчи таянч кон босими билан белгиланади. Таянч кон босими тоғ жинсларининг кон лаҳимлари атрофида парчаланишига олиб келади-ки, бу ҳолат мустаҳкамлагичларга қўшимча зўриқишига ва метаннинг ажралиб чиқишининг кучайишига олиб келади. Ковжой яқинида бурғиланган дегазация скважиналари массивнинг яхлитлигини бузади. Натижада ковжойга етиб бормаган метан гази ётқизиқдан ташқарига олиб чиқарилади. Бу ковжойда газ ва кўмирнинг бехосдан отилиб чиқишининг олдини олади. Ётқизиқларни дегазациялаш даражасини ошириш учун скважиналарнинг рационал кўрсаткичларини (скважина диаметри, ораларидаги масофа, қиялик бурчаги) аниқлаш керак.
Тоғ жинси массивида парчаланиш биринчи навбатда зўриқиш таъсирида асосий тоғ жинсининг анча кичик бўлган қайишқоқлик чегарасида кучсизланган юзаларда рўй беради.
Давомий қайишқоқлик тоғ жинси массиви кучсизланганлик юзаларида гравитацион кучланишлар таъсирида бўлади. Бу массив баъзи участкаларида таянч кон босими ва моделлаштириш квадрат боғлиқлик таъсирида пайдо бўлувчи қўшимча зўриқиш таъсир этади.
Доимий кучсизланган юзаларда мустаҳкамлик шароитларини ташкил қилишда зўриқиш майдони узлуксиз бўлиши керак. Бу майдонни аниқловчи ягона ва самарали усул бўлиб қирқим тизими атрофида фақат бевосита давом этадиган қўшимча зўриқишлар билан бу майдонни аниқловчи чегаравий элементлар усули ҳисобланади. Кучсизланиш юзаси нормал ва уринма зўриқишлар ҳудудий кенгликда юзага нормал ν билан кўндаланг кесим ўқи тик чизиғи з орасидаги α бурчак ва ху горизонтал текислигига нормал проекцияси билан лаҳим ўқи х орасидаги β бурчак берилади.


Download 381.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling