«TÁbiyiy hám ulíwma kásiplik pánler» kafedrasí Bakalavr baǵdarı: 5311600 – «Kánshilik isi»
2.3. Кон массасини қазиб олишга тайёрлаш 20
Download 0.66 Mb.
|
kerek.Mustapaev Mirbek
К И Р И Ш Кончилик саноати техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга, биринчи навбатда, конларни прогрессив очиқ усулда қазиб олишни ривожлантириш орқали эришилади. Чунки фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш техникавий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан истиқболли усул ҳисобланади. Очиқ усулда кон қазишнинг қудратли индустриал базаси мавжудлиги ва фойдали қазилма захираларининг катта қисми ер юзига яқин жойлашганлиги туфайли ҳозирги вақтда мамлакатимизда қазиб олинаётган қаттиқ минерал хом ашёнинг катта қисми (80-85%) ана шу прогрессив очиқ усулда қазиб олинмоқда. “Республикамиз кончилик саноатида фойдали қазилмаларни қазиб олиш энг муҳим ва бош масалалардан бири ҳисобланади”. Фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш Республикамизда кенг тарқлган. Очиқ усулда турли табиий бойликлар жумладан, турли хил рангли металл маъданлари, кўмир, фосфорит, мис, молибден, қурилиш материаллари, ҳамда бошқа турдаги фойдали қазилмалар қазиб олинади. Қуйида биз мис, молибден, олтин маъданларига ва камёб металл маъданларига эга бўлган Қалмакир карьерини лойиҳалаш ишлари билан шуғулланамиз. Қалмакир кони Қурама тоғ тизмасида Олмалиқ шаҳридан 3 км шарқда жойлашган. У 1925 йилда геолог С.Ф.Машков томонидан қидирув натижасида аниқланган. Дастлабки 1940 йилги маълумотларга кўра коннинг заҳираси 1,7 млн.т деб ҳисобланган бўлса, кейинчалик 1996 йил 1 июндаги қайта ҳисоблашлар натижасида карьер заҳираси 4 млрд.тонна маъданга эга эканлиги аниқланди. “Ушбу аниқланган заҳиракарьерниниг ишлаш муддатини 80-100 йилга етиши мумкинлигини кўрсатди”. Маъданга аралашган жинслар сиенит-диорит, диорит ва сиенитлар ташкил этади. Режада қинғир-қийшиқ жойлашган маъдан шимолий-ғарбий йўналишда 3-5 км кенглиги 1,8 км га чўзилган. Текшириш ишлари ҳозирги унда 1200 м чуқурликгача етиб борган. Бизнинг мамлакатимизда йилдан-йилга кончилик саноати темпи ўсиб бормоқда. Халқ хўжалигининг ҳар хил фойдали қазилмаларга бўлган талаби йилдан йилга ошиши муносабати билан хом ашё базасини кенгайтиришга эҳтиёж туғилмоқда. Биз ушбу битирув малакавий ишимизда Қалмакир конида қазиб-юклаш ишлари усудини танлаш билан шуғулланамиз. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling