Тдиу ўзбекистонда таълим ривожи ва халқаро тажрибалар


Download 243.99 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana15.06.2023
Hajmi243.99 Kb.
#1483835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
халкаро таълим

Ислом КАРИМОВ
 



Бугунги кунда таълим соҳасидаги барча саъй-ҳаракатларимизнинг 
дастлабки қувончли меваси сифатида бир неча хорижий тилларда эркин 
гаплаша оладиган ва шу билан бирга, ўз фикрини она тилида равон, гўзал ва 
лўнда ифода эта оладиган янги мутахассислар авлодини кўрганда, ҳеч 
шубҳасиз, юртимиздаги ҳар бир ота-она, устоз-мураббийнинг, эзгу ниятли ҳар 
қайси инсоннинг қалби ғурур-ифтихор туйғуларига тўлади.
Ўзбекистонда таълим секторини молиялаштиришда бюджет ва хусусий 
манбалар билан бир қаторда молия институтлари, хорижий, халқаро донорлар 
томонидан кўрсатилаѐтган ташқи ѐрдам ҳам аҳамиятлидир. 2000 йилдан 2007 
йилгача ушбу ѐрдам доирасида умумий улушнинг ҳажми 1 миллиард АҚШ 
долларидан ортиқ 122 та лойиҳа татбиқ этилди. 
Олий ўқув юртларида кадрлар тайѐрлаш, таълим тизимини ислоҳ 
қилишнинг жаҳонда тан олинган, тажрибада исботланган 4 та модели мавжуд. 
Булар АҚШ, Франция, Германия ва Япония мамлакатларининг моделларидир. 
Улар, гарчи, умумий қоида ва йўналишлар бўйича бир-бирига яқин бўлса-да, 
лекин мавжуд мамлакатларнинг ҳозирги иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий ҳолати, 
миллий хусусиятлари ҳамда фуқароларнинг яшаш шароитидан келиб чиқиб, 
фарқ қилади. Масалан, Япония таълим тизимида «Оила» омилига катта эътибор 
берилган. Америка ѐки Францияда эса маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда 
пуллик мактаблар жорий этилган. Лекин айрим мамлакатларда ўзини оқлаган 
ва самара берган моделларни ўзга давлатлар учун тўғридан-тўғри қўллаб ѐки 
татбиқ этиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ривожланган мамлакатлар 
тажрибалари чуқур ўрганилиб, миллий ҳамда Ўзбекистон республикасига хос 
бўлган хусусиятлар, шароитлар инобатга олинган ҳолда кадрлар тайѐрлаш 
тизимининг янги модели ишлаб чиқилди. Кадрлар тайѐрлаш миллий 
моделининг асосий таркибий қисмлари: шахс, давлат ва жамият, узлуксиз 
таълим, фан ва ишлаб чиқариш тизимлари яхлит маърифий-тарбиявий, 
ижтимоий-маънавий иерархияси (ҳукмронлиги)нинг узвий муштараклигидан 
ташкил топган. 
Дарҳақиқат, ҳар бир давлат ўз фуқаролари билимли, ҳақ-ҳуқуқини 
танийдиган, маънавий баркамол, бир сўз билан айтганда, комил инсон бўлиб 
вояга етиши ҳақида қайғуради. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов бу 
хусусда шундай дейди: «Биз комил инсон тарбиясини давлат сиѐсатининг 
устувор соҳаси деб эълон қилганмиз. Комил инсон деганда, биз, аввало, онги 
юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат 
бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз»
1

Бироқ таъкидлаш жоизки, турли давлатларда «баркамол инсон» 
тушунчасига турли сифатлар нисбати берилади. Ҳар бир давлат ўз фуқаро-
ларида замон талабларига мос сифатлар ва жамият мақсадларига мос 
қадриятларни қарор топтиришга ҳаракат қилади. Доимий юксалиш ҳақида 
қайғурадиган етакчи давлатларнинг бу борадаги тажрибаси билан танишиш 
фойдадан холи эмас.
1
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Баркамол авлод орзуси. –Т.: «Шарқ» нашриѐт – матбаа 
концерни. 1998, 81 – б.



Ўзбекистонда таълим сиѐсати ва унинг ажралмас қисми ҳисобланган Кадрлар 
тайѐрлаш миллий дастури мамлакатимизнинг қўлга киритаѐтган салмоқли кўрсаткичлари 
бежиз эмаслигини исботлаб турибди. Ўз навбатида, ўзбек ѐшларининг халқаро билим ва 
спорт ареналарида эришаѐтган ютуқларининг ўзиѐқ бу фикрнинг тасдиғи бўла олади... 

Download 243.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling