“Технологик жараёнларни бошљариш тизимлари”


Download 179 Kb.
bet1/2
Sana13.02.2023
Hajmi179 Kb.
#1195182
  1   2
Bog'liq
ТМЖА.курс иши методичка11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Наманган муҳандислик-педагогика институти
Технологик машина ва жиҳозлар” кафедраси


Технологик машина ва жиҳозларни автоматлаштириш
фанидан

курс ишини бажариш бўйича


УСЛУБИЙ КЎРСАТМА


Наманган – 2011

Ушбу услубий кўрсатма Наманган муҳандислик-педагогика институти 5140900- Касб таълими (5520700-Технологик машиналар ва жиҳозлар) йўналишида таҳсил олаётган талабаларига “Технологик машина ва жиҳозларни автоматлаштириш” фанидан курс ишини бажариш учун мўлжалланган бўлиб, ундан саноат корхоналардаги ишлаб чиқариш технологик жараёнларни назорат қилиш ва автоматлаштириш масалаларига бағишланган.


Тузувчи: катта ўқитувчи А.Шокиров


катта ўқитувчи С.Атамирзаева

Тақризчи: НамМПИ Машинасозлик технологияси кафедраси доценти т.ф.н.А.Ботиров


Ушбу услубий кўрсатма “Технологик машина ва жиҳозлар” кафедрасининг “___” _________ 20__ йилдаги йиғилишида (№ __-сонли мажлис баёни) кўриб чиқилди ва маъқулланди.


Ушбу услубий кўрсатма Технология факултетининг “___” ______ 20__ йилдаги йиғилишида (№__-сонли мажлис баёни) кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Услубий кўрсатма институт илмий-услубий кенгашининг 20_ йил “___” - ноябрдаги № __-сонли йиғилишида муҳокама қилинган ва фойдаланишга тавсия этилган (рўйхат рақами №___ ).


К И Р И Ш

Ҳозирги кунда республикамизда олий ўқув юртларида олиб борилаётган тадбирларнинг асосий мақсади мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилашдир. Бу ишларни моделлаштиришда таълим, ишлаб чиқариш ва фаннинг узвий алоқада бўлиши асосий омилдир.


Юқорида айтиб ўтилган вазифаларни мувафаққиятли ҳал этиш учун юқори малакали муҳандис кадрлар керак. Бундай кадрлар тубдан янги илмий ғояларни ва юксак техник ечимларни ҳал этиш қобилятига эга бўлишлари зарур. Ҳалқ хўжалигини фан-техника тараққиёти асосида жадаллаштириш – бозор иқтисодиёти шароитидаги муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу улкан ишларни бажариш кадрларнинг малакасига боғлиқдир.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа саноатлар учун юқори малакали кадрлар тайёрдашда “Технологик машина ва жиҳозларни автоматлаштириш” фани катта аҳамиятга эга. Бу фан талабаларга ўз ихтисосликларини назарий жиҳатдан чуқур эгаллашга, уларнинг муҳандислик билимларини мустаҳкамлашга, ишлаб чиқариш самарадорлигини қайси йўл билан ошириш ва технологик жараёнлардан унимли фойдаланиш мумкинлигини ўргатади.
Автоматлаштириш борасида энг масъулиятли ишлар эса, шубҳасиз, муҳандис-техник кадрлар зиммасига тушади. Бугунги кун муҳандислари янги техника ва технолигиядан фойдалашга, технологик жараёнларни автоматлаштиришни кенг жорий этишга, ишлаб чиқариш заҳираларини аниқлаш ва уни жадаллаштиришга қодир бўлишлари керак. Хусусан, ушбу фандан бажариладиган курс иши ҳам талабаларнинг олган назарий билимларини мустаҳкамлаб саноат корхоналарининг ишлаб чиқаришидаги технологик жараён-ларидан бири танлаб олиб, автоматлаштиришнинг бошқариш ҳамда ўлчов назорати воситалари ёрдамида ишлашини ўрганадилар.

“Технологик машина ва жиҳозларни автоматлаштириш”


фанидан курс ишининг ҳисоб қисмини бажариш

“Технологик машина ва жиҳозларини автоматлаштириш” фанидан курс иши ушбу фан бўйича талабаларни олган илмларини умумлаштириш ва мустақил равишда саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш технологиясига тўғри келадиган маълум бир технологик жараённи бошқарув тизимини чуқур таҳлил қилиш, ҳамда замонавий йўл – компьютерлар ёрдамида ростлаш ва назорат қилиш йўлларини ишлаб чиқишга мўлжалланган.


Ушбу фанни ўзлаштиришда талабалардан ўз сохаларини бошқаришда ЭҲМни қўллай билиш, унинг илмий имкониятларидан фойдаланиш, ҳамда технологик жараёнларни бошқарув масалаларини ечиш учун қуйидагиларга аҳамият бериш лозим бўлади:

  • технологик жараённи кўрсаткичларини чуқур ўрганиш;

  • жараённи технологик кўрсаткичларини ўзгарилиш чегарасини аниқлаш;

  • асосий бошқарувчи кўрсаткични аниқлай билиш;

  • бошқарувчи ва бошқарилувчи кўрсаткичларни аниқ ажратиш;

  • объектларни бошқаришда компьютерларни қўллай билиш;

  • оптимал кўрсаткичларни қўйиш ва ечиш усулларини билиш;

  • ҳисоб кўрсаткичларига қараб объектни оптимал бошқариш чизмасини чизиш;

  • оптимал бошкарувчи бирламчи ва иккиламчи асбоблар, ростлагичлар ва ижрочи қурилмаларни таҳлил қила билиш.

Талабалар технологик жараённи танлашда, ўқитувчи билан келишилган холда, курс ишининг мавзусига мос келадиган объектни танлайдилар.
Талабага берилган топшириқни бажариш тартиби мисол тариқасида услубий кўрсатмада берилган.
Талабалар курс ишини бажаришда расм 2 ва 3 да кўрсатилган ўтиш чизиғига ўхшаш эгриликни АРС дастури ёрдамида таҳлил қиладилар 1, 2 ва 3 - жадвалдаги технологик кўрсаткич қийматларидан бирини курс иши топшириғига асосан охирги учта рақамига қараб (1-жадвал 1-рақам) танлаб оладилар (синов дафтарчанинг охиридан олдинги рақам бўйича).



Download 179 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling