ТДИУ Иккинчи олий таълим факультети 2022-2023 ўқув йили 4-курс битирувчи талабалари диққатига
Диплом олди амалиёти 2023 йил 10 апрелдан 12 майга қадар давом этади. Амалиёт якунлари бўйича сизлар 15-20 бетли ҳисобот ёзишинглар керак бўлади. Ҳисоботда таҳлил учун олинган амалий материаллар охирги 3 йиллик (иложи бўлса 5 йиллик) маълумотларни қамраб олган бўлиши лозим. Ҳисоботни 2023 йил 26 майга қадар кафедрага топшириб ҳимоя қилиб бўлган бўлишинглар лозим.
2023 йил 27-28 июнь кунлари “Ихтисослик фанларидан (фанлараро)” фанидан Давлат имтихони топширасизлар. Имтихон тест шаклида компьютерда ўтказилади. Ким, кайси куни ва соат неччидалиги тўғрисидаги маълумот гуруҳларнинг телеграмм группасига ташланади. Имтиҳонга шаҳсни тасдиқловчи хужжат билан келасизлар.
Талабани имтихонга киритиш учун 2023 йил 10 июнга қадар “Иккинчи таълим факультети битирувчи 4-курс талабаларига якуний давлат аттестацияси синовларини топширишга руҳсат этиш тўғрисида”ги Университет ректорининг тегишли буйруғи имзоланади.
Ушбу буйруққа қуйидаги талабларга жавоб берган талабаларнинг исми-шарифи киритилади:
ўқиш даври давомида фанлардан ижобий баҳо олган;
курс ишларини топширган ва ижобий баҳо олган;
амалиёт ҳисоботини муваффақиятли ҳимоя қилган;
100% контракт тўловларини амалга оширган
Буйруқда исми-шарифи акс эттирилмаган талабалар автоматик равишда курсдан курсга қолдирилади.
Давлат имтихонидан муваффақиятли ўтган талабаларга “Иккинчи олий таълим факультети битирувчиларига таълим йўналишлари бўйича бакалавр даражаси дипломларини бериш тўғрисида”ги ректор буйруғи чиқади.
Давлат имтихонидан ўтаолмаган талабалар эса 3 йил давомида “Ихтисослик фанларидан (фанлараро)” фани бўйича якуний давлат аттестацияси синови (имтихони)ни топшириш имконияти билан талабалар сафидан чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |