Таянч тушунча ва иборалар


-сурат в) ҳажмларнинг қисман мослик муносабати


Download 188.26 Kb.
bet7/41
Sana19.04.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1364789
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

2-сурат
в) ҳажмларнинг қисман мослик муносабатида икки ёки ундан ортиқ тушунчалар ҳажм жиҳатидан бир-бирига қисман мос келади. Масалан: талаба (А) , аълочи (В), шоир (С), талаба (А), шахматчи (В) (3-сурат).


В

А

В

А



С

3-сурат

2. Сиғишмайдиган (таққосланмайдиган) муносабатлар – тушунчаларда муҳим ва умумий белгилар бўлмаслигини кўрсатади. Булар уч турга бўлинади:


а) биргаликда бўйсуниш муносабати – айни бир жинс тушунчага бир неча тур тушунча бўйсуниши натижасида вужудга келади ва турдош тушунчалар ўртасида мавжуд бўлади. Масалан: дунё қитъалари (Е) ва Европа (А), Осиё (В), Африка (С), Америка (Д) ва ҳ. к. (4-сурат).

А

Е



В

С


Д

4-сурат
б) қарама-қаршилик (контрар) муносабати – мазмун жиҳатидан бир-бирига қарама-қарши, аммо иккаласи ҳам айни бир жинс тушунча ҳажмига кирадиган икки тушунча ўртасида мавжуд бўлади. Масалан: «оқ» ва «қора» тушунчалари ўртасида қарама-қаршилик муносабати мавжуд бўлиб, булар учун умумий жинс тушунча «ранг» тушунчасидир (5-сурат).

С



А

В


5-сурат

в) зидлик (контрадиктор) муносабати – икки тушунча ўртасида мавжуд бўлиб, улардан бири иккинчисини инкор этади, аммо инкор қилувчи тушунчанинг маъноси номаълум бўлиб қолади. Масалан: қора ранг (А) ва қора эмас ранг (А эмас) тушунчалари (6-сурат).



С
А Ā




6-сурат
Тушунчалар устида турли мантиқий амаллар мавжуддир: тушунчани таърифлаш, бўлиш, умумлаштириш, чегаралаш, синфлар устида мантиқий амаллар.
Тафаккурнинг иккинчи мантиқий шакли ҳукм ёки мулоҳазадир.
Ҳукм – предметга маълум бир белгининг (хоссанинг, муносабатнинг) хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир.
Ҳукмнинг асосий вазифаси предмет билан унинг хусусияти, предметлар ўртасидаги муносабатларни кўрсатишдир. Ана шунинг учун ҳам у доимо тасдиқ ёки инкор шаклдаги фикрдан иборат бўлади. Фикр юритиш жараёнида биз предмет ва ҳодисаларнинг, ташқи хусусиятлари билан бирга уларнинг ички, зарурий боғланишларини, муносабатларини билиб борамиз. Предмет ва ҳодисаларнинг хусусиятларини кетма-кет ўрганиб, улар ҳақида ҳукмлар ҳосил қиламиз. Билимларимиз турлича бўлгани учун уларни ифодалайдиган ҳукмлар ҳам ҳар хил бўлади. Баъзи ҳукмларда аниқ, текширилган билимлар ифодаланса, бошқаларида белгининг предметга хослиги тахмин қилинади, яъни ноаниқ билимлар ифодаланади. Ҳукмлар нисбатан тугал фикрдир. Унда конкрет предмет билан унинг конкрет белгиси ҳақида билим ифода қилинган бўлади.
Ҳукмлар воқеликка мос келиш даражасига кўра чин, хато ва ноаниқ (эҳтимол, тахминий) бўлади. Объектив воқеликка мос келган, уни тўғри ифодалаган ҳукмлар чин, мос келмаганлари хато бўлади. Айни вақтда чинлигини ҳам, хатолигини ҳам аниқлаб бўлмайдиган ҳукмлар – ноаниқ ҳукмлардир.
Ҳукм деб буюм ва ҳодисада бирор белги мавжудлигини тасдиқловчи ёки мавжуд эмаслигини инкор этувчи тафаккур шаклига айтилади.
Ҳукм тафаккурнинг тушунчадан кейинги иккинчи мантиқий шаклидир. Ҳар бир ҳукм тушунчалар орқали ҳосил бўлади.
Ҳукмнинг мантиқий таркибини уч қисм ташкил этади:
1. Субъект. 2. Предикат. 3. Боғловчи.
Субъект (лот. subjectum – мантиқий эга) деб ҳукмда фикр юритилаётган буюм ёки ҳодиса тўғрисидаги фикрга айтилади. Субъект лотинча subjectum сўзининг бош ҳарфи S билан белгиланади.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling