«TÁbiyiy hám ulíwma kásiplik pánler» kafedrasí Bakalavr baǵdarı: 5311600 – «Kánshilik isi»
I. КАЛЬМАКИР КОНИНИНГ ГЕОЛОГИК ВА ГИДРОГЕОЛОГИК ТАВСИФИ
Download 0.66 Mb.
|
kerek.Mustapaev Mirbek
I. КАЛЬМАКИР КОНИНИНГ ГЕОЛОГИК ВА ГИДРОГЕОЛОГИК ТАВСИФИ
1.1 Кальмакир кони қисқача геологик тавсифи Олмалиқ кон-саноат райони Қурама тоғ тизмаларининг шимолий ёнбағрида, Тошкентдан 63 км узоқликда жойлашган. Накпой ва Олмалиқ дарёлари кон районининг шимолий-шарқ ва жанубий-ғарб томонини кесиб ўтади, бу дарёлар Ангрен дарёсининг ирмоқлари ҳисобланади. Уларнинг таъминоти ёмғир, қор ва булоқларни энг кўп сарфи апрель - май ойларидада, энг ками сентьябр-октябрда бўлади. Атмосфера ёғинларининг асосий қисми октябрьдан то майгача бўлади. Ёзда ёғингарчилик деярли бўлмайди. Метеорологик маълумотларга кўра, районда ўртача ёғин миқдори 400–420 мм. Ўртача йиллик температура +12,6 0С. Температура –30 дан +42 0С гача ўзгаради. Район рельефининг шимолий қисми кўп тепалик сойлар илан кесилган (жанубий қисми). Шимолдан жанубга қараб 500–550 м дан то 1800–2000 м гача ошиб боради. Район шимолдан ангрен дарёси билан чегараланган «Кальмакир» каръери жуда қулай географик-иқтисодий шароитда жойлашган. Кондан 2 км шимолроқда жойлашган Олмалиқ шаҳрида Киме заводи, мисни бойитиш фабрикаси ва бошқа завод-фабрикалар ишлаб турибди. 12 км узоқликда цемент заводи, сантехника асбоблари заводи бор. Район электроэнергия билан ангрен ГРЭС и ва Олмалиқ ТЭЦи билан таъминланади. Кон қурилиши 1954 йилда бошланган. Биринчи лойиҳа Ленинград кон институтида ишлаб чиқилган, кейинчалик 1965 йил Гипроцветмет кон ишларини ривожлантириш лойиҳасини ишлаб чиқилди. 1976 й. Гипроцветмет кони қайта қуриш ва кенгайтириш лойиҳасини ишлаб чиқди. Кальмакир кони геологик тузилишига кўра, мис-порфир маъданларининг мураккаб ва қимматли кони ҳисобланади. Маъдан танаси ағдарилган чашка формасидаги линза ва қалин зоналар кўринишида ётади. Тўқ йўналишда оксидланиши даража ҳудудлари, иккиламчи сульфидли ва бирламчи сульфидли ҳудудда кўринади. Кон шимолий-ғарбий қисмидан йирик Кальмакир сброси ўтиб у билан кесишган бўлиб, у маъдан танасини 2 га бўлади. Ундан ташқари, кичикроқ масштабдаги бузилишлар, 10–12 м лик суринишлар бор. Кальмакир кони бутун райони сиенит ва гронодиорит-порфир комплексининг интрузив узилмасидан ташкил топган. Кўпроқ сиенит гуруҳидаги жинслар кенг тарқалган. Улар таркиби бўйича сиенитдан, сиенит-диорит ва гобродан иборат. Маъдан ётқизиқлари иккиламчи сульфидли ва бирламчи сульфидли маъданларга бўлинади. Биринчи кўрсатилган конлар қуйи қисмидан ташқари ҳамма жойини эгаллаган. Қуйи қисми мураккаб ҳудудли бўлиб, озурит, малахит ва бошқа минераллардан иборат. Конлар бирламчи маъданларининг асосий маъданли минераллари – пирит-холькопирит, барит, малохит, азурит, олтин, молибденлардир. Кальмакир фойдали қазилма конининг ҳамма кон жинслари мустаҳкамлиги жуда кенг диопазонда ўзгаради ва проф. М.М.Протодьяконов шкаласи бўйича қуйидагиларни ташкил қилади. Нанос - 0,8 , қоплама кон жинси - 2, 8, гранадиорит - оҳактошлар - 6, 8, кварцли жинслар – 10 - 12, иккиламчи кварцитлар –14–16. Маъданларнинг хажм оғирлиги 2,34 - 2,5 т/м3 ни ташкил қилса қаттиқ кон жинсларида эса - 2,44 т/м3 ни ташкил қилади ва аралаш жинслар 1 - 1,8 т/м3. Бу маъданларнинг майдаланиш коэффициенти 1,4 дан 1,6 гача ўзгаради. Маъдан таналарининг 80% дан кўпроғи 450 дан кўп, яъни тик қия ҳолатда жойлашган. Маъдан таналари 3 хил оксидланган, аралаш ва сульфидлидир. Шундан: оксидланганида 85% нинг ётиш бурчаги 450–900 оралиқда 15%-00-440. Аралашиники 88% –тик қия, 12% –ётиқ. Оксидланган маъданнинг ўртача қалинлиги –65 м, сульфидли маъданнинг ўртача қалинлиги 20 м. Кальмакир карьери Олмалиқ ва Нанай сой дарёлари ўртасида жойлашган ва бу дарё табиий дарё ҳисобланади. Техник лойиҳа бўйича карьер тўлиқ кучда ишлаганда сув оқими 540 м3/соат ни ташкил қилади. 680 м лик горизонтгача ишлаганда эса 200 м3/соат ни ташкил қилган. Шу сабабли Кальмакир кони бортининг мустаҳкамлиги сув оқими камлиги туфайли сувлар таъсири унчалик сезиларли таъсир қилмайди. Кальмакир кони Олмалиқ – Накпой дарёлари ўртасида, қурама тоғ тизмасининг шимолий қиялигида жойлашган. Районни режали равишда ўрганиш 1918–26 йилларда бошланган. Геологик қидирувлар натижаларида бу ердан бир қанча жойлардан мис, қўрғошин, радиактив элементлар, олтин ва бошқа рангли металлар заҳиралари аниқланган. Калмақир кони 1954 йилдан бери биринчи «Гипроруда», кейинчалик «Гипроцетмет» лойиҳалари бўйича очиқ усулда қазиб келинмоқда. Район рельефида, асосан, юмшоқ ётқизиқлари ривожланган бўлиб, қияликларининг бурчаклари кўпчилик ҳолларда 200–250 дан ошмайди. Мутлоқ баландлик 700 –900 м чегарасида ўзгаради. Сувайирғичларнинг нисбий кўтарилишлари 150–200 м ни ташкил этади. Кон райони тоғ жинчлари палеозой группаси –девон (Д) ва карбон (С) даври ётқизиқларидан ташкил топган. Булар, асосан, интрузив ҳосил бўлган сиенит ва гранито-диорит комплекси бўлиб, тоғ жинсларидан сиенито–диорит, диорит, гранодиорит–порфир кўп учрайди, кам ҳолларда доломит ва кварцли порфир учрайди. Бутун кон райони кенглик бўйича ва шимоли-шарқий йўналиши бўйича тарқалган йирик ёриқларга эга. Фойдали қазилма танаси қалин зона ва линзалар шаклида бўлиб, унинг умумий формаси ағдарилган қозонга ўхшайди . Бойликни кесимини тик бўйига қараганда оксидланиш зонаси, аралаш маъданларни иккиламламчи сулъфидлар ва бирламчи сулъфидли мадъан таналари яхши кўринади . Оксидланган мадъанлар 700 м гача тарқалган зона қалинлиги 20–135 м, ўртача-65 м. Бутун кон майдони бўйлаб тарқалган шартли равишда, оксидланган зона 650 м гача тарқалган деб қабул қилинган. Аралаш маъданлар зонаси оксидланган ва холькозонли зоналар ўртасида жойлашган. Ўртача қалинлиги 18 м. Бирламчи сульфидли зонани мураккаб линзасимон тузилишли хальказон маъданлари ташкил этган маъдан минералларидан пирит, холькопирит, халькозин ва бошқалар учрайди. Конда бу худуд 20 м қалинликдаги горизонтал ётқизиқ кўринишида бўлиб. 680 ва 660 м ли белгилар орасида жойлашган. Маъдан таналарининг қалинлиги ўзгариши билан уларнинг ётиш бурчаклари ўзгариб боради. Бу нисбатни қуйдагича ифодалаш мумкин.
Бу жадвалдан кўриниб турибдики, маъдан таъналарининг 80% дан ортиғи тик ва тик қия ҳолатда жойлашган, яъни ётиш бурчаги 450 дан ортиқ ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг тоғ техник шароитлари Қалмоқир конини ташкил этган ҳамма жинсларнинг қаттиқлиги 0,8 дан 16 гача бўлган оралиқда ўзгаради: Нанос- 0,8, гранидиорит–порфир, оҳактош –6–8, кварцли жинслар –12–14, сиенитлар -10-12, иккиламчи кварцитлар -14-16, Қазиб олинадиган маъдан ҳажим оғирлиги -2,5 т/м3, қиятошли жинсларники 2,44 т/м3, лёсс жинсларники -1,81 т/м3 ни ташкил қилади. Майдаланиш коэффиценти 1,4 дан 1,6 гача ўзгаради. Бурғуланув-чанлик бўйича мустаҳкамлиги Протодьяконов шкаласи бўйича 8 дан 14 гача ўзгаради. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling