Ўзбекистон республикаси оий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Курс ишининг асосий қисми
Download 153.5 Kb.
|
Курс иши талаблар Информатика
4. Курс ишининг асосий қисми режадаги асосий пунктларни ўз ичига олади. Унда текширилаётган масаланинг тарихи ва назарияси кўрсатилади, мавжуд адабиётларнинг танқидий таҳлили берилади, муаллифнинг ўз нуқтаи назари баён қилинади. Сўнгра мустақил равишда ўтказилган тадқиқотнинг методлари, ташкил этилиши ва натижалари баён қилинади.
Ишни мавзуга доир адабиётлар билан ишлашдан бошлаш зарур. Библиографик маълумотларнинг 3 хил манбаси ажратилади: а) биринчи (мақолалар, диссертациялар, монографиялар ва б.); б) иккинчи (библиография, рефератив журналлар, илмий ахборот ва б.); в) учинчи (бошқа китоблардан териб олиб ёзилган асарлар, лугатлар ва б.). Библиографик (қаерда, қандай манбаларда зарурий маълумотлар бор) ва соф илмий – маълум бўлган билимлар мазмунини билдирувчи маълумотларни фарқлаш керак. Курс ишини ёзиш жараёнида сохага оид илмий, илмий-педагогик журналларни кўриб чикиш зарур. Бунда журналларнинг йил учун охирги сонида мақолаларнинг мавзулар бўйича кўрсаткичи нашр қилинади. Муайян мавзулар бўйича адабиётлар тавсилотлари билан танишиш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Тадқиқот мавзуси бўйича маълумотлар йиғиш натижасида қуйидагиларга эга бўлиш лозим: а) ким ва қаерда ( қайси илмий муассаса, марказларда) тадқиқот мавзуси юзасидан ишлаган ва ишламоқда? б) ушбу ишларнинг натижалари қайси манбаларда эълон қилинган? в) мазкур натижалар нималардан иборат? Талаба томонидан қўлга киритилган маълумотлар ёзма равишда қайд қилинади. Уларнинг уч тури мавжуд. Биринчи материалларга библиографик карточкалардаги ёзувлар, цитаталар, микрофильмлар, тадқиқот муаммосига доир алфавит каталог киради. Иккинчи материаллар илмий ёки методик манбадаги маълумотларни аналитик-синтетик қайта ишлаш натижаси бўлган ёзувлар, режалар (содда ва мураккаб), график-схемалар, мустақил равишда тузилган предмет-кўрсаткичлар, аннотация, тезис, конспект ва бошқалардан иборат бўлади. Учинчи материалларда биринчи ва иккинчи материаллар умумлаштирилади. Унинг мазмуни қисқа тавсилот кўринишида бўлиб, унда мавзуга доир олдиндан маълум бўлган илмий далиллар, қонуниятлар, назариялар, тушунчалар умумлаштирилади. Тавсилотни тузишдан аввал мавзуга доир асосий тушунчаларни аниқлаштириш лозим. Чунки педагогикада турли муаллифлар томонидан турлича талқин қилинаётган атама ва тушунчалар курс ишиниинг бошидан оҳиригача бир маънода тушунилиши зарур. Тушунча ва атамалар белгиланганидан сўнг уларнинг изоҳи қуйидаги манбалардан аниқлаштирилади: а) энциклопедиялар (масалан, педагогик, психологик, философик ва б.); б) изоҳли луғатлар: умумий (“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 3 том) ва махсус (масалан, педагогик, психологик, социологик); в) тадқиқот мавзусига доир асосий дарсликлар ва монографияларнинг мундарижаси ҳамда фани. Тушунчаларнинг изоҳи топилганидан сўнг алоҳида варақаларда қайд қилинади ва таҳлил, қиёслаш, таснифлаш, умумлаштириш усуллари ёрдамида мазмунан қайта ишланади. Тадқиқот мавзу бўйича тавсилот ёзишда камида 20 та манбадан фойдаланиш зарурдир. Кейинги босқичда тажриба-синов ишининг тавсифи берилади. Бунда тажрибада қатнашганлар кўрсатилади. Тажриба ишида фойдаланилган материал ҳам изоҳланади. Агар ушбу материал предметлар тасвиридан иборат бўлса, у матнга ёки иловаларга киритилади. Шунингдек, бу ерда қандай асбоб, аппарат, ускуналардан фойдаланилганлиги кўрсатилади: ишнинг барча босқичлари тавсифланади, тажриба-синов ишида қатнашчиларга берилган кўрсатмалар ҳам келтирилади. Синов натижаларида аниқланган маълумотлар қайси усулда қайта ишланганлигини алоҳида кўрсатиш яхши натижа беради. Тажриба-синов ишининг натижалари жадвал, график, диаграмма кўринишларида тақдим қилинади. Жадвал, расмлар остига қисқа тарзда изоҳлар келтирилиши лозим. Барча кўргазмалар тартиб билан берилади. Шу жойда, шунингдек, оғзаки ҳисоботлардан ҳам намуналар бериш мумкин. Ишдаги энг муҳим нуқталардан яна бири хулосаларни муҳокама қилиш жараёни ҳисобланади. Бунда қуйидаги саволларга жавоб топиш зарур: Нима учун шундай бўлди? Бунинг сабаблари нимада? У ёки бу далилни нима билан изоҳлаш мумкин? Ишнинг бу босқичида бошқа муаллифлар томонидан олинган назарий ва амалий хулосаларни жалб қилиш, яъни улар билан ўз шахсий хулосаларини қиёслаб, таққослаб кўриш, олинган маълумотларни тушунтириш, изоҳлаш зарур бўлади. Натижалар асосий матнда қандай тартибда берилган бўлса, уларни шу тартибда хулосалаб кўрсатиш лозим. Курс ишиниг ҳажми А4 форматдаги, 15-20 вароғдан иборат бўлади. Ҳар бир саҳифада 30 та сатр, ҳар бир сатрда 60 та белги (сўзлар орасидаги ўтишлар ва тиниш белгиларини ҳисоблаган ҳолда) бўлиши керак. Ўнгдан – 3 см, чапдан – 1 см, юқоридан – 2,5 см, пастдан – 2,5 см жой қолдирилади. Сарлавҳа ва сарлавҳачалар асосий материалдан 3 интервал ҳажмда ажратилади ва босма ҳарфлар билан ёзилади. Иш мантиқий изчилликда, адабий тил номаларида ёзилади. Унда мураккаб қўшма гаплардан, шунингдек, ўта жўн тузилган содда гапларни ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас. Менинг кузатишимча, мен ҳисоблайманки, менинг фикримча тарзида 1-шахс бирлик номидан гапириш ўрнига Бизнинг кузатишимизча, биз ҳисоблаймизки, бизнинг фикримизча каби иборалардан фойдаланиш илмий этикетга тўғри келади. Курс ишини ёзишда ягона услуб сақланиши, ҳозирги ўзбек (рус) адабий тилининг орфографик, синтактик ва стилистик меъёрларига амал қилиниши лозим. Download 153.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling