Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet2/41
Sana19.04.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1364789
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Тафаккур шакли фикрнинг мазмунини ташкил этувчи элементларнинг боғланиш усули, унинг структураси (тузилиши)дир. Фикрлаш элементлари деганда, предметнинг фикрда ифода қилинган белгилари ҳақидаги ахборотлар тушунилади.
Ҳиссий ва ақлий билиш ўзаро узвий бирликни ташкил этади. Шунинг учун уларни доимо ўзаро алоқада, боғлиқликда олиб қараш ва ўрганиш зарур. Уларни бир-биридан ажратиб ташлаш, бир-бирига қарама-қарши қилиб қўйиш ҳолатлари ҳам бўлганки, бундай ҳолатлар сенсуализм ва рационализм каби нотўғри, бирёқлама оқимларни вужудга келтирган.
Тафаккурнинг мантиқий таркибини икки томон ташкил этади: 1) мазмуни ва 2) мантиқий шакли
Тафаккурнинг мазмуни деб унда акс этган буюм ва ҳодисалар тўғрисидаги билимларга айтилади.
Тафаккурнинг мантиқий шакли деб фикрларимизнинг ички мунтазамлиги, муайян боғланиши ва изчиллигига айтилади.
Фикрнинг тузилиши деб унинг ички кўриниши, уни ташкил этадиган қисмларнинг ўзаро алоқаси усулига айтилади.
Фикрларимиз тузилиши, қурилишини аниқлаш жараёни формаллаштиришдир. Формаллаштириш жараёни тафаккур шакллари ва қоидаларини турли рамзий, шартли формулалар, схемалар ва белгилар орқали ифодалашдир. У тафаккурнинг шакли билан биргаликда унинг мазмунини ҳам ҳисобга олишни тақозо қилади.
Тафаккурнинг мантиқий шакли ва мазмуни узвий бирликни ташкил қилади. Фикрнинг тўғрилиги, ҳаққонийлиги унинг мантиқий шаклининг тўғрилигига ва аксинча боғлиқдир. Масалан:
Ҳар қандай металл элементдир.
Темир металлдир.
Демак, темир элементдир.
Бунда фикрнинг мазмуни чин, унинг мантиқий шакли эса тўғри қурилган, бир-бирига ўзаро мосдир. Аммо баъзан фикрнинг мантиқий шакли изчил, тўғри қурилган бўлса ҳам, унинг мазмуни ёлғон, хато бўлади. Масалан:
Барча одамлар яхши одамлардир.
Безори одамдир.
Демак, безори яхши одамдир.
Бунда фикрнинг мантиқий шакли тўғри, изчил, мунтазам қурилган бўлса ҳам, аммо унинг мазмуни хатодир. Чунки унда «Барча одамлар яхши одамлардир», деган умумий асос хато бўлганлиги сабабли «Безори яхши одамдир», деган ёлғон хулоса чиқади.
Демак, тафаккурнинг мантиқий шакли ва мазмуни ҳар доим ҳам бир-бирига мос келавермайди. Улар ўртасида зиддият, номувофиқлик ҳам мавжуддир.
Мантиқ тафаккурнинг мантиқий шакллари, йўллари, усулларини ўрганиш билан биргаликда тўғри айтилган фикрларнинг барчаси учун бир хил умумий қонунларни ишлаб чиқади.
Тўғри тафаккур деб мантиқ қонун-қоидалари талабларига мос ҳолда қурилган, воқеликни ҳаққоний акс эттирадиган фикрлар, билимларга айтилади.
Тафаккур тўғри бўлиши учун унинг мазмуни ҳаққоний, чин бўлишидан ташқари, мантиқий шакли ҳам мантиқ қонун-қоидаларига мос ҳолда тўғри тузилган, изчил бўлиши керак.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling