Техник иқтисодий асос (тиа)
Download 285.44 Kb.
|
ТИАлў
- Bu sahifa navigatsiya:
- БОЗОР ТАҲЛИЛИ ВА МАРКЕТИНГ
ЛОЙИҲА СТРАТЕГИЯСИ
Лойиҳанинг стратегик аҳамияти энг аввало Ўзбекистон Республикасида белгиланган қонунлар доирасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, республика ҳудудида замонавий технологиялар билан жиҳозланган объектларини яратиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини яҳшилаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратишдан иборатдир. Бундан ташқари, мазкур лойиҳанинг амалга ошиши республикамиздаги валюта сарфини камайишини таъминлайди. БОЗОР ТАҲЛИЛИ ВА МАРКЕТИНГ Сотув прогнози ва бозорнинг жойлашуви Янги хизмат кўрсатиш яратилганда биринчи навбатда бозорнинг жойлашув ўрни, унга бўлган талабнинг етарли даражада эканлиги, исътемолчиларнинг қизиқишлари ва хизмат турининг сифати муҳим рўл ўйнайди. Ўтган йиллар давомида корхонамиз турли йўналишлар бўйича тиббий хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келган. Бу борада корхона етарли тажрибага эга бўлиб, хом-ашё сотиб олиш, хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорлар билан шартномалар имзоланган. Корхона йўлга қўйишни режалаштираётган тиббий хизмат кўрсатиш бўйича етарлича бозор ўрганилиб, нозик томонлари корхона раҳбарлари томонидан кўриб чиқилган, рақобатчилар ўрганилган. Корхона томонидан таклиф қилинаётган хизмат кўрсатиш тури нарҳ ва сифат жиҳатидан бошқа рақобатчилар таклиф қилаётган хизмат кўрсатишдан устунлик жиҳатлари бор. Корхонамиз ҳозирда ички бозорнинг қизиқишларини ўрганиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланган шифохонада тиббий хизматлар кўрсатишни Андижон ҳудудида йўлга қўйишни режалаштирган. Ҳозирда Андижон вилоятида турли хил йўналишдаги тиббий хизматларига бўлган талаблар борлиги аниқланди.
Сотув режаси Ички бозорни ўрганиш давомида хизматлар қуйидагича сотув режаси асосида амалга оширилиши режалаштирилмоқда. (Нафар бемор)
Download 285.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling