Тдиу 1 босқич талабалари учун фалсафа фанидан мустақил иш мавзуи: “менинг ҳаёт фалсафам”


Download 19.37 Kb.
Sana23.10.2023
Hajmi19.37 Kb.
#1716880
Bog'liq
Фалсафа муст иш Хаёт фалс Талаба учун 04 09 2023


ТДИУ 1 босқич талабалари учун ФАЛСАФА фанидан мустақил иш мавзуи:
МЕНИНГ ҲАЁТ ФАЛСАФАМ”.
Ғоя муаллифи - профессор И. Саифназаров
Ушбу мавзуни ёритишда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

  1. Талаба ҳаёт фаолиятининг хронометражи: Қисқа ўзингиз ҳақида маълумот,1кун, 1 ҳафта ичида қандай ишлар билан шуғулланасиз, уларга қанча вақт сарфлайсиз: - уйқу, эрталабги жисмоний тарбия машқлари, нонушта, йўл, дарсга қатнашиш, тушлик , кечки овқатланиш, ота-она ва бошқа оила аъзолари билан мулоқот, дарс тайёрлаш, уй ишлари, бадиий китоб, газета ва журналлар ўқиш, спорт билан шуғулланиш, жамоат ишлари; кино, театр, концерт, музейларга бориш, телевизор кўриш, интернетдан фойдаланиш, дўстлар, дугоналар билан учрашиш, шопинг ва ҳоказоларга қанча вақт сарфлайсиз? Қачон ва қандай дам оласиз? Умумий таҳлил.

  2. Оилавий аҳволингиз? Оилангиз неча кишидан иборат, сиз учун ҳамма нарса етарлими? Авлод-аждодларингиз (шажарангиз) ҳақида қандай маълумотга эгасиз, сизни бу қизиқтирадими? Уйингизда нечта китоб бор, улардан қанчаси бадиий? Моддий бойликлар инсон фалсафасининг шаклланишига таъсир қиладими? Ҳаётингиз ўзингизга ёқадими, ундан розимисиз? Оилада қандай тадбирлар ўтказилади? Анъана тусига кирган маросимлар борми, улардан қайсилари сизга ёқади ёки ёқмайди? Қўшнилар, қариндошлар билан муносабатингиз қандай? Маҳаллангиз сизга ёқадими, нимаси билан, маҳаллангизда дўстларингиз борми?

  3. Сизнинг бир ойлик даромад ва харажатлар сметангиз, профицитми ёки дефицит? Унинг таҳлили.

  4. Ўн йилдан кейин ўзингизни қандай тасаввур қиласиз (сизнинг ҳаёт фалсафангиз)?: Ҳаётда қандай орзуларингиз бор? Қачон турмуш қурмоқчисиз, неча ёшда, бунда севги муҳаббатга эътибор берасизми? Бўлажак турмуш ўртоғингизни қандай тасаввур қиласиз, унинг қайси сифатларига эътибор қаратасиз? Нечта фарзандли бўлишни хоҳлайсиз? Оилада эр ва хотиннинг вазифалари нимадан иборат, деб ҳисоблайсиз? Ўн йилдан сўнг эришмоқчи бўлган лавозимга қандай йўл орқали бормоқчисиз? Унинг учун нима қилиш керак? Таълим олаётган мутахассислигингиз сизга қанчалик ёқади? Кейинчалик яна қандай қўшимча мутахассисликни эгалламоқчисиз, нима учун? Сизнинг ҳаёт йўлингизга таъсир кўрсатган, ҳурмат эътиборингизга лойиқ бўлган устозларингиз борми? Уларни эслаб турасизми? Қайси файласуфларнинг қарашлари сизга ёқади ёки ёқмайди, нима учун? Сизнинг ҳаёт фалсафангиз нимадан иборат? Ҳаётингизда қандай бадиий китобларни ўқигансиз? Қайси ўқиган китобингиз ёдингизда қолган? Қайси қаҳрамонларнинг образлари сизга маъқул? Сиз ҳаётда кимга ўхшашни хоҳлар эдингиз, сизнинг идеалингиз? Нечта дўстингиз ва душманингиз бор, деб ўйлайсиз? Дўстларингизнинг қайси сифатлари сизга ёқади? Яшашдан мақсадингиз нима? Мамлакатимиздаги ислоҳотларга муносабатингиз, Янги Ўзбекистон даврида нималар ўзгарди? Қандай янги инновацион ғояларингиз бор? Ўзингиз ҳақида яна нималарни ёритмоқчисиз? Умумий хулосалар.

Эслатма: Мустақил иш матн ва альбом-тақдимот шаклида, расмлар, диаграммалар билан, чиройли дизайнда электрон шаклда тайёрланади. Унда барча қўйилган саволларга тўлиқ, далиллар билан, ўз позициясини асослаган ҳолда жавоб тайёрлаш зарур. Энг яхши тайёрланган тақдимотлар қоғозга чиқарилиб танловларга тақдим этилади ва рағбатлантириш учун тавсия этилади.
Download 19.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling