Таянч сўз ва иборалар


Конструктив-биз туридаги (кўпчилик орасида); Деструктив


Download 302.5 Kb.
bet9/19
Sana10.03.2023
Hajmi302.5 Kb.
#1257051
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
5-maruza matni

Конструктив-биз туридаги (кўпчилик орасида);

  1. Деструктив – мен туридаги (якка шахс ўзи билан) кечадиган жараён.

Стресс ҳолатини оддий тилда айтадиган бўлсак, бу инсонларда кечадиган тушкунлик ҳолатидир. Инсоннинг ақлий жиҳатлари ва физиологик тизимида стресс ҳолати бўлмаслиги мумкин эмас. Булар кўп ҳолларда мулоқотларда ва бошқа ижтимоий жараёнларда юз беради. Стрессни физиологик ва психологик турлари мавжуд. Физиологик стресс - бу ўта жисмоний зўриқиш, бирор оғриқ, қўрқув, касалликлар натижасида вужудга келади.
Физиологик стресс организм ўта зўриқиши, температуранинг баланд ёки паст бўлиши, нафас олишнинг қийинлашиши билан боғлиқ бўлади. Масалан, баъзида одам организмида қаттиқ оғриқ бўлганда, оғриқ нимадан келиб чиққанлигини тушуниб ета олмаслик оқибатида одамда қўрқув, хавотирланиш пайдо бўлади ва стресс ҳолатига олиб келади.
Психологик стресс-одамнинг руҳий ҳолатига воқеаларни таъсири туфайли пайдо бўладиган стресс .
Психологик стресс информастион стресс ва эмоционал стресс турларига ажралади.
Информастион стресс ахборотларни ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш вазифаларни бажаришда бир қанча ечимлар бўлса-да, аниқ улардан қайси бирини танлаш юқори даражадаги шиддат билан қарор қабул қилишдаги иккиланиши натижасида келиб чиқиши мумкин. Ахборотларни ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш оқибатида одам психикаси зўриқади (чарчайди) ва буйрак усти безларидан стрессли гармонлар кўп ишлаб чиқара бошлайди. Ҳаддан ташқари зўриқиш натижасида мияда тормозланиш юз беради ва оқибатда тангликка олиб келган ахборотгина мияда акс этаверади. Мия бошқа ахборотларни ташқи таъсирни қабул қила олмай қолади. Бу баъзи ҳолларда салбий ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Мияда стрессга олиб келган ахборот тормозланиб, сақланиб қолганда танглик ҳолатининг юқори нуқтасига чиққанда танглик ҳолатидан чиқиб кетолмай ўз жонига қасд қилишгача олиб келиши мумкин.
Эмоционал стресс-таъқиқ қилиш, фалокат, ҳаётий ўзгаришлар (оилавий можаролар, тўсатдан ишдан бўшатиш яқин кишисини йўқотиш, ўзоқ муддатли севгидан қутила олмаслик сабабли, хавф остида қолганда, атрофдагилар томонидан нотўғри муносабат қилинганда ва ҳоказоларда) кўринади.
Олимлар ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, фалокат, ҳаётий ўзгаришлар, кундалик ташвишлар кўпроқ стресслар ҳисобланади.
Фалокат – бу нотинчлик, уруш, ер қимирлаш, сув тошқинлари, автоҳалокатлар ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммаси инсон руҳий ҳолатига жуда катта салбий таъсир кўрсатади. Олимлар шуни таъкидлашадики, қаттиқ ер қимирлаши, сув тошқинлари, ёнғин бўлиши каби фалокатларнинг инсон руҳиятига катта таъсир кўрсатиши натижасида хавотирланиш даражаси юқори бўлиши кўзатилади.
Ҳаётий ўзгаришлар - бу инсонни ҳаётида юз берадиган воқеа ва ҳодисалардир. Масалан, яқин кишисининг ҳалок бўлиши, кутилмаганда иш ўрнини йўқотиши, ажралишлар ва ҳоказо. Агарда инсон бир қанча инқирозли вазиятни бошидан ўтказса, қаттиқ касалланиши ва ҳаттоки ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.
Кундалик ташвишлар-бу иш жойларида содир бўладиган қийинчиликлар, ўқиш жойларидаги ўқувчиларнинг ўқувчиларга, ўқитувчиларнинг ўқитувчиларга нотўғри муносабатда бўлишлари, имтиҳонларни муваффақиятсиз якунланиши ва ҳоказоларда намоён бўлади. Кундалик ташвишлар майда стрессларни келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин, майда стресслар тўпланиб бориб инсон соғлиғига таъсир кўрсатади. Жумладан, қон босимининг ошиши, юрак фаолиятининг бўзилиши ва бошқаларда кўзатилиши мумкин. Доимий юз бериб турадиган кундалик ташвишлар, ақлий, жисмоний, эмоционал ва руҳий зўриқишга олиб келиши мумкин
Стресс айрим одамларда енгил кечади, айрим одамларда жиддийроқ, қийинроқ ўтади. Бунга асосий сабаб қуйидагилар деб белгиланади: унинг ҳосил бўлиши стрессли вазиятга қай даражада муносабатда бўлишимизга ва бу ҳолатни баҳолашимизга ва у билан курашишимизга боғлиқдир. Масалан, оптимист одамлар стресс ҳолатини тақдирнинг бир синови деб қабул қилса, пессимист одамлар унинг ҳаётига хавф-хатар туғилди, деб қабул қилар эканлар. Пессимистларда хавотирланиш даражаси юқори бўлади ва улар вақтида овқатланмасалар ҳам стресс ҳолатига тушиб қолаверадилар. Психологлар Майкл Шайер ва Марльз Карвер фикрича, оптимист инсон энг оғир, қийин вазиятда ҳам яхши деб олдинга интилади, ўз организмида стресс мослашиб олишига йўл қўймайди.
Умуман олганда стресс атамаси ХХ-асрнинг 40-йилларига келиб оммавийлашган. Бунга сабаб стресс ҳолатини тўғри тушуниш ва ундан ҳимояланишни ўрганиш, чунки стресс турли салбий муносабатлар натижасида вужудга келиши мумкин.
Биринчи бўлиб стресс бўйича 1932 йили физиолог Уолтер Кеннон ва 1936 йилда врач Ганс Селье чуқурроқ тушунча беришга ҳаракат қилганлар.
У. Кеннон яна шуни таъкидлаб ўтадики, организмни стрессга қарши курашиш ёки қочиш вақтида юрак уриши тезлашади, қон айланиши бўзилади, яъни мақсадга интилиш учун тайёргарлик кўришда организмда қочиш ва курашиш кечади. Бу реакстияни у организмни мослашиш тизими деб атайди.
Канадалик олим врач Г.Селье (1936-1976 йиллар) ўзини 40 йиллик илмий изланишлари билан У.Кеннон назарияларига қўшимчалар киритиб, стресс психология ва тиббиётда асосий тушунчаларда бири экинлигини айтиб ўтган. Г.Селье стресс ҳар доим ҳам зарарли эмас, баъзан инсон организмига ёрдам, кўмак фойда бериши мумкин. Айрим ҳолларда стрессга тушиб қолганда одам яшаш учун курашиш ўз эҳтиёжини қондириш учун фаоллашиб, ўзи билмаган заҳирадаги энергиясини ишга солиши мумкин деган. У тирик организмнинг ноқулай ташқи шароитларига мослашувчанлик муаммосини ўрганиб чиққан.
Г.Сельени фикрича, шу сабаблар муҳим ва номуҳим стрессини келтириб чиқаради. Бу вазиятлар бир-бирига боғлиқдир. Бунда 3 босқич ажратилади.
- хавотирлик босқичи;
- мослашиш босқичи;
- ўта чарчаш босқичи.
Хавотирлик босқичида талоқнинг кичрайиши, ёғ қаватининг йўқолиши, ошқозонда ўткир яллиғланишнинг содир бўлиши, буйрак тепасида ликостидларнинг камайиши кўзатилади. Шу билан бирга тери жароҳатини пасайиши, кўз ёшланиши, сўлакнинг ажралиши кўзатилади. Агарда таъсир кучли бўлса, бу босқичда хавотирлик ҳолати бошланади.
Мослашиш босқичида буйрак усти безлари катталашади, органлар ва тўқималарнинг ишлаши секинлашади. Агар стрессни келтириб чиқарувчи омил организмга кучли таъсир этса этмаса шу ҳолат ўзоқ вақт сақланиб қолади. Агар таъсир кучли бўлса, учинчи босқич бошланади.
Ўта чарчаш босқичи- организмда кўзатилаётган ютуқларга кўра босқич хавотирли босқичга яқин. Бунда одатда организм касалланади.
Чет эл муаллифлари асосан ижтимоий, психик ва физиологик стресс шаклларини ажратадилар. Уларнинг фикрича, ижтимоий стресс асосида шахснинг ижтимоий, иқтисодий яшаш шароити ётади. Ижтимоий зиддиятлар доимий ўзига ишонмаслик ва кескинликни юзага келтиради.

Download 302.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling