Техник иқтисодий асос (тиа)
Лойиҳанинг қисқача мазмуни қуйидагича
Download 285.44 Kb.
|
ТИАлў
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЛОЙИҲАНИНГ МАҚСАДИ
Лойиҳанинг қисқача мазмуни қуйидагича:
Лойиҳа қиймати: 2 248 240 222 сўм Лойиҳанинг молиялаштириш манбаси: 2 248 240 222 сўм Банк кредити хисобидан 1 419 658 122 сўм Ўз маблағлари ҳисобидан 828 582 100 сўм Лойиҳанинг қопланиш муддати: 5 йил Хизмат кўрсатиш қуввати: 78 475 нафар инсонларга тиббий хизмат кўрсатиш Яратиладиган янги иш ўринлари сони: 33 нафар Ўртача йиллик сотув режаси: 5 324 437 500 сўм Ўртача фойдалилик даражаси: 9% ЛОЙИҲАНИНГ МАҚСАДИ Республикамизда кейинги йилларда тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларига кенг йўл берилиб, саноат, қишлоқ хўжалик ва қатор кўплаб соҳаларда жадал ривожланишни кўришимиз мумкин. Хукуматимиз томонидан ушбу соҳаларнинг ривожланиши учун ишлаб чиқилаётган қонунлар, қарорлар ва имтиёзлар ҳозирда ўз самарасини бермоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб корхонамиз ҳам юртимизда ташхис қўйиш ва даволаш бўйича замонавий юқори технологияли усулларни кенг қўллаган ҳолда, кенг аҳоли қатламлари, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши ўз навбатида жамиятимизда янги иш ўринларини яратиш, олий таълим муассасаларида таълим олиб битирган ёш кадрлар малакасидан фойдаланиш, шунингдек, аҳолининг соғлом турмуш тарзини яхшилаб, уларга фаровон хаёт кечиришида қўплаб қулайликлар яратиб беришдан иборатдир. Хусусий соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, ҳудудлар аҳолиси учун ихтисослаштирилган тиббиёт хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш, хусусий тиббиёт ташкилотларининг инвестициявий фаоллигини яхшилаш, уларни замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмлар билан жиҳозлаш, шунингдек, тиббиёт туризмини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.02.2020 йилдаги ПҚ-4606-сонли «ХУСУСИЙ ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ги қарори тасдиқланди. Шунга мувофиқ хусусий тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббиёт ускуналари, махсус инвентар ва асбоблар билан жиҳозлаш, тиббиёт ихтисосликлари турига мос келадиган ва санитария норма ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган бино ва хоналар билан таъминлаш ва қулай кредит ва лизинг механизмларини фаол жалб этиш орқали хусусий тиббиёт муассасаларини молиявий қўллаб-қувватлаш кўлами ва ҳажмини тубдан ошириш бугунги кунда жамиятимзда долзарб маласалардан бири ҳисобланмоқда. Юқоридагиларни инобатга олиб, корхонамиз Пахтаобод туманида жойлашган сиҳатгоҳни жиҳозлашни режалаштирган. Жиҳозлаш орқали маиший техника, ҳўжалик моллари сотиб олиб ўрнатилади. Кўрсатилаётган тиббиёт соҳасидаги хизматлар Андижон вилояти бўйлаб амалга оширилиши кўзда тутилган. Download 285.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling