Таянч тушунча ва иборалар


Тўғри тафаккурнинг асосий белгилари ва талаблари


Download 188.26 Kb.
bet3/41
Sana19.04.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1364789
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Тўғри тафаккурнинг асосий белгилари ва талаблари қуйидагилардир: фикрнинг аниқ, қатъий маънога эга бўлиши, изчил ва зиддиятсиз қурилиши, асослилиги. Бу талаблар мантиқ қонунларида ўз ифодасини топади. Шунинг учун мантиқ қонунлари тўғри тафаккурнинг асосий талаблари (принциплари) бўлиб ҳисобланади.
Мантиқ қонунлари деб тафаккурнинг барча шаклларида амал қиладиган умумий, муҳим, барқарор, зарурий алоқа ва боғланишлар, талаблар ифодасига айтилади.
Мантиқ қонунлари объектив характерга эга. Улар кишиларнинг хоҳиш-иродаси, шахсий истагига боғлиқ эмас. Кишлар бу қонунларни ўзгартира олмайдилар. Улар бу қонунларга итоат этишга мажбур ва бурчлидирлар.
Мантиқ қонунлари оламни билиш ва ўзгартиришда улкан назарий ҳамда методологик аҳамият касб этади.
Мантиқ қонунлари тўрттадир:
1. Айният қонуни.
2. Нозидлик қонуни.
3. Учинчисини истисно қонуни.
4. Етарли асос қонуни.
Бу қонунлардан учтасини (биринчи, иккинчи ва учинчисини) ўз даврида Аристотель кашф этиб, фанга киритган эди. Тўртинчи, яъни етарли асос қонунини Г. В. Лейбниц асослаб берган эди.
Айният қонунига биноан, ҳар бир тушунча, ҳукм ва хулоса конкрет, муайян, барқарор мазмунга эга бўлиб, улар турли ўринлар ва шароитларда бир неча бор такрорланса ҳам, ўзининг асл маъносини йўқотмасдан, ўз-ўзига тенг, айнан бўлиб қолади. Формаль мантиқнинг бу қонуни тушунча ва фикрларни бир-бири билан алмаштириб ва қориштириб юбормасликни, уларнинг ҳар бирини ўз ўрнида, ўз маъносида ишлатишни тақозо этади. Акс ҳолда тушунча ёки фикр ўзгариши, чалғиши, аралашиб кетиши, мулоҳазалар тарқоқлиги, сочилиб кетиши, масаладан чекиниш ва уни нотўғри қўйиш каби хатолар содир бўлади. Буларнинг барчасига сабаб фикр муайянлиги ёки қатъийлигининг бузилишидир.
Айният қонунининг формуласи қуйидагича: А-А. Масалан: Тўғри тафаккур қилиш, фикр юритиш қонунлари, қоидалари, шакллари, усуллари ва воситалари тўғрисидаги фан мантиқдир (А). Мантиқ тўғри тафаккур қилиш, фикр юритиш қонунлари, қоидалари, шакллари, усуллари ва воситалари тўғрисидаги фандир (А).
Нозидлик қонунига биноан, айни бир буюм ёки ҳодиса тўғрисида айтилган икки қарама-қарши (контрар) фикр, ҳукмлар айни бир вақтда ва айни бир нисбатда бирданига чин бўлиши мумкин эмас. Чунки улар ўртасида зиддият бор. Доим улардан бири чин, иккинчиси ёлғондир.
Ушбу қонун формаль мантиқнинг фикр зиддиятсиз бўлиши лозимлиги тўғрисидаги талабини ифодалайди. Фикрнинг зиддиятсиз бўлиши унинг муайянлиги, аниқлиги, барқарорлиги ва изчиллигини таъминлайдиган зарурий шартдир. Масалан: Помир тоғи баланд (А). Помир тоғи баланд эмас (Ā). Бу мулоҳазалардан биринчиси чин, иккинчиси ёлғондир. Уларнинг иккаласи ҳам бир вақтда чин ёки ёлғон бўлолмайди. Формуласи: А-Ā.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling