Технологик жараённи ташкил қилиш асослари Умумий маълумотлар
Фаолиятдаги корхоналарнинг қайта қурилиши (реконструкцияси)
Download 0.54 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуни жонлаштириш учун блиц-сўров саволлари
Фаолиятдаги корхоналарнинг қайта қурилиши (реконструкцияси) – бу муайян цехлар ҳамда асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш объектларини, одатда, ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва илмий-техникавий тараққиёт асосида унинг техник-иқтисодий даражасини ошириш билан боғлиқ бўлган ва умуман, ишлаб чиқариш қувватини асосан ходимлар сонини кўпайтирмасдан ошириш ҳамда бир вақтнинг ўзида меҳнат шароитини ва атроф-муҳитни яхшилаш орқали маҳсулот номенклатураси сифатини яхшилаш ва уни ўзгартириш учун комлекс лойиҳа бўйича корхонани қайта қуриш учун амалга ошириладиган қайта қуришдир.
Фаолиятдаги корхонанинг техник жиҳатдан қайта қуролланишидаги харажатлар, бир хил ишлаб чиқариш қувватларини янги қурилиш ҳисобига яратиш ва корхоналарни қайта қуриш (реконструкция қилиш)га бўлган харажатларга нисбатан тез ўзини қоплайди. Фаолиятдаги саноат корхоналарини техникавий қайта қуроллантиришда қурилиш ишларини максимал равишда қисқартириш, расмийлаштирувни соддалаштириш ва илғор технологик жиҳозлар ва техник жараёнлардан энг юқори даражада фойдаланиш-асосий йўналиш ҳисобланади. Техникавий қайта қурролантириш учун йўналтириладиган капитал қўйилмалар лимити қурилиш (темир йўл, денгиз-сув, дарё, ҳаво транспорти, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа тармоқлардаги қурилишлар) сметасига кирмайдиган ҳамда жиҳозлар учун йўналтирилган харажатларнинг бир қисмини ўз ичига олади. Техникавий қайта қуроллантиришда қурилиш-монтаж ишлари миқдорининг таркибига фақатгина қуйидагилар кириши мумкин: Алмаштириладиган жиҳозларни қайта монтажлаш; Алмаштириладиган ёки мавжуд майдонларда қайта ўрнатиладиган жиҳозлар ўрнига янгиларини монтажлаш; Мавжуд фундаментларни йиғиш ва фундамент ва ер ости тоннелларини янги жиҳозларга мос равишда ўрнатиш; Мавжуд биноларни қайта режалаштириш; Труба ўтказгичлари ва электр кабеллари бўйлаб узатиладиган воситалар параметрларининг ўзгариши муносабати билан янги жиҳозларга саноат ўтказгичларини қайта ўтказиш ва ўрнатиш; Мавжуд ишлаб чиқариш биноларини жиҳозлаш ва уларни мослаштириш; Мавжуд биноларни янги техника, техника хавфсизлиги билан таъминлаш ва меҳнат муҳофазасини яхшилашни татбиқ этиш бўйича чора-тадбирларга мослаштириш; Иситиш ва иситишнинг бошқа мосламаларни қаттиқ ёқилғидан суюқ ёқилғи ва газ билан ишлашга ўтказиш ҳамда уларни янги биноларни қурмасдан магистрал газ ўтказгичларига боғлаш; Вентиляция тармоқларини яхшилаш ва замонавийлаштириш; Корхоналарни электр узатиш ва иссиқлик трассалари линияларига боғлаш; Саноат эстетикаси(мавжуд биноларни, жиҳозларни ва трубо-ўтказгичларни рангли бўяш, ишлаб чиқариш биноларини кўкаламзорлаштириш ) билан боғлиқ ишлар; Янги қурилишсиз ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва ишлаб чиқариш кооперациялашуви(ўзаро ҳамкорлиги)ни кенгайтириш бўйича ишлар; Корхонани қуриш ва уни реконструкция қилишнинг олдиндан тасдиқланган лойиҳасида кўрсатилган ва мавжуд ишлаб чиқариш майдонларини кўпайтирмасдан, хом-ашё, материал, ёқилғининг янги турларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар; Асосий фондларнинг фаол қисми ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш(юқорироқ тезлик, босим, ҳарорат ва б.дан фойдаланиш) бўйича бошқа чора-тадбирларни янгилаш билан боғлиқ ишлар; Фаолиятдаги корхоналарни техник жиҳатдан қайта қуроллантиришда қурилиш-монтаж ишлари, одатда, техник қайта жиҳозлашга сарфланадиган харажатлар смета қийматининг 10%дан ортмаслиги керак. Белгиланган тартибда янги қурилиш ёки фаолиятдаги корхонани кенгайтириш даври билан боғлиқ ҳолатларда, асосий якуний маҳсулот чиқаришни таъминловчи қувват ишга солинишига қадар, лойиҳа қайта кўрилиб чиқилади. Ўзгартирилган лойиҳа бўйича қурилишнинг давом эттирилиши дастлаб тасдиқлнган лойиҳага мувофиқ, муайян таъриф(тушунча)га таалуқли ҳисобланади. Фаолиятдаги корхонани реконструкция қилиш лойиҳасини қайта кўриб чиқишда, ўзгартирилган лойиҳа бўйича қурилишни давом эттириш, агарда қайта кўриб чиқилган ишлар таркибининг мазмуни ва турлари ушбу таърифга мос келса, реконструкция ёки кенгайтиришга таалуқли ҳисобланади. Мавзуни жонлаштириш учун блиц-сўров саволлари Монтаж ишларини бажаришда технологик асбоб-ускуналарнинг монтажи. Асбоб-ускуналар қандай ўрнатилади ва монтаж қилинади? Монтаждан сўнг, асбоб-ускуналарни маҳкамлаш ва синаш қайси усулларда олиб борилади? Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling