«TÁbiyiy hám ulíwma kásiplik pánler» kafedrasí Bakalavr baǵdarı: 5311600 – «Kánshilik isi»


Коннинг гидрогеологик характеристикаси


Download 0.66 Mb.
bet4/13
Sana19.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1613579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
kerek.Mustapaev Mirbek

1.2. Коннинг гидрогеологик характеристикаси

Кон райони гидротармоғи кичик-кичик тоғ дарёлари -Олмалиқ, Нанай, Савуқбулоқ ва бошқа кўринишларда ташкил топган. Уларнинг сув сарфи баҳорда энг кўп бўлади, ёз ўрталарида эса жуда камаяди. Қурама тизмасининг Шимолий қисмида бошланувчи бу дарёлар жуда кўп кичик ирмоқларга эга.


Ер ости сувлари Ангрен ва Олмалиқ аллювиоль ётқизиқлари грунт сувларидан иборат бўлиб, улар билан бирга полезой жинсларининг ёриқ сувлари ҳам мавжуд. Чуқурликга борган сайин, сув миқдори ошиб боради. Ер ости сувлари атмосфера ёғинларининг инфильтрациясидан тўйинади. Шундай қилиб, карьерга оқиб келувчи сувлар учта манбадан келиши мумкин.
1. Атмосфера ёғинлари.
2. Палеозой жинслари ёриқларидаги сувлар.
3. Водийнинг грунт сувлари.
Тахминий ҳисобларга кўра карьер 500 м бўлганда сув сарфи 400-500 м3/соат бўлади. Лойиҳалаштирилаётган Қалмоқир карьеридаги кон жинслари мустаҳкам, ёриқли чўкинди ва метаморфик тузилишга эга. Шуларни ҳисобга олиб, карьер борти бурчакларини қуйдагича қабул қилинган.
Шарқий борти -350
Ғарбий борти -400
Поғона қиялиги 750-850 деб қабул қилинган.
Геологик омил - бу кон жинсининг физик-механик хусусиятидан иборат бўлиб, қаттиқ ва юмшоқлиги билан улар бир-биридан ажралиб турадилар, ҳамда жинсларда кичик ва катта ёриқларини бўлишидан иборатдир. Айниқса, очиқ коннинг поғона ва бортлари массивининг мустаҳкамлиги у ерда жойлашган ва борт ёриқларини тектоник катта ёриқларига ҳам боғлиқ. Уларни массивга таъсири қияликларга нисбатан қандай ётиши билан белгиланади. Агарда тектоник кўринишдаги катта ёриқлар массив қиялиги томон йўналган бўлса, мустаҳкамлик бўшашади, унинг тескариси бўлса, мустаҳкамлик табий шароитига нисбатан етарлик ўзгармайди. Кон жинсларининг солиштирма оғирликлари ҳар хиллиги билан бир-биридан фарқ қиладилар. Кон жинсларини мустаҳкамлигига иқлим шароит ҳам таъсир қилади, вақт ўтиши билан кон жинсларининг хусусиятлари ўзгариб бу таъсир қилади.
Гидрогеологик омил, бу массивга сувларни таъсири бўлиб, кон массивига ички ва ташқи сувлар, ёмғир ва қорларни таъсири бўлиб, сувларнинг музлаши билан кон жинсларини хусусиятларини ўзгаришидан иборат.



Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling