Тдиу бизнес бошқаруви ва логистика


Download 341.47 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana03.02.2023
Hajmi341.47 Kb.
#1149782
  1   2
Bog'liq
тдиу макола линия



ТДИУ Бизнес бошқаруви ва логистика
кафедраси доценти Б.Ж. Ишмухамедов 
E-mail: nazirbaxti3@gmail.ru 
Кичик бизнес субъектларини молиялаш тизимида инвестицион лойиҳалар 
жозибадорлиги ва уни ривожлантириш стратегияси.
Аннотация: 
Мақолада 
Мамлакатимизда 
амалга 
оширилаѐтган 
изчил 
ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, кичик ва бизнес, хусусий тадбиркорликни 
ривожлантиришда инвестицион лойиҳаларни молиялаш зарурати ва хорижий кредит 
линиялари ва банклар маблағлари ҳисобидан молиялаштириш имкониятлари, ҳамда 
ишбилармонлик муҳитини яратишда кафолатли жамғармалар ташкил этиш орқали 
инвестицион муҳитни янада такомиллаштириш ҳақида таклиф ва хуласалар келтирилган. 
Калит сўзлар: инвестиция, нвестицияон лойиҳа, стратегия, ишбилармонлик 
муҳити, кредит линиялар, кафолат фонди, ликвид, инвестицион дастур, йўл харитаси. 
Abstract

The article highlights the priorities of successive reforms in Uzbekistan, the 
need to Finance investment projects for the development of small and medium-sized businesses 
and private entrepreneurship and the possibility of financing through foreign credit lines and 
banks, as well as conclusions and proposals for further improvement of the investment climate 
by creating guaranteed funds to create a business environment. 
Key words: investment, investment project, strategy, business environment, credit lines, 
guarantee fund, liquidity, investment program, roadmap. 
Аннотация: В статье освещены приоритетные направления последовательных 
реформ в Ўзбекистане, необходимость финансирование инвестиционных проектов для 
развития малого и среднего бизнеса и частного предпринимательства и возможности 
финансирования за счет иностранных кредитных линий и банков, а также выводы и 
предложения по дальнейшему улучшению инвестиционного климата путем создания 
гарантированных фондов для создания бизнес-среды. 
Ключевые слова: инвестиция, инвестиционный проект, стратегия, бизнес-среда, 
кредитные линии, гарантийный фонд, ликвидность, инвестиционная программа, дорожная 
карта. 
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури, Инвестиция лойихалари 
экспертизаси, Инвестицияларни химоя қилиш, Маблағлардан фойдаланиш кафолатлари, 


Инвестицияларнинг кўшимча кафолатлари ва химоя қилиш чоралари, Очиқ ахборотдан 
эркин фойдалана олиш, Инвестиция фаолияти тўгрисидаги Қонун хужжатларини 
бўзганлик учун жавобгарликлар белгилаб берилган. Шунингдек, Мамлакатда инвестиция 
фаолияти Қонунлар тизими билан, шунингдек мамлакат Президенти Фармонлари, 
Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва бошқа меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар яъни 
Ўзбекистон Республикасининг ―Инвестиция фаолияти тўғрисида‖, ―Хорижий 
инвестициялар тўғрисида‖, ―Кафолатлар ва хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш чоралари тўғрисида‖ги Қонунлар ташкил этади ва тартибга солиб турилади. [1]
Республика иқтисодиѐтига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш 
фаолияти 
самарадорлигини 
ошириш, 
хорижий 
инвесторларни 
мамлакатимиз 
имкониятлари ва салоҳияти тўғрисида хабардор қилиш, хорижий инвестицияларни жалб 
этиш ва ўзлаштириш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро 
ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни яхшилаш, шунингдек, 2017 — 
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий 
ривожланиш йили»да амалга оширишга оид чора тадбирлар
 
белгиланди. [2]
Мамлакатимизда 
амалга 
оширилаѐтган 
изчил 
ислоҳотларнинг 
устувор 
йўналишларидан бири-бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдир. 
Халқаро андозалар талабларига мос равишда ишлаб чиқаришни йўлга кўйиш учун кичик 
бизнес 
субъектларига 
ривожланган 
хориж 
давлатларининг 
ишлаб 
чиқариш 
технологиялари зарур бўлади, лекин бундай ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истаги бўлган 
кичик бизнес субъектларининг барчаси ҳам ўз маблағлари ҳисобидан бу ишни амалга 
ошира олмайди. 
Бунда кичик бизнес субъектларининг яхши инвестицион лойиҳалари хорижий 
кредит линиялари ва банклар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бозор 
иқтисодиѐти шароитида хусусий бизнесни молиявий қўллаб қувватлашда хорижий кредит 
линиялари маблағларини банклар орқали реал секторга жалб қилиш ҳисобига кичик 
ишлаб чиқаришни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Келажакда улар негизида, 
молиявий жиҳатдан бақувват, кўп тармоқли йирик ишлаб чиқариш корхоналари 
шаклланиши кўзда тутилади. 
Хорижий кредит линиялари ҳисобидан кредитлар, тадбиркорлик субъектларига 
экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар, яъни қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини ва бошқа маҳаллий хом ашѐ ресурсларини қайта ишлашни, 
машинасозлик ва электрон саноати учун деталлар ва ўзеллар ҳамда кундалик эҳтиѐждаги 


халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқаришни назарда тутадиган инвестицион 
лойиҳаларга ўрта ва ўзоқ муддатга берилади. 
2019 йил бошларида Ўзбекистон Республикасида иқтисодиѐт ва ижтимоий соҳани 
ривожлантириш учун жами молиялаштириш манбалари ҳисобидан 107333,0 млрд. сўм, 
(доллар эквивалентида 13,3 млрд. АҚШ долл.) ѐки 2017 йилга нисбатан 118,1 % асосий 
капиталга инвестициялар ўзлаштирилди. 2018 йилнинг январь-декабрида жами асосий 
капиталга инвестицияларнинг катта қисми, яъни 66,7 % и Республиканинг олтита 
ҳудудида, жумладан, Тошкент шаҳрида – 20,4 %, Қашқадарѐ вилоятида – 14,3 %, Навоий 
вилоятида – 9,4 %, Тошкент вилоятида – 8,7 %, Бухоро вилоятида – 7,3% ва Наманган 
вилоятида – 6,6% ўзлаштирилди.
Қатор ҳудудларда асосий капиталга инвестицияларнинг юқори ўсиш суръатлари 
кўзатилди, жумладан, Навоий вилоятида ўтган йилга нисбатан 184,6 % (асосий капиталга 
инвестициялар ҳажми 10059,1 млрд. сўм), Наманган вилоятида – 171,2 % (7131,0 млрд. 
сўм), Қорақалпағистон Республикасида – 162,2 % (6046,4 млрд. сўм), Жиззах вилоятида – 
155,9 % (3169,2 млрд. сўм), Сурхандарьѐ вилоятида – 149,5 % (6111,0 млрд. сўм), Фарғона 
вилоятида – 146,6 % (4978,4 млрд. сўм), Тошкент вилоятида – 123,7 % (9351,4 млрд. сўм), 
Хоразм вилоятида – 122,8 % (2980,0 млрд. сўм), ва Тошкент шаҳрида – 114,7 % (21861,5 
млрд. сўм). [3] 
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки‖, "Агробанк‖, 
―Ўзсаноатқурилишбанк‖, 
―Асака‖банк, 
―Ипотека‖банк, 
―Ипак 
Йўли‖ 
банки, 
―Микрокредит‖ва ―Ҳамкорбанк‖лар томонидан кичик бизнес субъектларининг 
инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий кредит линиялари жалб 
қилинган. 
2018-2019 йилларга Республикамиз тадбиркорлик субъектларининг инвестицион 
лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида катта миқдоридаги хорижий кредит 
линиялари очилган ҳамда кичик бизнес субъектларининг инвестицион лойиҳаларини 
молиялаштириш кўзда тутилган. Ўзлаштирилган кредит линиялари ҳисобига янги ишчи 
ўринлари яратилиши таъминлақмоқда. 
Чет эл кредитлари ўз вақтида ўзлаштирилмаслигининг яна бир сабаби, кредит 
берилишида асосий шартлардан бири бўлган кредит таъминотининг етишмаслигидир. 
Инвестицион лойиҳалари маъқулланган тадбиркорлик субъектларининг 40-50 фоизи 
белгиланган миқдордаги ѐки ликвидли таъминот турини такдим этолмаганлиги сабабли 
лойиҳаларни молиялаштириш кечикмоқда. 
Ҳозирги кунда ушбу муаммоларнинг ечимини топишга айрим омиллар, яъни: 
- кўчмас мулк бозорининг (ишлаб чиқариш характеридаги) ривожланмаганлиги; 


- қимматли қоғозлар бозорининг етарли ривожланмаганлиги; 
- кафил бўла оладиган молиявий барқарор корхоналарнинг камлиги салбий таъсир 
кўрсатмокда. 
Хўжалик субъектларининг кредит олишда таъминотининг етишмаслиги муаммоси 
фақат бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган давлатларда эмас балки, ривожланган АҚШ, Япония 
ва Европа давлатларида ҳам мавжуд. Ушбу давлатларда бу муаммо Давлат кафолат фонди 
орқали тижорат банклари кредитларининг 50-60 фоизигача миқдорида кафиллик бериш 
орқали ўз ечимини топади. 
Ушбу муаммонинг долзарблигини инобатга олиб, 2018 йилда 18та давлатлараро 
расмий ташрифлар амалга оширилди ва 52 миллиард долларлик 1 минг 80та лойиҳа 
бўйича келишувларга эришилди.
Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиѐт банки, Ислом ва Осиѐ тараққиѐт 
банклари, бошқа халқаро молия институтлари билан ҳамкорликдаги инвестициялар ҳажми 
8,5 миллиард долларни ташкил этди.
Бугунги кунда юртимизда, чет эл инвестициялари ҳисобидан қиймати 23 миллиард 
долларлик 456та лойиҳа амалга оширилмоқда. [4]
Иқтисодиѐтнинг барқарор ўсиши, биринчи навбатда, етакчи соҳалар ривожига 
бевосита юқори ликвидга ва импорт ўрнини босувчи паст қийматга эга маҳсулот яратилса, 
биз ана шу соҳани биринчи навбатда қўллаб-қувватлаш зарур.
Шунинг учун худудларнинг иқтисодий ривожига жиддий туртки берадиган 
ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишимиз керак. 
Бундай вазифаларнинг самарали бажарилиши ички имкониятлардан хусусан
ҳудуднинг табиий, минерал-хомашѐ, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва меҳнат 
салоҳиятидан 
комплекс 
ва 
самарали 
фойдаланиш, 
ҳудудлар 
инвестицион 
жозибадорлигини ошириш, кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, хорижий 
инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига кичик шаҳарлар ва шаҳарчаларни жадал 
ривожлантириш, субвенцияга қарам туман ва шаҳарларни камайтириш, ишлаб чиқариш 
объектларини жойлаштиришга қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларнинг ишлаб 
чиқариш, муҳандис-коммуникация ва ижтимоий инфратўзилма тармоқларини янада 
ривожлантириш ва модернизация қилишда самарали маркетинг стратегияларини 
қўллашни талаб этади. 
Ишбилармонлик 
муҳитини 
янада 
яхшилаш 
ва 
бозор 
ислоҳотларини 
чуқурлаштириш, замонавий технологик ускуналарни харид қилиш, ички ва ташқи 
бозорларда харидоргир бўлган рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш 
учун тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар олиш имкониятларини 


кенгайтириш йўли орқали кичик тадбиркорлик субъектларини жадал ривожлантириш 
учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, бунинг асосида мамлакатни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришда кичик тадбиркорликнинг ролини ошириш мақсадида, 
Давлат кафолат фонди ташкил этилди. Фонднинг асосий мақсади: кредит олишда 
таъминоти бўлмаган ѐки қисман бўлган тадбиркорлик субъектларига кафолат берадиган 
молиявий институтни вужудга келтиришдир. 
Ушбу фонд банк депозитига қўйиладиган кафолат капиталига эга бўлиб, қарздор 
кредит бўйича тўловларни амалга оширишга ноқобил бўлиб қолган такдирда, уни тўлаш 
манбаси бўлиб хизмат қилади. Жамғарма томонидан кафолат бўйича мажбуриятлар 
бажарилгандан кейин, унга қарздордан кафолат бўйича банкка тўланган суммани олиш 
ҳуқуқи ўтади.
Тадбиркорлик субъектларининг кафолат фондига ѐки фонд билан ҳамкорлик 
қилаѐтган банкка такдим қилган аризаси унга кафолат беришга асос бўлиб хизмат қилади. 
Кафолатлар фақатгина асосий қарз бўйича ва тўлов асосида берилади.
Фонд айнан, хусусий тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш ва кафолатлашнинг 
ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг 
янги воситаларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектларининг кредит ресурсларидан 
фойдаланишини осонлаштириш, янги иш ўринларини яратишни рағбатлантириш ҳамда 
республика банк-молия тизими фаолиятини янада такомиллаштириш билан шуғулланади. 
Кичик бизнес субъектларига тижорий банклар орқали миллий ва хорижий 
валютада молиявий кўмак кўрсатиш жамғарманинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. 
Фаолияти тугатилаѐтган Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналари кафолат 
жамғармаси ҳамда Кичик бизнесни ривожлантириш кафолат фондининг 50 млн доллар 
ҳамда 100 млрд сўмлик пул маблағлари кўринишидаги дастлабки бадали ва бошқа 
маблағлар ҳисобидан жамғарманинг молиявий асослари шакллантирилади. 
Жамғарма маблағлари қишлоқ хўжалиги, биринчи навбатда энергосамарадор 
иссиқхоналар, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуѐнчилик, асаларичилик, 
ўзумчилик ва боғдорчилик, хусусан интенсив боғларни ташкил этишга қаратилган 
лойиҳаларни молиялаштиради. 
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, уларни сақлаш 
бўйича инфратўзилмалар ва логистика марказларини яратиш, кўп квартирали уйларда 
умумфойдаланишдаги жойларни ободонлаштириш ва таъмирлаш ва бошқа мақсадлар 
учун ҳам кредитлар ажратилади. 
Ташкил этиладиган фонд, бозор иқтисодиѐти шароитида мамлакат ҳудудлари ва 
тармоқларида капитал қўйилмаларни тақсимлайдиган инструмент бўлиб хизмат қилади. 


Фонд ушбу вазифани миллий иқтисодиѐт ѐки маълум бир ҳудуд ривожланиш дастури ва 
концепциясига мос тушадиган инвестицияларнинг, қайтиши учун кафолат бериш йўли 
билан бажаради.[5]
Давлат кафолатлари одатда, инвесторлар томонидан ҳар томонлама ишончли 
восита сифатида тан олинади.
Фонд томонидан 100 фоизли кафолатларнинг такдим қилиниши мумкин эмас. 
Сабаби, бундай ҳолат қарздорлар фаолиятини норационал қилиб қўяди, яъни кредиторлар 
таваккалчиликни жиддий таҳлил қилмаслиги ва инвестициянинг ўзини оқлаш даражасини 
ҳисобга олмаслиги мумкин. Шунинг учун қарз олувчи тўловга қобилиятсиз бўлиб 
қолганда фонд томонидан инвестициянинг ўртача 50 фоизидан ошмаган миқдорда 
кафолат бериш тартибини ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Миллий иқтисод 
манфаатлари нуқтаи назаридан муҳимроқ ҳисобланган инвестициялар учун мазкур меъѐр 
оширилиши, муҳимлик даражаси пастроқ бўлган лойиҳалар учун камайтирилиши мумкин. 
Кредитларни кафолатлаш нафақат қарздорни турли молиявий йўқотишлардан 
ҳимоя қилади, у ҳаттоки бутун тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг муҳим 
инструменти сифатида ҳам хизмат қилади. Чунки, давлат кафолат жараѐнида иштирок 
этиб кредиторлар билан биргаликда таваккалчиликни ўзаро ўртада тақсимлаган ҳолда 
кредит маблағларини жалб қилишни тезлаштиради.
Хорижда кафолатлаш тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг энг оммавий 
шаклларидан бири бўлиб ҳисобланади ва давлат кафолат фондларининг асосий 
таъсисчиси сифатида қатнашади. 
Инвестиция назариясида инвестиция меъѐри (нормаси) тўғрисидаги масала муҳим 
урин эгаллайди. Бозор иқтисодиѐтида бу кўрсаткич ялпи инвестицияларнинг ЯИМ га 
нисбати (ѐки соф инвестицияларнинг соф миллий махсулотга нисбати) сифатида 
аникланади. Бу ялпи инвестиция ва соф инвестиция меъѐри тушунчаларини ифодалайди. 
Шу билан бирга, тажрибалар кўрсатишича инвестиция меъѐрининг пасайиши ишлаб 
чиқариш хажмининг камайишига олиб келади. Жумладан, АКШ да инвестицияларнинг 
1991 йилда олдинги даврда нисбатан 6,6% га камайиши, ЯИМ нинг 0,9% га камайишини 
келтириб чиқарган. 1993 йилда Францияда ялпи инвестицияларнинг 6,7% га, Италияда 
12,8% га, Геранияда-5,6% камайиши шу йилнинг ўзида ЯИМни ишлаб чиқаришни мос 
равишда 1,3%, 1,2% ва 1% га кискаришига олиб келган. 
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестиция дастурида назарда тутилган 
инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мамлакатни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва иш жойларини 


яратиш, инфратўзилмани такомиллаштириш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш ва халқ 
фаровонлиги даражасини оширишнинг ғоят муҳим омили ҳисобланади. 
Шу билан бирга, мазкур соҳадаги ишларнинг ҳолатини таҳлил қилиш инвестиция 
лойиҳаларини ўз вақтида ва тўла-тўкис амалга оширишга, инвестицияларни жалб этиш ва 
ўзлаштиришга тўсқинлик қилаѐтган айрим тизимли камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. 
Хусусан, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Инвестиция 
дастурини 
шакллантиришнинг амалдаги тизими истиқболли инвестиция лойиҳаларини босқичма-
босқич тайѐрлашни, лойиҳа ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилишини таъминламаяпти, 
бу эса молиялаштиришнинг очилиши, маблағлар ўзлаштирилиши, оқибатда эса қувватлар 
ишга туширилиши кечиктирилишига олиб келмоқда. Инвестиция дастурларини ишлаб 
чиқиш ва мониторинг қилиш жараѐнига илғор ахборот-коммуникация технологиялари 
татбиқ этилмаган. 
Инвестиция дастурларини шакллантиришнинг сифат жиҳатидан янги тизимини 
жорий этиш, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестиция дастури сўзсиз, ўз 
вақтида ва сифатли бажарилишини, инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилишнинг 
самарали механизмлари жорий этилишини, иқтисодиѐт тармоқлари ва ижтимоий соҳага 
инвестицияларни жалб этишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 
инвестиция фаолиятини янада такомиллаштиришнинг «ЙЎЛ ХАРИТАСИ» ишлаб 
чиқилди. [6]
Иқтисодий ўсиш жараѐнини таҳлил қилиш нуқтаи назаридан ѐндашилганда 
инвестицияларга янги корхоналарни ташкил этиш, мавжудларини кенгайтириш, 
реконструкция қилиш ва техник жихатдан кайта қуроллантириш ва шунингдек моддий 
айланма маблағлар хажмининг ўсишига кетадиган маблағлар деб таъриф бериш мақсадга 
мувоффиқроқдир. Инвестициялар макроиқтисодий даражада икки ҳил ҳусусиятга эга 
бўлади.
Биринчидан, инвестициялар ўзгарувчан харажатлар тури бўлиб, у кескин ортиши 
ѐки камайиши мумкин. Бундай ўзгаришлар ЯИМ хажмига тўғридан-тўғри таъсир этади. 
Бошкача айтганда, инвестициялар иқтисодий ўсишга нисбатан кўпрок даражада 
ўзгарувчан хисобланади.
Иккинчидан инвестициялар асосий капиталнинг жамғарилишига олиб келади. 
Ишлаб чиқариш воситалари, бинолар, асбоб-ускуналар шаклидаги асосий капитал 
хажмининг ўсиши миллий иқтисодиѐтда иқтисодий ўсишга ва бу ўз навбатида ЯИМ 
хажмини ортишига олиб келади.
Амалиѐтда инвестициялар хажмининг ўсиши ѐки камайиши ЯИМга қуйидаги 
йўналишида таъсир этиши мумкин:


1. ЯИМни ўсиши бошка шароитлар ўзгармай қолганда фойда хажмининг ўсишини 
билдиради. Шу сабабли иқтисодиѐтда инвестицияларнинг асосий қисми тадбиркорлар 
фойдаси хисобидан амалга оширилади;
2. ЯИМ ишлаб чиқариш хажмининг камайиши ўз навбатида ишлаб чиқариш 
воситаларидан фойдаланиш даражасини пасайтиради. Бу янги ишлаб чиқариш 
воситаларини сотиб олиш имкониятларини бир мунча чеклайди. 
Корхоналарни қўллаб-қувватлаш Давлат кафолат фондининг бошланғич маблағини 
эса қуйидаги маблағлар, яъни: 
- давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган тушумлар; 
- давлатнинг бошқа ликвидли активлари (акциядорлик жамиятларидаги давлат 
акциялари); 
- жамғарма фаолиятининг даромадлари - ҳомийлик ажратмалари ҳисобига 
шакллантириш мумкин. 
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда, кичик бизнес субъектларига 
кредитлар берилишида таъминотнинг етишмаслик муаммосини ҳал этиш мақсадида кичик 
бизнесни қўллаб-қувватлаш Давлат кафолат фондини тўзиш мақсадга мувофикдир. 
Бу эса мамлакатимизга жалб қилинадиган хорижий инвестициялар микдорининг 
ортишига ва уларнинг ўзлаштирилишининг тезлашишига олиб келади. 

Download 341.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling