Тдиу ўзбекистонда таълим ривожи ва халқаро тажрибалар
Download 243.99 Kb. Pdf ko'rish
|
халкаро таълим
- Bu sahifa navigatsiya:
- «фуқаро тарбияси»
«Ахлоқий тарбия»
натижасида Японияда фуқаролар меҳнат инти- зомининг бузилишини шунчаки салбий иллат деб ҳисобламай, балки уни Ватанга ҳиѐнат деб қабул қиладилар. Японияда фуқаро тарбияси замон эҳтиёжлари ва жамият манфаатларига мослаштириб борилади . Айнан шу туфайли япон фуқаролари жамият тараққиѐтини ҳаракатлантирувчи қудратли куч деб биладилар. Кўриниб турибдики, миллат келажагини ўйлайдиган ҳеч бир давлат фуқаро тарбияси масаласини эътиборсиз қолдира олмайди. 3. Ўзбекистонда «фуқаро тарбияси» . Миллий ғоя ва Ўзбекистон тажрибаси кўтарилган масаланинг муҳимлиги Ўзбекистонда ҳам бу борада амалга оширилаѐтган ишларни таҳлил қилишга ундайди. Эътибор бериб қарайдиган бўлсак, бизда «фуқаро тарбияси» ҳақида кам гапирилади. Лекин бизда бу вазифа ўз ҳолига ташлаб қўйилган эмас. Ўзбекистонда фуқаро тарбияси давлат сиѐсатининг устувор соҳаси бўлиб, асосан уч йўналишда : 1) Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури доирасида. 2) Миллий ғояни сингдириш воситасида. 3) Мактаб умуммиллий давлат дастури асосида амалга оширилмоқда. Кўриниб турибдики, бизда ҳам мактаб фуқаро тарбиясини амалга оширувчи маскан сифатида танланган. Чунки мактабда бола билим олишдан ташқари шахс сифатида ҳам шаклланади. Демак, маорифга миллат фуқаросини тарбиялашдек масъулиятли вазифа юкланган. Маориф, халқ таълими ва олий талим йўли билан комил инсон қиѐфасини яратиш зарур. Ўзбекистонда ҳар жиҳатдан фаол инсонни тарбиялашга эътибор қаратиш, ғоявий тарбия воситасида шахснинг салоҳиятини максимал даражада юзага чиқаришга эришиш, ҳар бир боланинг иқтидорини ривожлантиришга урғу берилмоқда. Ташрифимиз давомида Ўзбекистондаги мактаб, коллеж ва олий ўқув юртларида яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, таълим тизими тўғрисида янада кўпроқ маълумотга эга бўлдик... Download 243.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling