Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet31/41
Sana19.04.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1364789
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Диалектик мантиқ – тафаккур ҳаракатининг умумий қонунлари ва формалари ҳақидаги фикр билан объектив реалликни билиш йўллари тўғрисидаги, яъни фалсафий категорияларнинг ўзаро алоқадорлигини татдиқ этадиган фандир.
Дилемма (грек. di – икки марта; lemma – гап, икқиланган гап) – шартли-айирувчи силлогизмнинг шаклларидан бири.
Дискуссия (лот. discussio – текшириш, таҳлил қилиш) – бирорта муаммони муҳокама қилиш, у бўйича баҳс қилиш, тортишув, мунозара қилиш.
Диссидент (лот. dissident – ихтилоф, кўнмаслик) – ихтилофчи, бузғунчи.
Дистант – логик қарама – қаршилик (лот. distatio - оралиқ) бир предмет, ҳодиса тўғрисида айтилган фикрга бир неча вақт ўтгандан сўнг қарама-қарши фикр айтиш.
Дихотомик бўлиш (грек. dicha – ва, home – икки қисмга ажратиш) –тушунчаларнинг ҳажмини иккита бир-бирига зид бўлган қисмга мантиқан бўлиш.
Догма (грек. dogma – фикр, таълимот) – қандай конкрет шароитда қўлланилишидан қатъи назар танқид кўзи билан текширилмай, кўр-кўрона қабул қилинаверадиган, ўзгармас қоида, ақида.
Доминант (лот. dominatio - ҳукмрон) – ҳукмрон ғоя, бирон нарсанинг бош, сабаби, асосий томони.
Dictum de omni et nulla (лот.) Силлогизм аксиомасининг лотинча қисқартирилган формуласи. Таржимаси: ҳамма нарса тўғрисида айтилган ва ҳеч нима. Тўла матни:синфга мансуб ҳамма предметлар тўғрисида тасдиқланиб ёки инкор қилиниб айтилган фикр, шу синфга кирувчи айрим предметларга ҳам тегишлидир.
Dictum factum (лот.) – айтилган, демак бажарилган.
Disrepant facta cum dictis (лот.) далиллар сўзларга мос келмайди.
Displicuit nasus tuns (лот.) – объектив эмас, балки бирор кишига қарши субъектив баҳо беришиш (сўзма-сўз таржимаси: сенинг башаранг ёқмайди).
Divicio (лот. ) – бўлиш.
Dostus cum libro (лот. тили билан фикрловчи) – мустақил ҳолда фикр айтишга қўрқувчи одам
Dubium (лот.) – иккиланиш, шубҳа.

Е


Е – лотинча Nego – инкор қиламан сўзининг биринчи унли ҳарфи бўлиб, умумий инкор ҳукмнинг символик ифодасидир.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling