ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
5110700-«ИНФОРМАТИКА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ» БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ УЧУН КУРС ИШЛАРНИ ТАЙЁРЛАШГА ДОИР УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
Тошкент - 2019 йил
«Тасдиқлайман»
Физика -математика факультети
декани Ғ.Жабборов
________________________
2019 йил «___»___________
“Тавсия этилди”
Информатика ўқитиш методикаси кафедраси мудири,
________________С.К.Турсунов
(кафедра мажлисининг -сонли
баённомаси 2019 йил «_____» __________
Информатика ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналиши учун курс ишларни тайёрлашга доир услубий кўрсатмалар
©ТДПУ
Кириш
Курс ишларини бажариш ва шакллантириш ўрта ва олий педагогика муассасаларидаги энг муҳим ва истиқболли илмий тадқиқот тури ҳисобланади. Талаба ва ўқитувчининг ҳамкорлигида бўлғуси педагогнинг шахси шаклланади, долзарб педагогик ва методик муоммоларни ҳал қилиш, илмий педагогик ва психологик адабиётларни мустақил тушуниш, назарий билимларни амалиётда қўллаш кўникмаси ривожланади.
Курс иши – илмий-амалий характердаги мустақил тадқиқот бўлиб, талаба томонидан ўрганилган билим ва кўникмаларни амалиётда қўллашга имконият яратади. Уни бажаришда талаба назарий билимлар материалини тақдим қилиши, илмий адабиётни, кўрилаётган муаммога тадқиқий ёндашган ҳолда таҳлил қила олиши, умумлаштириш ва хулосалар қила олиши керак.
Курс иши фаннинг назарий ва методик ҳолатига асосланган бўлиши, янгилик элементларидан таркиб топган бўлиши керак. Унда ҳеч бўлмаганда битта, содда бўлса ҳам аммо мустақил ғоя келтирилиши керак. Курс ишлари бакалавр талабалар томонидаг 1, 2 ва 3 курсларда бажарилиши ва ўқув жараёнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ундан ташқари 1-курсда аниқ бир мавзу бўйича материаллар тўплашни бошлаб, уни кейинроқ ўз билимларини чуқурлаштирган ҳолда яна давом эттириш ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |